Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8415]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5390]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3467]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2941]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2289]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2243]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1533]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1402]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1323]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1221]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЧЛ. Финал. "Реал" - "Атлетико" ўйинига оид 7 факт

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Статистика ва фактлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Миландаги «Сан-Сиро» стадиони навбатдаги дербига тайёргарлик кўрмоқда. Фақат бу сафар майдонда «Милан» ва «Интер» эмас, балки «Реал» ва «Атлетико» саф тортишади. Мазкур баҳс ўзининг айрим жиҳатлари орқали мухлислар эътиборини ўзига тортиши мумкин. Қуйида бериладиган 7та факт айнан Мадриднинг икки клуби тўқнашуви билан боғлиқ.

1. 275 марта юзма-юз

«Реал» ва «Атлетико» ўртасидаги дастлабки баҳс узоқ 1928 йили бўлиб ўтган. Ўшанда Испания кубогида «Қироллик клуби» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шундан сўнг жамоалар 275 марта куч синашишди: 145та ўйинда «қаймоқранглилар», 69тасида эса «матрасчилар» зафар қучишган, қолган 61та учрашув дуранг билан хотима топган. Тўплар нисбати - 494-356, «Реал» фойдасига. Охирги марта бу клублар жорий йилнинг февралида ўзаро тўқнаш келишди. Примеро 26-турида «Атлетико» «Сантьяго Бернабеу»дан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

2. Тўпурарлар

Мадрид дербисининг энг яхши тўпурарлари сифатида Альфредо ди Стефано ва Сантьяго Бернабеу тилга олинади. «Реал» шарафини ҳимоя қилган бу футболчилар «Атлетико» дарвозасини 17 мартадан ишғол қилишган. Бернабеу мазкур натижани 19та ўйин давомида қайд этган бўлса, ди Стефанога бунинг учун 26та учрашув ўтказиш талаб этилган. «Атлетико»дан эса бундай шарафга Пако Кампос эришган. Унинг ҳисобида 12та гол бор. Ҳозир тўп сураётган футболчилар орасида эса Криштиану Роналду «Пойтахт дербиси»нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Португалиялик юлдуз «матрасчилар»га қарши кечган баҳсларнинг 21тасида майдонга тушиб, 15та гол урган.

3. Уч йилда иккинчи марта

2014 йили Лиссабонда ўтказилган ЕЧЛ финалида Мадриднинг айнан шу икки жамоаси баҳс юритишган, асосий вақт 1:1 ҳисобида якунлангач, ғолиб номини аниқлаш мақсадида ҳакамлар қўшимча бўлимларга мурожаат этишганди. Ўшанда «Реал» Куртуа қўриқлаётган дарвозани яна уч марта ишғол қилиб, совринни ўзиники қилганди. Шунингдек, бу клублар Испания кубоги (ёки Испания лига кубоги) финалида ҳам олти марта тўқнаш келишган. Мазкур қарама-қаршиликларда тўрт марта «Атлетико» зафар қучган.

4. «Атлетико»да мудофаа... «Реал»да ҳужум...

Гарчи Чемпионлар Лигасининг ҳал қилувчи баҳсида бир мамлакат, бир шаҳар шарафини ҳимоя қиладиган жамоалар иштирок этишсада, уларнинг услуби бутунлай бир-биридан фарқ қилади. «Атлетико» ҳимоявий тактика тарафдори. Ҳозирга келиб, Симеоне шогирдлари чемпионатда энг кам тўп ўтказиб юборишган - 16та гол («Реал»да бу кўрсаткич икки баравар кўпни ташкил этади). Ўз навбатида, ла-лигада рақиблар дарвозасини энг кўп ишғол қилиш бўйича «Қироллик клуби»га тенг келадигани йўқ - 105та гол («Атлетико»да - 60та).

5. Ноқулай рақиб

Диего Симеоне «Атлетико» бош­қарувига келгач, «Реал»га энг кўп ташвишни айнан шу жамоа туғдириши одат тусига кирди. Бунга ишониш қийин, аммо статистика шуни тасдиқламоқда: бутун 90 дақиқа ҳисобга олинганда, сўнгги 12та баҳс(барча турнирлар ҳисобга олинган)нинг атиги биттасида «Реал» «матрасчилар»дан устун келган. Майли, ЕЧЛ-2014 финалининг қўшимча дақиқаларида қўлга киритилган ғалабани ҳам ҳисобладик, дейлик. Барибир, сўнгги 12та ўйиннинг фақат 2тасини «қаймоқранг­лилар» ҳисобига ёзиш мумкин бўлади.

6. Еврокубоклардаги дерби

«Атлетико» ва «Реал» халқаро аренада илк бора 1959 йилнинг майида, Европа Чемпионлар Кубоги ярим финалида тўқнаш келишган. Жамоа­лар уй учрашувларида зафар қучишса, ғолиблик масаласи нейтрал майдонда ўтказиладиган баҳсдан сўнг аниқланарди. Мадрид клублари ким кучли эканига ойдинлик киритиш мақсадида Сарагосадаги «Ромареда» стадонига йўл олишди. Якунда «Реал» 2:1 ҳисобида муваффақият қозонган, ғалаба тўпи Ференц Пушкаш ҳисобига ёзилганди.

Ўша мавсум «Қироллик клуби» ЕЧК ғолибига айланди. Агар 1959 йили сафардаги гол қиймати юқори баҳоланганида, «Реал» бу мукофотдан қуруқ қолиши ҳам мумкин эди.

7. «Реал» - ЕЧЛдаги ғалабалар бўйича рекордчи

Ҳа, ҳозирда Зайниддин Зидан бошқараётган жамоа Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирида ғалаба қозониш бўйича рекордчи саналади. Жаҳоннинг ҳеч бир клуби ЕЧК|ЕЧЛда 10 марта ғалаба қозонмаган. 1956, 1957, 1958, 1959, 1960, 1966, 1998, 2000, 2002 ва 2014 йилларда «Реал» кўҳна қитъанинг энг кучли клуби номига сазовор бўлган. «Атлетико»га эса ҳозирча бу турнирда ғалаба қозониш насиб этмаган. Икки йил аввал бу мақсадни амалга ошириш йўлида Симеоне жамоасига айнан «Реал» тўсқинлик қилганди. Бу сафар воқеалар қандай ривож олар экан? Бу савол жавобини 28 май куни Миланда оламиз.

Championat.com - Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:57, 24.05.2016. Ўқилди: 6510 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик