Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 01.10.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Мельбурн Сити
      • 01.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 1:1
      • Ульсан Хёндэ
      • 01.10.2025 15:00
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 4:2
      • Селангор
      • 01.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • 0:2
      • Персиб
      • 01.10.2025 18:45
      • Андижон
      • 0:0
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 01.10.2025 18:45
      • Истиқлол Душанбе
      • 2:0
      • Гоа
      • 01.10.2025 21:00
      • Истиқлол
      • 0:1
      • Ал-Муҳаррақ
      • 01.10.2025 21:00
      • Ал-Виҳдат
      • 1:2
      • Ал-Васл
      • 01.10.2025 23:15
      • Холидия
      • 2:0
      • Аркадағ
      • 01.10.2025 23:15
      • Аз-Завра
      • 0:2
      • Ан-Наср (СА)
      • 01.10.2025 21:45
      • Қорабоғ
      • 2:0
      • Копенгаген
      • 01.10.2025 21:45
      • Юнион
      • 0:4
      • Ньюкасл
      • 01.10.2025 23:59
      • Барселона
      • 1:2
      • ПСЖ
      • 01.10.2025 23:59
      • Монако
      • 2:2
      • Манчестер Сити
      • 01.10.2025 23:59
      • Боруссия Д
      • 4:1
      • Атлетик Бильбао
      • 01.10.2025 23:59
      • Наполи
      • 2:1
      • Спортинг
      • 01.10.2025 23:59
      • Вильярреал
      • 2:2
      • Ювентус
      • 01.10.2025 23:59
      • Арсенал
      • 2:0
      • Олимпиакос
      • 01.10.2025 23:59
      • Байер
      • 1:1
      • ПСВ
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Хетафе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 23 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 23 23
14 Бухоро 23 21
15 Хоразм 23 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан
23-тур Сўғдиёна 0-1 Нефтчи
23-тур Машъал 0-0 Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5526 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мираброр Усмонов: «Пахтакор» раҳбарлари ўрнида бўлганимда, мен бундай шармандаликни кўтара олмаган бўлардим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Расмий тадбирлар / Йиғилишлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

ўзбекистонда спортни ривожлантириш бўйича охирги йилларда қилинаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган салмоқли ишлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда спортни, шу қаторида футболни ривожлантиришнинг ўзбекча модели пайдо бўлди. Шу сабабли ҳам дунё мутасаддилари ўз нутқларида футболи жадал ривожланаётган мамлакатлар орасида Ўзбекистон номи албатта тилга олиб ўтмоқдалар.

Бу эътирофлар ўз-ўзидан бўлиб қолаётгани йўқ. Чунки, мустақиллик йилларида ўзбек футболини ривожлантиришга асос бўлиб хизмат қиладиган пойдевор яратилди. Шу билан бирга, футболимизнинг эртанги кунини янада юксалтиришга, бошланган буюк ишларни давом эттиришга қурби-қудрати етадиган, футболимизнинг янги даврига кириб келаётган етук ва баркамол, мустақил фикрлайдиган мутахассисларнинг янги авлодни камол топтириш ишлари ҳам ишга қўйилди.

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерациясининг анжуманлар залида бўлиб ўтган йиғилишни Мираброр Усмонов мана шу мазмундаги гаплар билан бошлади. Мажлисда Ўзбекистон терма жамоалари мураббийлари, олий лига клубларининг мураббийлари ва раҳбарлари, Федерация ва Профессионал футбол лигасининг мутасаддилари иштирок этди. Унда 28 сентябрь куни эълон қилинган Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитасининг “Пахтакор”-“Металлург” учрашуви бўйича қабул қилган қарори ва унинг футбол жамоатчилиги ичида берган акс-садоси муҳокама қилинди.

Мираброр Усмонов футболнинг янада ривожланиши йўлида тинимсиз меҳнат қилиб унинг тараққиётига ўзининг камтарона ҳиссасини қўшаётган мутахассисларга миннатдорчилик билдирар экан, мухлисларга ҳалол курашларга бой бўлган футбол мусобақаларини ташкил этишда қинғирликлар ҳам борлигини афсус билан тилган олди.

“Биз келишилган ўйинлар қарши курашадиган экспертлар кенгашини ташкил этаётганимизда футболнинг табиий яхлитлигини сақлаш, уни мусобақа доирасидан ташқаридаги кучлардан ҳимоя қилиш ва якунда ишқибозлар маза қилиб томоша қиладиган ўйинни ташкил этишни асосий мақсадимиз қилиб белгилаб олгандик”, - дея сўз бошлади Мираброр Усмонов.

Дарҳақиқат, 2014 йилда Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан “Келишилган ўйинларга қарши бўйича экспертлар кенгаши” ташкил этилиб, таниқли футбол фахрийси Аҳрол Иноятов унга раис этиб тайинланган эди. Кенгаш футбол қоидаларига тегишли амалдаги барча меъёрий хужжатлар билан танишиб чиқди, футбол клубларининг тузилмаси ўрганди. Якунда эса футболда ҳалол курашни таъминлаш бўйича клублар раҳбарияти ва бош мураббийларига жавобгарлик юклайдиган бир қатор хужжатлар ишлаб чиқилди. Жорий мавсум олдидан Ўзбекистон Профессионда Футбол Лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этаётган клублар вакиллари “Футболнинг яхлитлиги ҳақида декларация”ни тўлдиришди.

Қўмита, шунингдек, Ўзбекистон чемпионатининг бу мавсумдаги барча ўйинларининг видео тасвирлари синчковлик билан кўриб, жамоаларни кузатиб бормоқда, матбуот мониторинг қилинмоқда. Қўмита иш бошлаши биланоқ Ўзбекистон Футбол Федерациясида спорт принципларига мос бўлмаган ўйинлар ҳақидаги маълумотлар базаси ташкил қилинди. Тегишли мутасаддилар ҳар бир жамоа, мураббий, футболчи ёки ҳакамнинг бундай ўйинлардаги иштироки билан боғлиқ шубҳали вазиятларни кўриб чиқди.

Федерация президенти кун тартибидаги масала бўйича мавзуни очар экан, Рустам Мирсодиқов ҳақида алоҳида гапириб ўтди.

“Масалан, кенгаш томонидан тақдим этилган биздаги маълумотларга кўра, мавсум охиригача лицензияси олиб қўйилган Рустам Мирсодиқовнинг ҳаракатлари авваллари ҳам шубҳали кўринган бўлса-да, охирги вақтларда яхши томонга ўзгарган эди. У ўзбек футболи учун жуда катта ишларни қилган ва қилган меҳнатларини биз қадрлаймиз. Айтсам ишонмайсиз, мураббийлар кенгашининг қайсидир мажлисида, 2 ойча илгари, терма жамоалардан бирига унинг номзодини ҳам кўриб чиққан эдик. Минг афсуски, Рустам Мирсодиқов қинғир ишларнинг қурбони бўлди. Бу ишнинг устида турганлар эса унинг бугунги аҳволини жимгина кузатишди”.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитасининг қарори футбол жамоатчилиги орасида турлича акс-садо берди, аммо муҳокама қилганларнинг аксарияти, “Пахтакор” жамоасининг жазодан қутулиб қолганлигини жуда тушунарсиз қабул қилди. Мираброр Усмонов мана шу масалага ҳам эътиборини қаратди.

“Пахтакор”-“Металлург” учрашувида юз берган воқеа, бу катта шармандаликдир”, - дейди у. Тўғри, биз ҳозирча, Рустам Мирсодиқовнинг мураббийлик лицензияни мавсум охиригача қайтариб олдик. Лекин, бу билан ушбу масалага нуқта қўйилмади. Бу масалага Ижроия Қўмитаси аъзолари ҳали қайтишади ва мавсум охирига қадар можарога даҳлдор бошқа жиҳатлар ҳам ўрганилиб, тегишли чоралар қўлланилади. Биз “Пахтакор” масаласини атрофлича ўрганиб, жамоатчилик учун жумбоқлигича қолаётган жазо чорасини белгилаймиз. Бунга вақт керак”, - дейди Усмонов.

Бу орада Федерация раҳбари Ўзбекистон клублари ўртасидаги мусобақалар регламентига келишилган ўйинларга қарши курашиш бўйича алоҳида банд киритиш ва умуман уни 2016 йилдан бошлаб қайтадан тузиб чиқиш ташаббуси билан чиқиб, бу борада ЎФФ Бош котиби Сардор Раҳматуллаев ва ПФЛ директори Фарҳод Магаметовга топшириқ берди.

“Регламентда айрим масалар очиқ қолиб кетган ва биз юзага келган шу вазиятларни инобатга олиб, бугун биз гапираётган мавзуга алоқадорлиги аниқланган шахсларга қўлланиладиган жазо чораларини кучайтиришимиз керак. Керак бўлса, клубни қуйи лигага тушириб юбориш, очколарини олиб ташлаш, унвонлардан маҳрум этиш масаласини ҳам киритишимиз керак”, - дейди Усмонов.

“Мен жамоатчилик фикрини ўрганиб чиқар эканман, мухлис ва журналистларнинг ўринли саволларига дуч келяпман: нега фақат бир томон жазога тортилди? Гап шундаки, ушбу масалани ўрганиш асносида келишилган ўйинларга қарши курашиш бўйича экспертлар кенгаши раиси Ахрол Иноятов “Пахтакор” клуби бўйича ҳеч қандай хужжат ёки исбот топа олмади. Бу фақат ҳозирча”.

“Биламиз, “Пахтакор” халқ жамоаси, лекин мавсум якунлари бўйича “Пахтакор”, чемпион бўладими, кумуш ёки бронза медалларини оладими, қандай ўринни олишидан қатъий назар, бўлиб ўтган воқеалардан кейин жамоа аъзолари бу медалларни қандай тақиб юришаркин? Ва биз “Пахтакор”ни мана шу томонлари учун ёшларимизга ўрнак қилиб кўрсатишимиз керакмиди? Шуми халқ жамоаси?” дея куйиниб гапирди Федерация раҳбари.

Усмонов масалага янада чуқурроқ ёндашар экан, бу машмашаларда кимларнинг қўли бор бўлиши мумкинлигига ҳам тўхталиб ўтди.

“Бу ишларнинг бошида ким турибди? Умуман, “Пахтакор” жамоаси раҳбарлари ҳам кўчага чиқишга уялармикин? Мен бундай шармандаликни кўтаролмаган бўлардим. Билмадим, қандай бош кўтариб юришибди. Уларнинг ўрнида бўлганимда ўз ихтиёримга кўра, яхшиликча футболдан кетардим”, - дейди Усмонов.

Мираброр Усмонов бутун футбол жамоатчилиги кутаётган саволга ниҳоят жавоб берди.

“Энди “Пахтакор” нега жазоланмади?” деган саволларга жавоб бериб ўтсам: йил якунларига кўра “Пахтакор” шундай жазоланадики, футбол ишқибозларини қинғир ўйинлар билан алдаш уёқда турсин, бу ҳақда ҳаёлига ҳам келтирганлар ҳам тавба қилади”.

“Умуман ким деб ўйлаяпти ўзини бу “Пахтакор” раҳбарлари? “Металлург” билан можаро совиб улгурмай, бош мураббий Нўъмон Ҳасановнинг Фарғонада “Нефтчи”га қарши ўйинда ўзини қандай тутганини нима билан изоҳлаш мумкин?” – дейди Мираброр Усмонов.

Мираброр Усмоновнинг таъкидлашича келишилган ўйинларни ташкил қилишдаги асосий гумондорлар бу клубларнинг катта раҳбарларидир. Ҳатто, клубда расман ишламайдиган катта-катта раҳбарлар борки, футболнинг бугунги об-ҳавосига таъсир кўрсатишга уринади. Улар клублар, мураббийлар қолиб, майдондаги футболчиларни йўлдан уришга ҳаракат қилишади ва бундай раҳбарлар аллақачон кузатув остига олинган.

“Мен сизга ваъда бераманки, бундай раҳбарлар январь ойигача футболдан кетади. Мени гапимни яхшилаб етказинглар, ўзлари яхшиликча кетишмаса, шармандалик билан кетадилар”, дея сўзини тугатди Мираброр Усмонов.

ЎФФ матбуот хизмати

Манба: the-uff.com
Киритилди: 16:59, 02.10.2015. Ўқилди: 18974 марта. Фикрлар: 79 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.