Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90' |
|
"Пахтакор" - Ўзбекистон Суперкубоги- 2022 соҳиби
|
90' |
|
Қадрли дўстлар, учрашув якунланди.
|
90' |
|
Қадрли дўстлар, учрашув якунланди.
|
90+1' |
|
Черан "Насаф" ҳимоячиларини бир ўзи алдади, лекин зарба беришга улгурмай қолди
|
90' |
|
Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди
|
89' |
|
"Насаф"да Нуруллоев ўрнига Алиқулов туширилди
|
86' |
|
Одил Ҳамробеков огоҳлантирилди
|
84' |
|
Черан огоҳлантирилди
|
83' |
|
"Насаф" чап қанотдан ҳужум уюштирди. Аммо Қувватов тўпни эгаллаб олди
|
81' |
|
"Пахтакор"да Собирхўжаев ўрнига Шаркич, Рашидов ўрнига Эркинов туширилди
|
80' |
|
"Насаф"да Станоевич ўрнига Абдураҳимов, Соловёв ўрнига Холмуродов туширилди
|
78' |
|
"Пахтакор" футболчии Азиз Турғуноев бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади
|
77' |
|
Чап қанотдан Сардор Рашидов ҳужум уюштирди. Лекин у узатиб берган тўпга Черан зарба бера олмади
|
76' |
|
Ўйинни чўзгани учун Санжар Қувватов огоҳлантирилди
|
75' |
|
Дилшод Саитов чап қанот "Пахтакор" жарима майдончаси ичига кириб борди. Лекин унинг зарбасини "Пахтакор" футболчилари қайтарди
|
72' |
|
Жамоалар навбатма-навбат рақиб дарвозаси қаршисида ҳужум уюштирмоқда
|
69' |
|
Уххххххх! Ҳусайн Норчаев Санжар Қувватовнинг хатосидан фойдаланиши мумкин эди. Лекин "Насаф" ҳужумчиси зарба беришга улгурмай қолди
|
67' |
|
Голдан сўнг "Насаф" бироз жонлангандек. Қарши клуби рақиб жарима майдончаси яқинида кетма-кет ҳужум уюштирмоқда. Лекин ҳозирча фойдасиз...
|
61 ' |
|
Чап қанот бўйлаб уюштирилган ҳужумни Черан боши билан зарба бериб гол урди
|
61' |
|
Гоооооооооооол!
|
58' |
|
Ўйин бироз сокинлашди. Ҳар икки жамоа ҳам тўпни ўз назоратида ушлуб туришга ҳаракат қилмоқда
|
56' |
|
Шароф Муҳитдиновнинг чамаси 35 метрлардан кучли зарба йўллади. Бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади
|
55' |
|
Иккинчи тайм "Насаф" устунлигида бошланди. Қаршиликлар кетма-кет ҳужум уюштиришди.
|
53' |
|
Икром Акмал Мозгавойга нисбатан қўполлик ишлатди
|
53' |
|
Икром Алибоевга сариқ карточка кўрсатилди
|
51' |
|
Маркога тиббий ёрдам кўрсатилди ва у майдонга қайтди
|
50' |
|
Марко Станоевич жароҳат олди
|
' |
|
|
46' |
|
Дастлабки дақиқалардан "Насаф" хавфли ҳужум уюштирмоқда. Иван Соловёв зарбасига аниқлик етишмади
|
45' |
|
Қадрли футбол ишқибозлари Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви иккинчи тайми бошланди
|
45' |
|
Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади - 0:0
|
45' |
|
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди
|
44' |
|
Элдорбек Суюнов Норчаев билан юз берган вазиятда жароҳат олган кўринади. Унинг ўрнига Санжар Қувватов тушди
|
42' |
|
Элдорбек Суюнов вақтида олдинга чиқиб, Норчаевга зарба беришга имкон бермади
|
42' |
|
Ҳусайн Норжаев бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади
|
42' |
|
Ҳар икки жамоанинг ҳам қанотлари фаол ишламоқда
|
40' |
|
Алижонов ўнг қанот бўйлаб ҳужум уюштирди. Лекин қаршиликлар ҳимоячиси Насруллаев тўпни ундан олиб қўйди
|
40' |
|
Драган Черангга нисбатан қоида бузилди
|
38' |
|
9 мингга яқин мухлисларни ўзига сиғдира оладиган "Ўзбекистон" стадиони деярли тўлган
|
34' |
|
Сардор Рашидов узоқдан зарба йўллади. Лекин тепган тўпига бироз куч етишмади
|
33' |
|
"Пахтакор" ҳам чап қанот бўйлаб ҳужум қилди. Лекин яна аниқ зарба йўқ
|
32' |
|
"Насаф" чап қанот бўйлаб хавфли ҳужум уюштирди
|
31' |
|
Дарвозаларга йўлланга зарбалар 2:1 "Пахтакор" фойдасига, лекин аниқ зарбалар борасида тенглик
|
30' |
|
"Пахтакор" борган сари босимни оширмоқда
|
28' |
|
Азиз Турғунбоев ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб бориб зарба берди
|
27' |
|
Алижонов чамаси 30 метрдан кучли зарба берди. Бироқ бироз ноаниқ
|
26' |
|
"Пахтакор" яна бир жарима зарбаси йўллайди
|
25 ' |
|
"Шерлар" футбочлиси йўллаган зарбани "Насаф" посбони ушлаб олди
|
24' |
|
"Пахтакор" рақиб жарима майдончаси яқинида зарба йўллади
|
23' |
|
"Пахтакор" хавфли ҳужум амалга ошириши мумкин эди, бироқ "Насаф" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди
|
21' |
|
Огоҳлантиришлар бўйича 1:1, аммо таблодаги ҳисоб ҳамон 0:0.
|
19 ' |
|
Марко Фарруҳ Сайфиевга нисбатан қўполлик ишлатди. Бу Акобир Шукруллоев томонидан сариқ карточкага лойиқ деб топилди
|
19' |
|
"Насаф" футболчиси Марко Станоевич огоҳлантирилди
|
16 ' |
|
Ҳозирча ҳар икки жамоа ҳам устунликни ўз қўлига олишга уриниб кўрмоқда, аммо хавфли ҳужумлар деярли кузатилмаяпти
|
12' |
|
Қанот бўйлаб ҳужумга ўтаётган "Насаф" футболчисини Сайфиев қўполлик билан тўхтатиб қолди
|
12' |
|
Фарруҳ Сайфиев огоҳлантирилди
|
11' |
|
Марко Станоевич тепган зарба ноаниқ кетди
|
9' |
|
Ҳусайн Норчаев "Пахтакор" ҳимоячиларини алаб ўта олмади
|
8' |
|
"Пахтакор" тўпни назоратига олишга уриниб кўрмоқда. Лекин ҳозирча хавфли ҳужум уюштира олишмаяпти
|
4 ' |
|
"Насаф" ҳам қанот бўйлаб ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда.
|
3' |
|
"Пахтакор" ўйин бошидан назоратни ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда
|
1' |
|
Қадрли футбол мухлислар, расман мамлакатимиздаги 2022 йилги футбол мусобақаларига старт берилди
|
0' |
|
Майдон бўйлаб Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграмоқда
|
0' |
|
Жамоалар майдонга тушиб келмоқда
|
0' |
|
Ўтган мавсум Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган "Пахтакор" Ўзбекистон кубогини қўлга киритган "Насаф"га қарши майдонга тушади.
|
0' |
|
Учрашувни Акобир Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Алишер Усмонов ва Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдам беради. ВАР ҳаками сифатида Аҳрол Рисқуллаев ишлайди.
|
0' |
|
Жамоалар айни пайтда ўйин олди машғулотларини ўтказмоқда.
|
0' |
|
"Пахтакор" бугун ўзининг анаънавий қора-сариқ либосида ҳаракат қилади. "Насаф" эса қизил-сариқ либосда майдонга тушади
|
0' |
|
Бугунги баҳсда "Пахтакор" номинал мезбон сифатида ҳаракат қилади.
|
' |
|
Ҳар икки жамоа футболчилари ва бугунги учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионига етиб келишди
|
0' |
|
Учрашув Фарғонанинг Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" стадионида бўлиб ўтади.
|
0' |
|
Бир неча дақиқалардан сўнг Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Пахтакор" - Насаф" жамоалари ўртасидаги баҳс бошланади.
|
0' |
|
Ассалом-у алайкум, қадрли футбол ишқибозлари
|