Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат!
|
90+6' |
|
Эрматовнинг ҳуштаги янгради. ҚАТАР ТЕРМА ЖАМОАСИ — ОСИЁ ЧЕМПИОНИ!
|
90+5' |
|
Қатарда футболчи ўзгариш: Алмоез ўрнига Аҳмад Аловуддин тушди
|
90+5' |
|
Қатарлик футболчи офсайдда қолди
|
90+4' |
|
Япониядан навбатдаги бурчак тўпи. Дарвозабон мушти билан уриб юборди
|
90+3' |
|
Вақтни чўзгани учун қатарлик футболчига сариқ карточка берилди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
|
89' |
|
Вуууҳ! Йошида ажойиб имкониятдан фойдалана олмади! Бош билан 3-4 метрдан аниқ зарба бера олмади
|
89' |
|
Японияда ўзгариш: Минамино ўрнига Такаши Инуи туширилди
|
87' |
|
Японлар яхши ҳужум ташкил қилишдию, аммо ҳужумда фол ишлатишди
|
87' |
|
Хироки Сакаи огоҳлантириш олди
|
83' |
|
Акром Афифга сариқ карточка. У голдан сўнг футболкасини ечгани учун
|
83' |
|
ГОООООЛ! Акром Афиф, 1:3!
|
82' |
|
Мая Йошидага сариқ карточка кўрсатилди
|
82' |
|
ПЕНАЛЬТИ! Япония дарвозасига!
|
80' |
|
Қатар бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп эса Япония терма жамоаси сардори Йошиданинг қўлига тегди. VAR тизими ишга тушди
|
79' |
|
Вуууҳ! Қатарнинг хавфли қарши ҳужуми. Абжудазиз 2-3 футболчини алдаб, узоқ масофадан зарба йўллади. Тўп Шибасакининг оёғидан майдонни тарк этди.
|
78' |
|
Шарқликларнинг хавфли ҳужуми. Қатарликлар бир амаллаб зарбалар йўлига ғов бўлишди
|
77' |
|
Японлар ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. 12-бурчак тўпи
|
74' |
|
Қатарда ўзгариш: Ҳасан ал-Ҳайдос ўрнига Карим Будиаф туширилди
|
73' |
|
Бурчак зарбалари бўйича статистика — 10:1.
|
73' |
|
Қатар қарши ҳужум уюштириш имкониятига эга бўлди. Аммо узатилган тўпни япониялик ҳимоячи эгаллаб олди
|
70' |
|
Қатар еттинчи ўйинга келиб ўз дарвозасидан дастлабки тўпни олиб чиқди. Қойилмақом натижа
|
69' |
|
ГОООООООЛ! Такуми Минамино, 1:2!
Қатар терма жамоаси тўп узатишда хатога йўл қўймоқда — японларнинг прессинги иш бера бошлади. Марказ бўйлаб уюштирилган ҳужум натижасида Минамино яккама-якка вазиятга чиқди ва тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди
|
66' |
|
Беш ҳимоячи билан ўйнаётган қатарликлар мудофаада жуда зич ҳаракат қилишмоқда ва рақибга зарба бериш имкониятини беришмаяпти. Японлар кетма-кет бурчак тўпини ўйинга киритишмоқда
|
64' |
|
Японияда яхши имконият! Чап қанотдан етказилган узатмага Доан 6-7 метрлардан бош билан зарба берди. ноаниқ
|
61' |
|
Японияда ўзгариш бўлди. Харагучи ўрнига Йошинори Муто майдонга тушди
|
60' |
|
Буалим Хухийнинг жароҳати жиддий кўринади. Унинг ўрнига бошқа футболчи тушиши мумкин
|
57' |
|
Қатар жарима майдончаси олдида икки футболчи ўзаро бош билан тўқнашиб кетишди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
|
56' |
|
Вууууууҳ! Қатар учинчи голни уриши мумкин эди! Афиф чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кирди ва тўпни дарвозабон чизиғида турган Ҳатимга узатди. 16 метрдан гол урган Абдулазиз 5 метрдан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади! Алмоез қаерда эди я шу пайтда!
|
55' |
|
Япониянинг навбатдаги ҳужуми пайтида тўпни Аш-Шийб эгаллаб олди
|
54' |
|
Минамино рақиб жарима майдончаси ичида бир футболчини алдади, аммо иккинчи қатарлик тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
52' |
|
Бурчак тўплари Японларга самара келтирмаяпти ҳозирча
|
51' |
|
Кунчиқар юрт вакиллари яна бир марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. Муваффақиятсиз
|
49' |
|
Японлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Зарба ноаниқ
|
47' |
|
Японлар иккинчи бўлимни ҳужумкорлик билан бошлади. Ҳужумда фол ишлатилди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим старт олди. Давом этамиз
|
' |
|
Учрашувнинг 12-дақиқасида Осиё кубоги тўпурари Алмоез Али ҳисобни очган бўлса, 27-дақиқада Абдулазиз Ҳатим ҳисобдаги фарқни оширди.
|
' |
|
Техник муаммо туфайли онлайн трансляцияда узилиш юз берди. Бунинг учун узр сўраймиз. Финалда кутилмаган натижа қайд этилмоқда, азизлар! Қатар терма жамоаси Япония дарвозасига 2та тўп йўллади!
|
10' |
|
Қатар ижросидаги жарима зарбаси хавфли бўлмади
|
9' |
|
Қатар аста-секин ҳужумга ўта бошлади. Майдон марказида қатарликларга нисбатан фол ишлатилди
|
7' |
|
Япония ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Эрматов эса ҳужумда фол ишлатилганини маълум қилди
|
5' |
|
Самурайлар тезкор гол уришни мақсад қилган шекилли. Улар дастлабки бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавфли вазият юзага келмади
|
4' |
|
Дастлабки зарбани Япония берди. Аммо анча ноаниқ
|
1' |
|
Дастлабки ҳужумни японлар уюштиришди ва фол уюштиришди
|
1' |
|
Равшан Эрматовнинг ҳуштаги янгради ва тўпни ўйинга Япония терма жамоасига киритиб берди
|
' |
|
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишди. Икки давлат мадҳиялари янгради. Ўйин бошланиш арафасида
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Деярли бир ой давом этган Осиё кубоги мусобақаси бугун ўз ниҳоясига етади. Чемпионлик учун Япония ва Қатар терма жамоалари тўқнаш келишмоқда
|