Учрашув тафсилоти
| Осиё кубоги - 2015 / 2-тур / 14.01.2015 12:00 |
|
КХДР
Рянг Йонг Ги (11) |
1
:
4
|
Саудия Арабистони
Наиф Ҳаззозий (37)
Муҳаммад ас-Саҳлавий (52, 54)
Навоф Ал-Обид (77) |
|
| Огоҳлантиришлар |
|
|
| Четлатишлар |
|
|
| Жамоалар таркиби |
|
|
| Захира таркиби |
|
|
| Мураббий |
|
|
| Қўшимча маълумотлар |
|
|
| Осиё кубоги - 2015 / 2-тур / 14.01.2015 12:00 |
|
КХДР
Рянг Йонг Ги (11) |
1
:
4
|
Саудия Арабистони
Наиф Ҳаззозий (37)
Муҳаммад ас-Саҳлавий (52, 54)
Навоф Ал-Обид (77) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
|
90+4' |
|
Ўйин якунланди. КХДР - Саудия Арабистони - 1:4. Эни эътиборимизни Хитой-Ўзбекистон учрашувига қаратамиз
|
|
90+1' |
|
БУрчакдан етказилган тўпга ҳозиргина майдонга тушган Вон бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
|
|
90' |
|
Эҳҳҳҳҳ, Пак Кванг Рёнг! Жарима майдончас чизиғи устида у тўп учун курашда ҳимоячидан устун келди ва бирга бир вазиятда зарба йўллади. Волиб Абдуллоҳ зарбани қайтарди! Бурчак тўпи
|
|
88' |
|
Саудияликлар тўпни назорат қилиб, олдинга ўтиб туришибди. Ҳозирча бешинчи гол учун вазият юзага келмади
|
|
84' |
|
Саудияликлар олис масофадан кучли зарба йўллашди. Ри Мёнг Гук зарбани қайтарди. Қайтган тўпни эгаллаган саудияликларга кореяликлар хавфли ҳужум ташкил қилиш имконини беришмади
|
|
81' |
|
Сауд Каририй ўрнига Иброҳим ғолиб туширилди
|
|
77' |
|
Пенальти белгиланган вазиятда КХДР футболчи майдондан четлатилди
|
|
77' |
|
ГООООЛ! Навоф Ал-Обид! 1:4! Пенальтидан йўлланган зарба дарвозабоннинг қўлидан дарвоза устунига тегиб, чизиқ бўйлаб қарама-қарши қанотга ҳаракатланди ва Навофнинг ўзи биринчи бўлиб тўпга етиб келди ва дарвозани ишғол қилди
|
|
76' |
|
КХДР дарвозасига пенальти! Саудиялик ҳужумчи бирга бир вазиятда зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтаётганида ҳимоячиннг қўлига тегди
|
|
75' |
|
Саҳлавий ўрнига Тайсир туширилди
|
|
74' |
|
Муҳаммад Саҳлавий кесиб ўтувчи пас билан Ҳаззозийни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Аммо лайнсмен қўпол хатога йўл қўйди ва офсайдни кўрсатди
|
|
72' |
|
Сим Хён Жин огоҳлантириш олди
|
|
71' |
|
Эҳҳҳҳ, Саҳлавийййй! У марказий ҳимоячини чиройли тарзда ортда қолди, дарвозабон билан юзма-юз вазиятда зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
|
|
69' |
|
Вууууууҳ! Саудия ўйин тақдирини узил-кесил ҳал қилиб қўйиши мумкин эди! Жарима майдончаси ичида улар бир неча марта зарба беришди, зарбани ҳимоячилар қайтаришди. Шундан сўнг чап томонда очиқ турган Давсарийга пас берилди. Унинг 7-8 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!
|
|
68' |
|
Саудия ўз жарима майдончаси яқинида тўпни олдириб қўйди ва кореяликлар тўпни дарҳол жарима майдончасига узатишди. Жонг Ил Гван тўпга бироз ета олмади
|
|
67' |
|
Вуууууҳ! Ҳаззозий ўнг томондан бир футболчини алдаб, жарима майдончасига кириб борди ва зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
|
63' |
|
Кореяликлар яхши имкониятга эга бўлишди. Жарима майдончаси ичида ҳужумчилар бир бирларини яхши тушунишмади
|
|
60' |
|
КХДРда ўзгариш: Чо Жонг Хёк ўрнига Ро Хак Су туширилди
|
|
57' |
|
Шимолий Корея футболчисининг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди
|
|
55' |
|
КХДР бош мураббийи Чо Тонг Соб ўзгаришга қўл урди
|
|
54' |
|
ГОООООЛ! Муҳаммад ас-Саҳлавий, 1:3! Ҳимоячи ва дарвозабоннинг қўпол хатосидан сўнг ҳужумчи тўпни эгаллаб олди ва бўш қолган дарвозани ишғол қилди!
|
|
52' |
|
ГООООООЛ! Муҳаммад ас-Саҳлавий, 1:2! Қанотдан етказилган тўпни ҳужумчи дарвозага буриб қўйди!
|
|
50' |
|
Ўнг қанотдан етказилган тўпни Муҳаммад Саҳлавий бош билан дарвозага йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
|
48' |
|
КХДР иккинчи бўлим бошида катта куч билан олдинга ташланмоқда
|
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
|
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча КХДР-Саудия Арабистони - 1:1. Танаффус
|
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
|
|
43' |
|
Бурчак тўпи саудияликлар учун самарали бўлмади
|
|
42' |
|
Вуууууууҳ! Ўнг қанотдан етказилган тўпни Навоф ал-Обид жарима майдончаси ичида кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва уни ерга туширмасдан зарба йўллади. Ри Мёнг Гук муқаррар голдан жамоасини қутқарди!
|
|
37' |
|
ГОООООООЛ! Наиф Ҳаззозий, 1:1! Ал-Обид жарима майдончаси чизиғи устида ўнг қанотдан ичкарига кирган Ҳаззозийни тўп билан таъминлади. Наиф деярли бирга бир вазиятда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
|
|
34' |
|
Пак Канг Рёнг жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
|
|
31' |
|
Хавфли вазият! Бурчак тўпи кучлироқ чиқди ва олис устун томонга кетди. Бош билан дарвозабон майдончаси яқинига қайтарилди. Саҳлавий чалқанча услубда зарба беришга ҳаракат қилди. Уриниш муваффақиятли чиқмади, тўп дарвоза олдидан ўтиб кетди
|
|
29' |
|
Қанотдан етказилган тўпга кореялик ҳужумчи жарима майдончаси ичида бош билан зарба берди. Тўп дарвоза олдидан ўтиб кетди
|
|
26' |
|
Араблар олис масофадан тўпни Ҳаззозийга етказишди. Ҳужумчи тўпга ета олмади
|
|
24' |
|
КХДР чап қанотдан жарима майдончасига ҳаводан узатма берди. Саудияликлар қайтаришди
|
|
21' |
|
Тўп назорати Космин Олариу шогирдлари томонида. Аммо кореяликлар яхши ҳимояланишмоқда
|
|
17' |
|
Вууууууууҳ! Саудия ҳисобни тенглаштиришига бир баҳя қолди! Тўп бурчакдан етказилганидан кейин нариги қанотга ўтди ва у жарима майдончасига қайтарилди. Наиф Ҳаззозий бош билан берган зарба устун ёёёёнгинасидан ўтиб кетди!
|
|
16' |
|
Ўнг қанотдан КХДР дарвозаси олдига етказилган узатма хавфли бўлди, аммо ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
|
15' |
|
Кореяликлар қарши ҳужумлари хавфли бўлмоқда. Майдон марказидан етказилган тўпни ҳужумчи бош билан олдинга урди, аммо тўпни посбон эгаллаб олди
|
|
15' |
|
Саудияликлар олис масофадан зарба йўллашди. Ри Мёнг Гук тўпни эгаллади
|
|
11' |
|
ГОООООООЛ! Рянг Йонг Ги! 1:0! Шимолий кореяликлар чиройли ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончасининг ўнг бурчагида футболчилардан бир юқоридан етказилган тўпни бош билан шеригига ташлаб берди. 18 метрлардан йўлланган зарбани Волид Абдуллоҳ қайтарди, тўпга биринчи бўлиб етиб борган Рянг Йонг Ги дарвозани ишғол қилди!
|
|
7' |
|
Вуууууууҳ! Бурчак тўпидан кейин Сим Хён Жин бош билан зарба йўллади. Тўсин остига кираётган тўпни дарвозабон қайтариб қолди!
|
|
7' |
|
Оҳо! КХДР футболчиси жарима майдончасининг чап бурчагидан кучли зарба йўллади! Волид Абдуллоҳ тўпни майдон ташқарисига уриб юборди
|
|
6' |
|
Саудияликлар ўнг қанотдан жарима майдончасига ерлатиб узатма беришди. Кореяликлар тўпни қайтаришди
|
|
4' |
|
КХДР терма жамоаси ўйин бошиданоқ катта шижоат билан ўйнашмоқда
|
|
1' |
|
Саудия тўпни ўйинга киритди. Жонг Ил Гван прессинг чоғида риқибининг оёғига тепди ва сарич карточка олди
|
|
1' |
|
Ўйин бошланди
|
|
' |
|
Саудия яшил, КХДР оқ рангли формада ўйнайди
|
|
' |
|
Энди эса навбат Саудия Арабистони давлат мадҳиясига
|
|
' |
|
Шимолий Корея давлат мадҳияси янграмоқда
|
|
' |
|
Саудия Арабистони ва КХДР терма жамоалари майдонга чиқиб келишди
|
|
' |
|
Осиё кубоги-2015 гуруҳ босқичи муҳим паллага кириб бормоқда. Бугун "В" гуруҳида 2-тур ўйинлари бошланмоқда. Ушбу ўйинлари чорак финал йўлланмаси учун курашда вазиятга анча ойдинлик киритиб беради
|
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
|
| Осиё кубоги - 2015 / 2-тур / 14.01.2015 12:00 |
|
КХДР
Рянг Йонг Ги (11) |
1
:
4
|
Саудия Арабистони
Наиф Ҳаззозий (37)
Муҳаммад ас-Саҳлавий (52, 54)
Навоф Ал-Обид (77) |
|
| Осиё кубоги - 2015 / 2-тур / 14.01.2015 12:00 |
|
КХДР
Рянг Йонг Ги (11) |
1
:
4
|
Саудия Арабистони
Наиф Ҳаззозий (37)
Муҳаммад ас-Саҳлавий (52, 54)
Навоф Ал-Обид (77) |
|
![]()
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.
Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 36665 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
FMInside нашри томонидан тузилган 21 ёшгача бўлган энг кучли вундеркидлар рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 10-ўринга жойлаштирилди.
Киритилди: 22:58, 29.04.2026. Ўқилди: 19782 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Англия Премьер-лигасида чемпионлик пойгаси кутилмаган ва «ноқулай» вазиятга яқинлашмоқда.
Киритилди: 18:38, 28.04.2026. Ўқилди: 16538 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жон Стоунс ёзда клубни тарк этади.
Киритилди: 13:26, 28.04.2026. Ўқилди: 16166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини қаерда давом эттириши борасида бир қарорга келди.
Киритилди: 13:44, 01.05.2026. Ўқилди: 13917 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Михаил Мудрикнинг допинг иши бўйича қандай жазо тайинлангани маълум бўлди.
Киритилди: 20:03, 29.04.2026. Ўқилди: 11660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Испания матбуоти «Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал янги қиз билан ишқий муносабатларни бошлаган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда.
Киритилди: 13:22, 01.05.2026. Ўқилди: 11141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Киритилди: 08:39, 01.05.2026. Ўқилди: 9332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани дисквалификация сабабли ўз жамоасининг захира ўриндиғида бўла олмади.
Киритилди: 10:20, 29.04.2026. Ўқилди: 9263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
2026 йилнинг ёзида “Реал”га қайтиши муҳокама қилинаётган Жозе Моуриньо, агар жамоа бош мураббийи этиб тайинланса, клубни тарк этадиган футболчилар рўйхатини шакллантириб бўлган.
Киритилди: 15:34, 03.05.2026. Ўқилди: 9100 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити»нинг норвегиялик тўпурари Эрлинг Холанд фаолиятини «Барселона»да давом эттиришни қатъий мақсад қилган.
Киритилди: 18:36, 10.04.2026. Ўқилди: 41313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди.
Киритилди: 19:04, 06.04.2026. Ўқилди: 36396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.
Киритилди: 09:26, 20.04.2026. Ўқилди: 23670 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсумдан сўнг жамоани жиддий равишда янгилашни режалаштирмоқда.
Киритилди: 14:24, 18.04.2026. Ўқилди: 21822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Португалия терма жамоаси ва Франциянинг «ПСЖ» клуби қанот ҳимоячиси Нуну Мендеш фаолиятини Ла Лига грандида давом эттириши мумкин.
Киритилди: 12:34, 15.04.2026. Ўқилди: 19974 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» клуби «Ноттингем Форест» ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсоннинг шов-шувли трансферини амалга оширишни режалаштирмоқда.
Киритилди: 10:48, 03.05.2026. Ўқилди: 4770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Натан Аке фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Киритилди: 13:11, 03.05.2026. Ўқилди: 3665 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Вингер Маркус Рэшфорд жорий мавсум якунланганидан кейин ҳам «Барселона»да қолиши мумкин.
Киритилди: 13:23, 03.05.2026. Ўқилди: 2741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо «Челси»ни бошқариши мумкин.
Киритилди: 12:53, 03.05.2026. Ўқилди: 2481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби Николас Пасни «Комо»дан қайтаришни режалаштирмоқда, бироқ вазият ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда.
Киритилди: 10:53, 03.05.2026. Ўқилди: 2249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.
Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.
Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.
Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.
Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1055 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.
Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1018 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Туркиянинг “Сивасспор” футбол клуби академиясининг (13 ёшгача бўлган футболчилар) тўрт нафар аъзоси жамоанинг уй стадионига бориш йўлида йўл-транспорт ҳодисасига учради.
Киритилди: 10:16, 14.04.2026. Ўқилди: 1040 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Рио-де-Жанейродаги Олимпия боғида жойлашган велодромда 8 апрель, чоршанба тонгида ёнғин содир бўлди.
Киритилди: 14:12, 09.04.2026. Ўқилди: 1237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Бразилиянинг «Сантос» клуби ҳужумчиси Неймар аёл ҳакам — Савио Перейра Сампайога нисбатан жинсий камситувчи баёноти сабаб 5 тадан 12 та ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин.
Киритилди: 07:40, 06.04.2026. Ўқилди: 2721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ижтимоий тармоқларда Lego ва FIFA’нинг “Ҳар ким ўз улушини хоҳлайди” (Everyone Wants a Piece) рекламасида суратга тушган Криштиану Роналду, Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорнинг даромадлари ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди.
Киритилди: 18:54, 03.04.2026. Ўқилди: 3679 марта. Фикрлар сони: 0 та.