Бугун 1 февраль, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • 3:2
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • 1:3
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • 2:1
      • Фиорентина
      • 01.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 4:0
      • Верона
      • 01.02.2026 16:30
      • Торино
      • -:-
      • Лечче
      • 01.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Аталанта
      • 01.02.2026 22:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Интер
      • 02.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 1:2
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • 1:0
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • 2:2
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • 0:0
      • Атлетико
      • 01.02.2026 01:00
      • Эльче
      • 1:3
      • Барселона
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 31.01.2026 13:00
      • Таиланд
      • 1:0
      • Вьетнам
      • 31.01.2026 13:00
      • Кувайт
      • 7:2
      • Ливан
      • 31.01.2026 17:00
      • Индонезия
      • 1:1
      • Ироқ
      • 31.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • 3:2
      • Жанубий Корея
      • 01.02.2026 13:00
      • Япония
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 01.02.2026 13:00
      • Тожикистон
      • -:-
      • Австралия
      • 01.02.2026 17:00
      • Эрон
      • -:-
      • Афғонистон
      • 01.02.2026 17:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Малайзия
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • 0:4
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • 0:2
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • 1:1
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • 3:2
      • Вест Хэм
      • 01.02.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:1
      • Ньюкасл

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 21 51
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Эспаньол 22 34
6 Бетис 21 32
7 Сельта 21 32
8 Реал Сосьедад 21 27
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Жирона 22 25
12 Эльче 22 24
13 Севилья 21 24
14 Атлетик Бильбао 21 24
15 Валенсия 21 23
16 Райо Вальекано 21 22
17 Хетафе 21 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Петр Чехга оид 8та факт

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Two Ars and Arsh блоги «Челси»дан «Арсенал»га  ўтган Петр Чех ҳақида қизиқарли маълумотларни ҳукмингизга тақдим этади.

1. Ҳужумчилик қобилияти

Замонамизнинг таниқли дарвозабони Петр Чех Чехия пойтахти Прагадан 60 км. узоқликдаги Пльзень шаҳрида дунёга келган. Ҳайратланарлиси, у болалигида «Виктория Пльзень» жамоасида ҳужумчи амплуасида тўп сурган. Аммо  Петрнинг қариндошлари ушбу позицияда унинг жароҳат олиш хавфи юқори бўлишини инобатга олиб, унинг дарвозада туришини маъқуллашган. Чех ҳам оила аъзоларининг фикрларини инобатга олган ҳолда, дарвозабонлик амплуасини танлайди. Лекин миллионлар ўйинида киперлар ҳам жиддий жароҳат олишади. Буни Петр фаолияти давомида бошидан ўтказди. Бироқ бу мавзуга сал кейинроқ тўхталамиз. 

2. «Арсенал»га қабул қилишмаган

«Арсенал» скаутлари Чехни Чехия терма жамоаси ҳамда «Спарта»да ўйнаб юрган пайтларида жиддий тарзда кузатишган. Лекин ўша вақтлари дарвозабон Чехия термаси таркибида кам майдонга тушарди. Балки шу туфайли ҳам Англияда ўйнаш учун рухсатномани барвақтроқ қўлга киритолмагандир. Петр тез орада Франциянинг «Ренн» клуби сафидан ўрин олди.

Ўшанда Англияда ишлаш  учун рухсатнома тайёрлаш қийинчилик туғдирмаган бўлиши мумкин. Аммо жамоа Чехда бироз иқтидор ва маҳорат етишмаслиги сабабли, у билан шартнома имзоламасликка қарор қилади.

- «Ренн» клубига қўшилмасимдан олдин «Арсенал» скаутлари мени мунтазам кузатишарди. Бироқ сўнг­ги қарор қабул қилинадиган вақтда скаутлар бошлиғи ўйинларим премь­ер-лига савиясига мос келмаслигини таъкидлади. Охир-оқибат унинг сўзлари нотўғри эканлигини исботладим», - дейди Петр Чех.

3. Қўрқинчли дарвозабон

2006 йили «Рединг»га қарши кечган учрашувнинг биринчи дақиқасида бошидан олган жиддий жароҳати сабабли, Петр кейинги 9 йил давомидаги барча расмий учрашувларини махсус шлемда ўтказишга мажбур бўлди. Аксига олиб, ўша мудҳиш ҳодиса юз берган куни «Челси»нинг захирадаги дарвозабони Карло Кудичини ҳам жароҳат олганлиги боис, майдонга туша олмасди. Натижада, киперлик вазифасини жамоа сардори Жон Терри ўз зиммасига олиб, уларнинг ўринларини билдирмасликка ҳаракат қилганди. Албатта, бу кулгули ва қайғули ҳолат бўлганди. Лекин наилож, юқорида таъкидлаганимиздек, футболда дарвозабонлар ҳам жароҳат олишади.  

4. Муносиб ҳордиқ

Петр Чех бошидан олган жароҳатидан анча фориғ бўлгач, «Челси» клуби хўжайини Роман Абрамович шахсий яхтасини дарвозабон учун бир ҳафтага бўшатиб берди.

- Турмуш ўртоғим ҳамда Арьен Роббеннинг оиласи билан биргаликда Роман Абрамовичнинг яхтасига етиб бордик. Ўша вақтда Роббен ҳам жароҳат олганди. У билан дўстона алоқаларимиз яхши бўлган. Яхтадаги саёҳатни Ниццадан бошлаб, Италиядаги Портобелло портида якунладик. Акваланглар билан биргаликда сув мотоциклларида саёҳат қилдик. Оқшом чоғи биз кўрфазга кириб бордик ва тайёр бўлган кечки овқатни бирга тановвул қилдик.

5. Шлем ва ҳомийлар можароси

Чех «аристократлар» таркибида ўйнаган пайтида клуб либосининг расмий ҳомийси «Адидас» компания­си томонидан тикилган махсус шлемда майдонга тушган. Чехия терма жамоаси таркибида киядиган шлеми эса Янги Зеландиянинг Окленд шаҳридаги «Кентерберри» компанияси томонидан тайёрланганди.

Лекин терма жамоа ҳомийси Puma бошқа компания маҳсулоти логотипини кўрсатмасликни талаб қилади. Боиси, шартномага биноан  Чехия терма жамоасининг барча футболчилари Puma ёзуви остидаги экипировкаларда ҳаракатланишлари керак эди. Фақат оёқ кийими бундан мустасно.

Кейинчалик «Адидас» фирмаси ҳам шлемдан «Кентерберри» компанияси  белгисини йўқ қилишни сўрайди. Натижада, Чехнинг жароҳати футбол саноати оламида учта компаниянинг ўзаро рақобати пайдо бўлишига олиб келади. Бу рақобат «Адидас»нинг ғалабаси билан якун топди. Энди дарвозабоннинг бошида фақат «Адидас» компанияси ёзуви туширилган махсус шлемни кўриш мумкин, холос. Лекин бу қоида халқаро майдонларда ўз кучини йўқотади.

6. Пенальти қайтариш бўйича мутахассис

Энди эса «Челси»нинг 2012 йилги Чемпионлар Лигаси финалида «Бавария» устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозонганини эслаймиз. Чех ўша учрашувнинг «экстра-тайм»ларида Арьен Роббен томонидан амалга оширилган 11 метрли жарима зарбасини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, 3та пенальтини бартараф этганди. Айримлар буни омадга йўйган бўлишса, бошқалар футболчиларни айблашга уринишган. Лекин аслида, Чех пенальтилар қайтариш бўйича ҳақиқий маҳоратли дарвозабонлардан бири ҳисобланади.

7. Бешикдан қабргача илм изла!

Чехия терма жамоаси ва «Челси» клуби ўйинларини кузатган мухлислар Петр Чехнинг жиддийлигига ҳам эътибор қаратган бўлишлари шубҳасиз. Петр тарих ва психология ҳақидаги китобларни тез-тез ўқийди, инглиз ва португал тилларида равон гапира олади. Гарчи ўз она тилини бунчалик даражада билмаса-да, у шунингдек, испан тилини ҳам ўрганиб келмоқда.

- Учрашувлардан олдин меҳмонхонада нима биландир шуғулланиш керакку, ахир, - дейди бу ҳақда Петр Чех.

8. Rocknroll

Сўнгги пайтларда машҳур дарвозабон барабан чалишда ҳам яхшигина тажриба тўплади. Чех YouTubeдаги аъзолари сони қанча кўпайса, шунча хурсанд бўлади. Барчаси унинг севимли гуруҳлари - Walk ва Foo Fightersнинг ижод намуналаридан бошланган. Мабодо қизиқсангиз, сиз ҳам ижтимоий тармоқ орқали Петр Чехнинг  қандай барабан чалишини томоша қилишингиз мумкин.

Акмал ЭШОНХОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:55, 06.07.2015. Ўқилди: 4589 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 21
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.