Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Исмоилов: "Қўқонлик мухлисларни хурсанд қилиш ниятидаман"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мана кечагина олий лигага йўлланма олган ”Қўқон-1912” жамоаси аъзолари кўз очиб юмгунча бу йилги футбол мавсумини якунлаб кейинги йилга тайёргарлики ҳам бошлаб юборишди. Янги мавсумга жамоани таниқли мутахасис Мурод Исмоилов тайёрлаши маълум бўлгандан сўнг, жамоанинг ашаддий ишқибозларида бош мураббийдан сўрайдиган гаплари ҳам кўпайиб қолди. Кўпчилик мухлисларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб Мурод Исмоилов билан суҳбат уюштирдик.

– Мурод ака Қўқонга ўтишингиз қандай амалга ошди? Келишингиздан бир оз муқаддам “Футбол экспресс” газетасида “Қўқон-1912” жамоасига ўтмаслигингиз ҳақида интервью берган эдингиз.

– Аввало, инсоннинг айтгани ҳар доим ҳам бўлавермас экан. Буям бир тақдир экан. Озгина фурсат олдин “Футбол экспресс” мухбири билан гаплашганимизда, тарбия қилаётган дарахтларимиз энди мева беришни бошлаганда Фарғонадан кетмайман деган эдим. “Нефтчи”даги мураббийлар штаби ҳам Фарғонада қолишимни ҳоҳлашаётган эди. Аслида ўша интервьюдан олдин ҳам Қўқон жамоасидан таклиф бор эди. Кейин яна таклиф бўлди, қолаверса, “Қўқон-1912” жамоаси ҳам ўзимизнинг вилоят жамоаси эканлиги, бу жамоага ҳам ёрдам беришимиз кераклиги, жамоа раҳбарларининг узоқни кўзлаб қилинган режаларини эшитиб, фикрим ўзгарди ва Қўқонга келишга қарор қилдим. Энди бу ёғига қўлимиздан келганча, бор куч ва имкониятларимни ишга солиб жамоа раҳбарияти ва мухлисларини хурсанд қилишга харакат қиламан.

– Жамоа билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз?

– Жамоа раҳбари Бахтиёр ака Толипов билан суҳбатлашганимизда жамоанинг узоқ муддатли дастурини баён қилишди. Куни кеча бўлиб ўтган йиғилишда ҳам раҳбаримиз ҳар йили мураббий алмаштиравермаслик ҳақида гапириб ўтдилар. Ҳали бу масалада бафуржа гаплашиб оламиз, ниятимиз узоқроқ муддат ишлаб яхши бир жамоа шакллантириш. Бирданига кучли жамоа шакллантириш ҳеч қайси мураббийнинг қўлидан келмайди. Худо ҳоҳласа, қанча ишласам ҳам қўқонлик ишқибозларни кўнглидан жой оладиган жамоа қилиш ниятим бор. Ҳозир ҳам жамоанинг ўзи ёмонмас шу жамоани асосида янада кучли жамоани шакллантиришга ҳаракат қиламиз.

– Бундан олдин сиз “Пахтакор”, “Нефтчи” каби юксак мақсадлари кўзлаган жамоаларда ишладингиз. Қўқонда сизга қандай вазифа қўйилди ?

– Кимларгадир “Нефтчи”дан Қўқонга ўтишим орқага ташланган қадамдек туюлиши мумкиндир, лекин мен ундай деб ҳисобламайман. Мен учун бу жамоага ўтишим янги чақирув, мен учун қизиқарли бу ерда ишлаш. Жамоа олий лигага чиқиб ўз ўрнини сақлаб қолди, энди жамоани янада кучайтириб, катта футболга чанқоқ ёшларни тарбиялашга ҳаракат қиламиз. Вазифага келсак албатта келгуси йилда вазифа хам ўзгаради. Раҳбарият кучли саккизликка кириш вазифасини белгилаб беришди, лекин иложини борича ундан ҳам юқори мақсадни кўзлаб ишлаймиз.

– Мураббийлар штабида кимларни кўрамиз?

– Бу ерга келишдан олдин шу ҳақда кўп ўйладим. Жамоада мураббийлар штабини ҳам яхши тузишимиз керак. Бирга ишлаб ёрдам беришни истаган дўстларимиз ҳам бўлди. Лекин узоқни ўйлаб иш кўриш мақсадида, келажакда ҳам Қўқонга ёрдами тегиши мумкинлигини ўйлаб, қўқонлик мутахасислар билан ишлашни лозим топдим. Ўтган мавсумда жамоа ўринбосарлари билан ишлаган Муҳсин Низомиддинов энди асосий жамоада менга ёрдам беради. Ўринбосарлар жамоамизга эса яна бир қўқонлик йигит Муҳиддин Абдувалиевни таклиф қилмоқчимиз. Бундан ташқари,  жамоада шу кунгача ишлаб келган илмий томондан жуда яхши мутахасис Вадим Шодиматов ўз ишини давом эттиради. Бу инсон мени ҳам “С” лицензия олишимда ўқитган устозим. Қолаверса, Фарғонадан Мақсуд Умаровни ҳам жамоага таклиф қилдик. Яна бир мураббий таклиф қилиш ниятимиз бор, у мутахасис дарвозабонлар билан ишлайди. Бу борада изланяпмиз. Бундай мутахасисни ҳам қўқонлик бўлишини жудаям ҳоҳлаган эдим, афсус тегишли лицензияга эга дарвозабонлар мураббийи Қўқонда ҳозирча топилмади. Хуллас мураббийлар штабини ҳам кучайтирамиз.

– “Қўқон-1912” жамоасининг бу йилги мавсумдаги ўйинларини кузатдингизми?

– Албатта бу йил қўшни шаҳар яқин, айрим ўйинларни бевосита стадионга келиб ҳам кўрдим. Қолаверса, рақибларни ўрганиш жараёнларида видео дисклар орқали ҳам кўпгина ўйинларни кўрдим. Агар жамоа қандай ўйнади демоқчи бўлсангиз, дебютант жамоа жуда яхши ўйнади. Натижа ҳам ёмон бўлмади, буни ҳеч ким инкор қилмайди. Биринчи лигадан чиққан жамоа, кўп футболчилар янги келган, баьзилар олий лигада биринчи марта ўйнади. Шуларни ҳисобга олсак жамоа ёмон иштирок этмади. Энди бу йилдан жамоада ишни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллий ёшларга эьтибор бериш билан бирга янги келадиган футболчилар билан камида 2 йиллик шартномаларни имзоламоқчимиз. Шу ўринда мени футбол фалсафамни айтсам, футболчиларга эркинлик бериш тарафдориман. Индивидуал маҳоратли футболчиларимиз камайиб кетмоқда. Нимага ёшлигида зўр ўйнаган футболчи кейинчалик йўқолиб кетяпти? Бу ўринда айб мураббийларимизда деб ўйлайман. Футболчига эркин қарор чиқаришга ҳам имкон бериш керак, ҳадеб ундай қил, бундай ўйна, пас бермайсанми деб дакки беравериш ҳам ярамайди. Ёшлигидан шунақа тарбия қилсак, у футболчи қўрқоқ бўлиб қоляпти, индивудиал маҳорати йўқолиб боряпти. Нимага Гейнрихга ўхшаган 3-4 футболчини алдаб кетадиган, чиройли финтлар қиладиган ҳужумчи чиқмаяпти? Чунки футболчини ёшлигида тўпни шеригингга оширмадинг деб дакки беравериб “қўрқоқ” қилиб қўйяпмиз. Қўқон шахрида ва атроф туманлардаги ёшларга эьтиборни кучайтирамиз. Индивудиал маҳоратга эга ёшларни қидирамиз. Хозирча академия деб баланд гапирмайлигу, ишлаб турган футбол мактабларимиз мураббийлари билан ҳамкорликни янада кучайтирамиз. Уларга қўлимиздан келган маслаҳатларимиз ва ёрдамимизни аямаймиз. Токи Қўқонда қўқонлик футболчилар ўйнасин. Улар барибир ўз шаҳри жамоаси учун кўпроқ жон куйдиради. Яқинда футбол федерациясида бўлган семинарда ҳам футболчини индивидуал маҳоратини ошириш борасида жуда яхши гаплар бўлди. Футболчини “робот” қилиб қўймаслигимиз керак.

– Жамоадан кимлар кетди? Кимлар келди? Селекция ишлари ҳақида ҳам маълумот берсангиз.

– Жамоани айрим футболчилар тарк этишди. Суҳроб Қобилов, Илҳом Комилов, Ҳасанбой Эргашев, Алексей Николаевлар жамоадан кетишди. Сардор Эминовни “Нефтчи” жамоаси таклиф қилган, унинг тақдири ҳозирча номаълум бўлиб турибди. Қувондиқ Рўзиев ва Дониёр Усмоновни кейинги тақдири “Локомотив” жамоаси қўлида. Албатта, жамоани кучайтириш учун яхши ижрочилар таклиф қиламиз. Мана бугун Отабек Зокиров хамда Отабек Ҳайдаровлар билан шартнома имзоладик. Отабек Зокиров ўтган мавсумни Самарқанднинг “Динамо” жамоасида ўтказган. Отабек Ҳайдаров эса биринчи даврада “Нефтчи”да ўйнади, иккинчи даврани ижара асосида Қўқонда ўтказган. Ҳозир ихтиёримиздаги футболчилар билан шартномаларни имзолаб олсак, кейин керакли позицияларга яна янги футболчиларни таклиф этамиз. Албатта, кўз остимга олиб юрган ўйиннчилар бор. Январдаги йиғинимизда таркибимизда янги футболчилар кўрикда бўлишади. Селекция ишлари йил давомида тўхтамайди.

– Қўқонлик мухлисларга тилакларингиз.

Қўқонда ажойиб мухлислар бор. Жудаям жамоага содиқ, жонкуяр ва талабчан қўқонлик мухлислар. Мен жудаям ҳурмат қиламан уларни. Мен бу ерга келишимдан олдин қўқонлик мухлислар жуда талабчан, мағлубиятни ҳазм қилолмайдиган, у ерда ишлаш оғир деганлар ҳам бўлди. Мен уларга айтдимки, худони айтгани бўлади. Мен бу ерга яхши ниятда келдим. Яратгандан мухлисларни олдида юзимни ёруғ қилишини сўрайман. Энди ҳаммаси битта мураббийга боғлиқ эмас. Мураббийлар, футболчилар ва мухлислар бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, албатта ҳаммаси яхши бўлади. Майдондаги футболчилар айтганларимизни тўғри бажариб туришса, раҳбарият иложи борича яхши шароитларни яратиб беришса ва мухлисларимиз қўллаб-қувватлаб туришса ғалабалар бизни узоқ куттирмайди. Мен барча қўқонлик мухлисларга соғлик, оилаларига тинчлик ва хотиржамлик тилайман. Албатта, уларни ишончларини оқлашга бор куч ва ғайратим билан курашаман.

– Сизга янги бошлаган ишингизда омад ёр бўлсин. Суҳбатингиз учун раҳмат !

 Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 12:53, 21.12.2015. Ўқилди: 4206 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида

Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик

Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб

барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик