|
ЖАВОБ: "Челси"дан кетказиб тўғри қилишганми, йўқми, билмадим, факт: Челси оқибатда ЕЧЛ ни ютиб олди. Аммо "Тоттенхэм"даги фаолиятини ҳозирча ижобий баҳолайман. Кўпчилик, бу муваффақятларни фақат Бэйл билан боғлашяпти, аммо мен бу фикрга қўшилмайман.
АПЛ нинг жуда кўп жамоаларида мураббий алмашди, бир қатор муҳим трансферлар амалга оширилди. Менимча, энг қийин вазифа Боаш ва Лаудрупда эди. Сабаби, "Челси", "Ливерпуль" каби жамоаларда қанчалик ўзгариш қилинган бўлмасин, эски, тайёр базани устига қурилди. Мабодо бирор нима ўхшамай қолса, ўтган йилги тажрибага ҳам мурожаат қилиш мумкин эди. "Тоттенхэм" эса системанинг энг асосий икки позициясидан айрилди.
Лука Модрич - ўтган йилги статистика бўйича, АПЛ футболчилари ичида энг кўп тўп оширилган футболчи бўлган. Яъни, "Тоттенхэм" футболчилари аксарият ҳолларда тзпни Модричга етказиб беришни афзал кўришган. Р.ван дер Ваарт - ярим ҳимоядаги активлиги билан бир қаторда, ҳужумларни якунлаш борасида ҳам анча фойдали ўйинчи бўлган. Кўряпсизми, жамоа ўйини бутунлай янгидан шакллантирилиши керак эди. Дембеле, Дэмпси каби янги футболчилар ҳали тўлиқ киришиб кета олмадилар, Боаш қаттиқ истаган бир трансфер (Моутиньо) амалга ошмай қолди, ҳужумчилар - айниқса Адебайор ўтган йилги формасидан анча узоқда. Скот Паркер ҳақида ҳам шу гап.
Шундай бўлса-да, "Тоттенхэм" ўтган йилгидек чиройли ўйнамаётган бўлса-да, яхши натижани қайд этяпти. Боаш қайси пайтда кимга ишонч билдиришни жуда яхши уддалаяпти. Бэйлнинг ҳар ўйинда гол ураётгани эса, бу мураббийнинг ожизлиги эмас, ижрочилар ўтган йилгидан кўра кучсизроқ эканини билдиради холос. Жавоб берилган сана: 15.03.2013 11:47
|