Блог
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
БЛОГГЕРЛАР
81 ёшли Бекмурод ота набираси Шаҳрам Ғиёсов ҳақида нималар деди?
Шаҳрамнинг қариндош-уруғлари, айниқса, 81 ёшли бобоси Бекмурод ота Аҳадов набирасининг ҳақиқий мухлиси.
– Шаҳрамнинг бокс тушганини кўрдингизми, дейсизми, – саволимга савол билан жавоб қайтаради отахон. – Эҳ-ҳе, мен кўрай-да набирамнинг жангларини, нақд телевизорнинг ичига кириб кетаман ўзиям. Кампирим Латофат бибингизни ҳам чақираман. У юрагим чидамайди, дейди. Қўрқади-да кампири тушмагур. Мен ичкарида, у ташқарида дуо қиламиз. Илгари бундай туйғуларни билмаганмиз. Умримизда кўрмаган, билмаган биров рингга тушса ҳам мухлислик қилаверганмиз. Ўзингники барибир бошқача бўлар экан. Шаҳрамжонимизнинг кўксига тилло медаль тақилиб, юртимиз байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янграганда бошқача бўлиб кетдим. Гўё бутун дунё: "Ана, чемпионнинг бобоси", деб ҳавас қилаётгандек. Хурсандлигимдан йиғладим, кампирим ҳам йиғлади. Табрик қўнғироқлари-ку, тинмаяпти.
ДАВОМИ>>>
Киритилган сана: 08.09.2017 09:51. Ўкилди: 8441 марта.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: