Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 17.09.2025 15:00
      • Гамба Осака
      • 3:1
      • Истерн
      • 17.09.2025 17:15
      • Теп Хань Нам Динь
      • 3:1
      • Ратчабури
      • 17.09.2025 18:45
      • Аркадағ
      • 0:0
      • Андижон
      • 17.09.2025 18:45
      • Гоа
      • 0:2
      • Аз-Завра
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 0:0
      • Холидия
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 7:1
      • Истиқлол
      • 17.09.2025 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:0
      • Истиқлол Душанбе
      • 17.09.2025 23:15
      • Ал-Муҳаррақ
      • 4:0
      • Ал-Виҳдат
      • 18.09.2025 15:00
      • Тай По
      • 2:1
      • Макартур
      • 18.09.2025 15:00
      • Селангор
      • 2:4
      • Бангкок Юнайтед
      • 18.09.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • 0:3
      • Тампинес Роверс
      • 18.09.2025 17:15
      • Бейжинг Гуоан
      • 2:2
      • Конган Ханой
      • 18.09.2025 17:15
      • Персиб
      • 1:1
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 18.09.2025 17:15
      • Патхум Юнайтед
      • 0:1
      • Поханг Стилерс
  • Элит ОЧЛ
      • 17.09.2025 15:00
      • Ульсан Хёндэ
      • 2:1
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.09.2025 17:15
      • Шангхай Порт
      • 0:3
      • Виссел Кобе
      • 17.09.2025 21:45
      • Славия
      • 2:2
      • Буде-Глимт
      • 17.09.2025 21:45
      • Олимпиакос
      • 0:0
      • Пафос
      • 17.09.2025 23:59
      • Бавария
      • 3:1
      • Челси
      • 17.09.2025 23:59
      • ПСЖ
      • 4:0
      • Аталанта
      • 17.09.2025 23:59
      • Аякс
      • 0:2
      • Интер
      • 17.09.2025 23:59
      • Ливерпуль
      • 3:2
      • Атлетико
      • 18.09.2025 21:45
      • Брюгге
      • -:-
      • Монако
      • 18.09.2025 21:45
      • Копенгаген
      • -:-
      • Байер
      • 18.09.2025 23:59
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Наполи
      • 18.09.2025 23:59
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Барселона
      • 18.09.2025 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Қайрат
      • 18.09.2025 23:59
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Галатасарой
  • Суперлига
      • 18.09.2025 18:30
      •   Сурхон
      • 0:0
      • Машъал
      • 19.09.2025 18:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.09.2025 19:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 19.09.2025 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Кальяри
      • 20.09.2025 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Бунёдкор 21 38
5 Динамо 20 38
6 ОКМК 21 37
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 21 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон
21-тур Қўқон-1912 2-1 Қизилқум
21-тур Пахтакор 2-1 Нефтчи
21-тур Бунёдкор 1-0 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

18/09 18:30 Сурхон - Машъал
19/09 18:30 ОКМК - Бунёдкор
19/09 19:00 Шўртан - Пахтакор
20/09 17:00 Хоразм - Қўқон-1912
20/09 18:00 Бухоро - Навбаҳор
20/09 19:15 Нефтчи - Динамо
21/09 17:00 Андижон - Сўғдиёна
21/09 19:15 Қизилқум - Насаф

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4456 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

UzA.uz — спорт хабарлари блоги

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Ғалабага қандай эришилади?

Баҳо:
+0; -0
Кеча Осиё кубоги 2019 га якун ясалди. Қатар термаси тахминларга қарши бориб Японияни мағлуб этди.
 
Россия майдонларидаги мундиал ўйинларини кўрдик. Кутилмаган натижалар салмоғи анчагина. Доимо эътибор марказида бўладиган кучли бешлик чемпионатларини кузатдик. Кузатяпмиз. 2016 йилги мавсумдан бошлаб Премьер лига ҳақидаги мақолаларда сенсация сўзидан фойдаланиш анчайин камайиб кетди. Ушбу мавсумдан бошлаб “Бавария”нинг якка ҳукмронлигига чек қўйилди, Мадридда ишлар пачава.
 
Кеча тонгда интернетдан футбол хабарларини ўқиб, уйғонганимга шубҳа қилиб қолдим. Тунда бошланибди ҳаммаси. Италияда “Фиорентина” “Рома”га еттита гол урган, “Ювентус” ниҳоят тўхтатилган. Испанияда эса “Барселона” “Севиля”га олтита гол уриб кубок финалига чиққан бўлса, Англияда “Челси” тўртта тўп фарқи билан ютқазган. Бундан ғазабланган Сарри ўз футболчиларини 50 дақиқа кийим алмаштириш хонасига қамаб қўйган ва ҳоказо... Шундан сўнг, ўйланиб қолдим: бугунги финал қандай бўларкин?
 
Маст қилиб қўйдинг...
 
Кучлилар ўртасидаги ўйинлар ҳамиша қизиқарли ўтган. Агар у мусобақа финалида бўлсачи… Ҳа, финаллар ҳар доим муросасиз баҳсларга бой бўлади, лекин бугунгидек ўйинлар кам ўтказилади. Жуда кам.
 
Мазкур Осиё кубоги анчайин голларга бой ўтди. Якун ҳам шунга яраша бўлди. Сизу менга нима яхши? Голларнинг кўп бўлгани, албатта! Баъзи ўйинларда эса гол бўлмаса ҳам мухлислар шиддатли қарама қаршиликлар гувоҳи бўлаверишди.
 
pjuwzqgvyz1fytmpmfhy.jpg
 
Япон самурайлари ва араблар ўртасидаги финалда эса юқоридаги ҳар иккала вазият ҳам кузатилди. Майдоннинг икки томонида ҳам уюштирилган ҳужумлар бир-биридан мазмунли бўлиб туюлаверди. Устига устак 4 та гол урилди. Осиё кубоклари тарихида биттагина финалда 4 та гол урилган, ўша баҳсда ҳам японлар иштирок этганди. 2004 йилда Хитойдаги Осиё кубогида мезбонлар “кунчиқар юрт вакиллари”га кечаги ҳисобда мағлуб бўлишган эди.
 
Ғарбдан эсган шамоллар Осиёга фақатгина сенсациялар эмас, чиройли ўйинлар атмосферасини ҳам олиб келган экан, аслида. Бунинг устига мусобақадаги энг тартибли икки жамоа куч синашиб, фақатгина футбол ўйнашди. Бу ўйиндан чемпионликни тўрт марта қўлга киритган жамоа мухлисларидан ташқари футболни севувчи барчанинг кўнгли тўлди. Бунинг учун футболчиларга раҳмат!
 
“Ирода” ва “япон” сўзлари синоним(ми?)
 
Тарихдан маълумки, японлар бугунгача оғир ва машаққатли кунларни бошида кечирган. Тарих тегирмонидан эгилса-да, букилса-да, янчиласа-да синмаган. Ҳеч қачон. Ҳамиша тирик чиқа олган у ердан. Улар қаддини тезда ростлай олган. Қўшни давлатлар босқини, мустақиллик учун курашлар, жаҳон урушидаги мағлубиятлар-у “Атом” деб аталган балои азим ҳам буколмади японларни. Янгиликларда бериладиган сув тошқинлари ҳақидаги лавҳанинг аксарияти кун чиқар тарафда содир бўлади. Бундан ташқари ер қимирлашларининг энг кўп ва энг қўрқинчлилари ҳам ўша ёқларда. Шундай эрсада, улар ҳеч қачон бундан тушкунликка тушмайди. Фалокатлардан сўнг тезликда ўзига келади ва меҳнатда давом этади. Балки, мана шу қийинчиликлар уларнинг иродасини тоблагандир. Тоблаётгандир. Ер юзида ҳеч қайси халқ японларчалик мустаҳкам иродага эга бўлмаса керак. Бу мусобақада ирода, таслим бўлмаслик, меҳнатдан чарчамаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик каби хислатлар самурайларни финалгача олиб чиқди. Балки, кечаги финалда японлар эмас бошқа жамоа бўлганда 2:0 даёқ тушкунликка тушиб қолган бўларди.
 
crmhf9udkpsygwp09lor.jpg
 
Афифнинг голидан сўнг ҳамма Қатарнинг ғалабасини тан олди, самурайлар эса бўйин эгмайди тик борди тик! Аниқки, тонгни ҳаммадан олдин кутиб оладиган бу халқ мағлубиятдан сўнг ҳам тўхтаб қолмайди. Агар японлар БААга чемпионликка эришиш учун ташриф буюришганда, албатта, мақсадларига етарди.
 
GettyImages-1126789608.jpg
 
Аммо улар узоқ келажакни ўйлаб, бир қанча етакчиларини уйда қолдириб, ёш йигитлардан иборат жамоани Осиё кубогига бошлаб келишган эди. Бу – келажак учун ташланган қадам. Гарчи ФИФА рейтингида форслар биринчи ўринда бўлсаларда, чемпионлик қатарликларга насиб қилсада, японлар қитъамиздаги энг кучли жамоа бўлиб қолаверади, назаримда.
 
Улар бор эътиборини Мундиалга қаратиб, бу йўлдаги қитъа биринчилигини ҳам қурбонлик қилиб юборишаверади. Биз эса кутамиз ва кузатамиз, Бельгиядан иродали бўлишни ўзлаштирган Япония Қатар майдонларида нималар қила олар экан?...
 
475226_680.jpg
 
Ҳа, айтганча, кечаги финалдан сўнг, япон футболчилари ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда кийим алмаштириш хонасини тозалаб, ташаккур айтиб кетишни ҳам унутгани йўқ. Балки шундадир уларнинг 100 йил яшаш сири!
 
Иродага қарши иштиёқ
 
Қойил! Бу қатарликлар чарчамас экан. Кимдир уларни допингга қарши текшириш даъвоси билан чиқса ажабланманг?!
 
Иккинчи бўлимнинг иккинчи қисмида қатарлик футболчилар намойиш этган ишончли ҳамда важоҳатли ўйинни кўриб шоирнинг бир шеъри эсимга келди-ю, уни озгина финалга мослаштиргандек бўлдим:
 
“Кубогимга қарама,
Нақ энангни кўрасан!
Менга насиб қилади,
Сўра, кимдан сўрасанг...”
 
gettyimages-1126701034-594x594-1.jpg
 
Ҳа, Қатар ўйинлари билан ҳаммани сеҳрлаб қўя олди. Хўш, уларни чемпионликка қайси омиллар етаклади?
 
Бу ҳар бир деталнинг идеаллашувидир. Масалан, ҳужумлардаги аниқликни олайлик – финалда 9та зарба, 4 та аниқ зарба ва 3 та гол. Бундан ортиғини эса терма жамоалар борасида Саутгейт бошчилигидаги инглизлар уддалашганди. Миллатлар лигаси сўнгги баҳсидаги Испания билан ўйинда инглизлар 4 бор ҳужум уюштириб 3 та гол урганди. Испаниялик мураббий Санчес Бас шогирдларини ана шундай инглизча аниқликка мослаштира олди.
 
Тартиб. Японлар шу вақтгача Осиёда тартибли ўйин бўйича етакчи эди. Энди рақобатчиси мавжуд. Феликс қўл остида ҳар бир футболчи ўзининг ишини керагидан ортиғи билан бажармоқда. Таҳсинга лойиқ жиҳат.
 
Ҳамжиҳатлик. Ҳимояда бир неча марта Алмуоз ёки Акромнинг рақиб ҳужумларини тўхтатганлигига гувоҳ бўлдик. Бундан ортиғи ҳамжихатликдан бошқа нима деб аталишини ҳозирча билмайман.
 
Тезкор қарши ҳужум. Рақиб ҳужумини бартараф қилгач, ҳужумчилар Формула-1 пилотларидай олдинга отилишмоқда. Бу ҳам Санчес жамоасининг ютуғи.
 
4e05988c-263f-11e9-9177-bd3ae24bba4f_image_hires_054310.jpg
 
Юқори жисмоний тайёргарлик. Санчес Бас шогирдлари бутун ўйин мобайнида бир хил темпда ҳаракат қила олди: хоҳ тўп билан, хоҳ тўпсиз. Яна юқори даражадаги прессинг ҳам уларнинг фойдасига хизмат қилмоқдаки, футболчиларнинг бундай вазиятларда кучи тугаб қолмади. Бу жиҳат ҳужумчиларнинг ҳимоячиларга ёрдамга келиши ёки аксинча вазиятларда ҳам яққол намоён бўлди.
 
Ва сўнгги омил футболчиларнинг иштиёқи. Уларда ғалабага бўлган ташналик, ғолиблик иштиёқи ҳар нарсадан устунлик қилди, ҳаттоки иродадан ҳам!
 
Алидан Алигача...
 
Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси ва тўпурари Алмуоз Али эронлик бошқа бир Али томонидан ўрнатилган рекордни ўзгартирди. Балки “бузиб ташлади” феъли мос тушар... Али Дайи 1996 йилги Осиё кубогида 8 т гол урганди. Орадан 23 йил ўтиб, Алмуоз бу кўрсаткични тўққизтага оширди. Аммо Дайи ҳануз умумий голлар бўйича олдинда унинг ҳисобида 14 та гол мавжуд.
 
yokepnyisggkerhg7ufp.jpg
 
Мусобақалар давомида фейр плей совринини иккинчи бор (2004, 2019) Япония қабул қилиб олди. Энг яхши дарвозабон эса Саад ал-Шиб бўлди. Сааднинг Осиё кубоги мобайнида бир дона гол ўтказгани алоҳида эътирофга молик. Буни ёлғиз дарвозабоннинг маҳорати йўймасдан қатарлик ҳимоячилар меҳнатини ҳам унутмаслик керак. Японлар сўнгги 8 та Осиё кубогининг 5 тасида финалда ўйнади ва илк маротаба финалда мағлуб бўлди. Бу уларни осиёлик “пентакампеон” бўлишларига тўсиқ бўлди. Қатарликлар шу вақтгача 2 маротаба (2000, 2011) чорак финалга чиқа олганини инобатга олсак, финалда ғолиб бўлиш улар учун эртакдан бир парча холос. Унинг давомини эса 2022 йилги мундиалда кўрсак ажаб эмас. Ҳар ҳолда натижалар ўзи мезбонлик қиладиган жаҳон кубогида ҳам анча-мунча терма жамоалар учун бош оғриқ бўлишидан дарак бермоқда.
 
Муносиблик мезони
 
2016 йилда Франция ўз уйида Европа чемпионатини қабул қилди. Бутун турнир давомида французлар энг юқори даражада ўйин намойиш қилди. Аммо финални номуносиблар илиб кетди. Мағлуб бўлган жамоанинг худди шу таркиби асосига қурилган жамоа 2018 йилга келиб, ўз мевасини берди – Франция жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Гап уларнинг Россиядаги кўрсатган ўйинлари ҳақида эмас, балки 2016 йилги мағлубияти борасида. Тан олинг, Португалия Европа чемпионлигини номуносиб тарзда қўлга киритган эди. Умуман футболда бундай ҳодисалар кам учраб турсада, биз кўрдик. Кўр эмасмизку, кўрдик!
 
xflpyyxztwjxyi70agcp.jpg
 
Кечаги баҳсда эса японлар мағлубларга хос ўйин кўрсатди ва бу якундаги натижага ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Қатар ғолибларча ҳаракат қилди. Чемпионликни Хавининг қандайдир башорати эвазига содир бўлган воқеа сифатида эмас, 2006 йилдан бери қатарликларга футболдан сабоқ бериб келаётган Феликс Санчес Баснинг меваси, деб билинг!
 
Кўряпсизми, ғалабага қандай эришилади?...
Киритилган сана: 21.02.2019 22:02. Ўкилди: 7433 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.