Famous
|
САВОЛ: Термамиз курсатаётган натижалардан барчамиз мамнунмиз. Лекин уйин сифатиданчи!? Бизнинг уйинлар Леванте, Рубинларникига ухшаб колмаяптимикин? Айникса 2004 йилги Греция термасини эслатяпти. Кандайдир ута эхтиёткор, омадга таянган уйинларга ухшайди. Ким билсин, бугунги омадли рикошет булмаганида нурсиз якун булармиди балки. Керакли натижаларга эришилаётганлиги учун хам купчилик бу нарсага эътибор бермаяпти. Агар шу мазмунсиз уйин билан доим галаба козонсак, ман иккала кулим билан "ЗА" буламан )). Абрамов ва Косимовни солиштирмокчи эмасману, "муйловли акамиз" жамоаси уйнаганида доим ташаббусга эга булиб, ракиб дарвозасига рахна солиш хадисини олганди.<br />
Савол берилган сана: 27.03.2013 02:23
|
|
ЖАВОБ: Греция билан солиштирмаган бўлардим, улар ўз имкониятларидан максимал даражада фойдаланишган. Бизнниг кечаги ўйинимизда пала партишлик кўпроқ эди. Тўғри, Қосимов жамоаси Абрамов даври билан солиштирилганда, бирмунча прагматик кўринади, аммо масаланинг бошқа тарафи ҳам бор.
Эътибор беринг-а, нега ҳар қандай мусобақанинг ярим финали ёки финали бироз зерикарли ўтади? Сабаби, жамоаларнинг йўқотадиган нарсаси анча катта бўлади ва бу ҳаммага ортиқча босим юклайди. шунинг учун икки даврни тўғридан тўғри солиштирмаган бўлардим. Ҳозир биз жаҳон чемпионатининг деярли остонасига келиб қолдик, ўз ўзидан очко йўқотиш оқибатининг хавфи янада каттароқ. Хаяжон, эхтиёткорлик, босим - бугунги кунимиз учун айнан табиий нарсалар. Ҳозир асосан иложи борича очко йўқотмасликка ҳаракат қилиш керак.
Кеча биргина очко билан Япония ЖЧ йўлланмасини ҳал қилган бўларди. Бу улар учун жуда муҳим эди, чунки улар июнда конфедерациялар кубогига ҳам борадилар. Лекин кўрганингиздек, бунинг уддасидан чиқа олмадилар. Жавоб берилган сана: 27.03.2013 11:42
|