Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
4:1' |
|
ГОООООЛ! Серхио Рамос! Пенальтилар сериясида - 4:1 ва "Реал" Испания суперкубоги соҳиби!
|
3:1' |
|
ГОЛ! Киран Трипьер!
|
3:0' |
|
ГОЛ! Лука Модрич!
|
2:0' |
|
Гол эмас! Томас Партининг зарбасини Куртуа қайтарди!
|
2:0' |
|
ГОЛ! Родриго "тўққизлик"ни нишонга олди!
|
1:0' |
|
Сауль йўллаган зарба устунга тегиб қайтди!
|
1:0' |
|
ГОЛ! Карвахаль!
|
' |
|
Пенальтилар серияси бошланмоқда. Дастлаб "Реал" зарба берадиган бўлди
|
120+1' |
|
Қўшимча бўлимлар ҳам тугади. Навбат пенальтилар сериясига
|
120' |
|
Тўртинчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
|
119' |
|
Вууҳ! Куртуа бу сафар Корреанинг хавфли зарбасини қайтарди
|
118' |
|
Вууууҳ! Куртуа қутқармоқда! Корреанинг узатмасидан кейин тўп Мендининг оёғига тегиб, дарвозага кираётганди
|
115' |
|
Федерико Вальверде майдондан четлатилди. У дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётган Моратани ортдан тепиб йиқитди
|
112' |
|
"Атлетико" хавфли ҳужум ташкил қилди. Рамос сўнгги паллада хавфни бартараф этди
|
110' |
|
ВУУУУУҲ! Ян Облак иккита сэйв намойиш қилди. Дастлаб Модричнинг, сўнгра Марианонинг зарбасини қайтарди
|
107' |
|
Иккинчи бурчак тўпи зарбагача етиб бормади
|
106' |
|
ВУУУУУҲ! "Атлетико" бурчак зарбасини амалга оширди. Дастлаб Куртуа тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, сўнгра Мората томонидан "қайчи" услубида йўлланган зарбани оёғи билан қайтарди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
|
106' |
|
Қўшимча бўлимларнинг иккинчиси бошланди. Тўпни ўйинга Симеоне жамоаси киритиб берди
|
105+1' |
|
Учинчи бўлим тугади. Жамоалар томонларни алмаштириб, тўртинчи бўлимни бошлашади
|
105+1' |
|
Модрич жарима зарбасини амалга ошириди. Тўп Варандан майдонни тарк этди
|
105' |
|
Учинчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
|
103' |
|
"Реал"да ҳам ўзгариш: Тони Кроос ўрнига Винисиус туширилди
|
102' |
|
Модрич бурчакка яқин жойдан узатма берди. Диас бош билан зарба берди. Ноаниқ
|
101' |
|
"Атлетико"да яна бир ўзгариш: Жоау Феликс ўрнига Сантьяго Ариас туширилди
|
100' |
|
Кроос жарима майдони ташқарисидан зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
|
98' |
|
"Атлетико"да ўзгариш: Рауль Хименес ўрнига Стефан Савич туширилди
|
96' |
|
Маълумот учун. Қўшимча бўлимларда жамоаларга яна биттадан ўйинчи алмаштириш имконияти берилади. Ҳозирча мураббийлар бу имкониятдан фойдаланишмаяпти
|
94' |
|
Бурчак зарбаси амалга оширилганидан кейин Хименес бош билан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
|
93' |
|
Вууууҳ! "Атлетико" тезкор ва чиройли ҳужум ташкил қилди. Витоло жарима майдони кириб, Рамоснинг таъқиби остида зарба берди. Куртуа зарбани қайтарди
|
92' |
|
Менди олис масофадан ўнг оёқда зарба йўллади. Тўп устундан 1 метр масофадан ўтиб кетди
|
91' |
|
Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси бошланди. Тўпни ўйинга "Реал" киритиб берди.
|
90+4' |
|
Ўйиннинг асосий вақти якунланди. Беш дақиқадан сўнг қўшимча бўлимлар бошланади
|
90+4' |
|
Оҳо! Куртуа нариги бурчак ёпаётган пайтда Томас Парти, кутилмаганда, жаримадан яқин бурчакка айланма зарба берди. Тибо дарвозага кираётган тўпни қайтаришга муваффақ бўлди
|
90+3' |
|
Лука Модрич сариқ карточка олди. У рақиб оёғига хавфли ташланди
|
90+3' |
|
Менди сариқ карточка олди
|
90+1' |
|
Вуууҳ! Қанотдан етказилган узатмани Родрига жарима майдони ичида қабул қилди ва 13 метрдан зарба берди. Облак тўпни эгаллаб олди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
|
89' |
|
"Атлетико"да ўзгариш: Лоди ўрнига Маркос Льоренте туширилди
|
89' |
|
Оҳо! Модрич етказган узатмани Диас пенальти нуқтаси устида дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
84' |
|
Модрич юқоридан етказган узатмани Облак осонлик билан эгаллаб олди
|
83' |
|
"Реал"да ўзгариш: Йович ўрнига Мариано Диас майдонга тушди
|
82' |
|
"Матрасчилар" тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди. "Реал" ҳимоячилар ортга қайтишга улгуришди ва хавфни бартараф этишди
|
81' |
|
"Атлетико" кетма-кет иккита бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади
|
80' |
|
ВУУУУУУҲ! Ажойиб узатмадан кейин Мората яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Куртуа қутқарди!
|
79' |
|
Карвахаль юқоридан узатма берди. Облак тўпни эгаллади
|
78' |
|
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Хавфли вазиятлар йўқ
|
74' |
|
Томас Парти огоҳлантириш олди
|
73' |
|
"Атлетико" узоқ вақт тўпни назорат қилиб, яхши ҳужум ташкил қилишди. Сўнгги паллада Куртуа тўпни эгаллаб олди
|
68' |
|
"Атлетико"дан қарши ҳужум. Лоди ҳужумга қўшилди, жарима майдонига кирди ва ноаниқ зарба йўллади
|
67' |
|
ЭҲҲҲҲҲ! Вальверде! Қандай қилиб? Йович ўнг қанотдан жарима майдонига кириб, дарвоза олдида турган Вальвердега узатма берди. Федерико сакради бош билан зарба берди, аммо тўп унинг тиззасига тегиб, ён томонга кетиб қолди. Дарвозагача 3-4 метр масофа эди холос.
|
66' |
|
Ўйин бир темпда давом этаётгандек. Ҳеч бир жамоа таваккал қилишни истамаяпти. Сўнгги дақиқаларда ёки қўшимча вақтда жисмонан кучли жамоа ютиб кетса керак
|
61' |
|
Серхио Рамос жароҳат олди. Тўп учун сакраб, ерга тушаётганида оёғи қайрилиб кетди
|
60' |
|
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Родрига туширилди
|
58' |
|
Модрич олис масофадан зарба беришга муваффақ бўлди. Зарбага аниқлик етишмади
|
56' |
|
"Атлетико"да ўзгариш: Эррера ўрнига Витоло тушди
|
54' |
|
"Реал" ҳамшаҳри дарвозаси томон босимни ошириб бормоқда
|
51' |
|
Вуууууҳ! Модричнинг узатмасидан кейин Йович "Атлетико" жарима майдонига кирди ва зарба берди. Тўп олис устуннинг шундоққина ёнидан ўтиб кетди
|
49' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани Облак иккинчи уринишда эгаллаб олди
|
48' |
|
Оҳо! Каземиронинг чиройли узатмасидан кейин Йович рақибнинг 3 ҳимоячи таъқиби остида бўлишига қарамай, жарима майдонига кириб борди ва бурчак зарбаси ишлади
|
46' |
|
"Матрасчилар" бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавфли вазият юзага келмади
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. Тўпни ўйинга "Атлетико" киритиб берди
|
' |
|
Жамоалар ва ҳакамлар майдонга қайтишмоқда. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида
|
45' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча — 0:0
|
43' |
|
Кроос бурчак зарбасини амалга оширди. Каземиро бош билан зарба берди. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди
|
42' |
|
"Реал" жарима майдони ичида тахликали вазият юзага келди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
|
39' |
|
Оҳо! Менди чап қанотда рақиб ҳимоячисини алдаб ўтди ва жарима майдонига кириб, ўткир бурчак остида зарба берди. Облак тўпни эгаллади
|
34' |
|
"Қаймоқранглилар" ташаббусни ўз томонларига оғдиришди
|
32' |
|
"Реал" бурчак зарбасини амалга оширди. Иско бош билан зарба берди. Ноаниқ
|
28' |
|
Карвахаль ўз қанотидан яна узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Тенгма-тенг ўйин кечмоқда
|
27' |
|
"Атлетико" ҳимоячиси Фелипе огоҳлантириш олди
|
25' |
|
Карвахаль ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди
|
21' |
|
"Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритди. Феликс бош билан берган зарбани Куртуа эгаллаб олди
|
20' |
|
Вуууҳ! Мората олис масофадан кучли зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
18' |
|
Корреа чап қанотдан "Реал" жарима майдони кириб бориб, марказроққа узатма беришга ҳаракат қилди. Тўп Варанга тегиб қайтди
|
15' |
|
Яна бир хавфли вазият! Мората ўткир бурчак остида Куртуа билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди, дарвозабонни алдадию йиқилди. Ҳакам унинг алдовига учмади
|
14' |
|
Вууууҳ! Жоау Феликс "Реал"ни кечирди. Рамос ўз жарима майдони ичида тўпни португалиялик футболчига бериб қўйди. Феликс 16 метрдан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади
|
9' |
|
Бурчак зарбасидан кейин тўп жарима майдони ташқарисида турган Модричга келиб тушди. Луканинг кучли зарбасини Облак қайтарди
|
9' |
|
Вальверде ўнг қанотдан Лодининг устидан тўпни ошириб ўтиб, жарима майдонига кирди. Бошқа ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
8' |
|
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Симеоне шогирдлари рақибнинг барча йўлларини ёпишган, ҳозирча
|
5' |
|
Каземиро жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллади. Ян Облак тўпни эгаллаб олди
|
3' |
|
"Атлетико" ҳужум ташкил қилди. Ўнг қанотдан етказилган узатмани Карвахаль бош билан қайтарди
|
1' |
|
Испания суперкубогининг финал баҳси бошланди. Тўпни ўйинга "Қироллик клуби" футболчилари киритиб беришди
|
' |
|
"Реал" оқ, "Атлетико" эса оқ-қизил йўл-йўл футболка ва кўк шортикда майдонга тушиб келган
|
' |
|
Диққат, футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Учрашув бошланишига кўп вақт қолмади
|
' |
|
Ўйин бошланишига 15 дақиқа қолди. Эслатиб ўтамиз, Суперкубок Россиянинг "Матч ТВ" канали орқали жонли трансляция қилинади
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Барчага хайрли оқшом. Испания суперкубоги, финал баҳсига хуш келибсиз. Мавсумдаги илк совринни қўлга киритиш учун "Реал" ва "Атлетико" жамоалари Саудия Арабистонидаги "Қирол Абдуллоҳ" стадионига чиқишади
|