Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Ўзгариш

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Михаил Булгаковнинг сўнгги асари бўлмиш “Уста ва Маргарита” адибга битмас туганмас шуҳрат келтирган. Асар фавқулодда кучли ёзилган ва унинг хотимаси борасида адабиётшунослар, янги жанрга асос солинган, деб жар соладилар. Бадкирдор гипнозчилардан талафот кўрган Иван Николаевич асар давомида содир бўлган антиқа воқеалар аслида бўлмаганини, уни рўёлар алдаганини ҳис қилгач, ғалати бир кайфиятда қолади.

2011 йилнинг январида мен терма жамоамиз иштирокида шоу кўргандим. Ҳа, ҳақиқий футбол кўриш бахтига муяссар бўлгандим. Айнан ўша даврда терма жамоамиз кўрсатган “тотал футбол” (қўрқмасдан шу иборани ишлатганимга ажабланманг) менга оғир сонияларимда далда бўлолган эди. Вақтнинг шамолдан тез учиш қобилияти бор, дейдилар – яқингинада деб айтилган мусобақага беш йилдан ошибди...

Ўн йиллардан нарига сафар қиладиган бўлсак, ўзбек футболида ундан-да шукуҳли онлар ҳукмронлик қилганини кўрамиз. “Қурувчи”нинг “Бунёдкор”га айланаётган ҳолати, мамлакатимизга донгдор юлдузларнинг ташриф буюриши ва сал кейин ўша юлдузларнинг отахонларидан бири бир йил давомида яшил майдонларимизда тўп тепиб юрганига бугун одамнинг ишонгиси келмайди. Аммо ўша воқеалар бизнинг юртимизда бўлган, ҳа, бўлган!
Янада узоқроққа кетамиз. 2000 йилдаги ўзгаришлар. Терма жамоамиз бошига россиялик мутахассиснинг жалб этилиши, агаларову маминовлар билан бойиб кетишимиз ва жаҳон чемпионати Осиёнинг энг кучли икки мамлакатида ўтказилиши боисидан бизда ҳам мундиалда қатнашиш имконияти пайдо бўлиб қолгани, бунга эса бир баҳягина қолгани... ҳаммаси ёдимизда. Эсдан чиқариб бўлмайди-да бунақа воқеаларни!

Янада ўтмишроққа йўл оламиз. Ҳа, топдингиз – Хиросимадаги ғалабамиз. Йўқ, мен буни олдинлари қилганимиздек, мақтаниш ё сизни аллашаш учун айтмаяпман. Футболимиздаги бу ҳодисаларни боғлаб турган муҳим бир риштани излаш учун эслаб ўтяпман, холос.

Эътибор берган бўлсангиз, ҳар олти-етти йилда уйғонар эканмиз! Уйғонишимиздан олдин табиийки, ухлаган ё мудраган бўламиз. Инсоннинг уйғонишига одатда қандайдир қаттиқ овоз ё уйқудан зерикиш сабаб бўлади. Бизнинг уйғонган онларимизга яхшилаб эътибор берсангиз, ундан сал олдин қандайдир шармандали натижалар қайд этганимизни кўриб қоласиз. Хиросимадаги афсонавий ғалабалар юрт мустақиллигининг аввалги йилларида бўлгани ва унда футболимиз мактаби бутунлай бошқа эканлигини ҳисобга олсак, унинг қиёси бу таққосда чиқмайди, албатта. Кейингилари жуда ўхшаш...

Ливандаги Япониядан қабул қилиб олинган 1:8 ҳисобидаги қақшатқич зарба “Пахтакор” метроси олдидаги бинони титратиб юборди. Ҳаммаси ўзгариб кетди. Раҳбариятдан тортиб мураббийлар штабигача. Э, ана боринг, футболчилар армияси ҳам бошқа таркиб билан тузилди. Ўзгариш ўзини у қадар оқламаган бўлиши мумкин, бироқ юртимизга футбол шукуҳи қайтди. Терма жамоамиз ўйинлари жиддийлашди. Клубларимиз халқаро майдонларда рақибларига қарши муносиб ўйнай бошладилар. “Пахтакор”нинг аср бошларида Осиё Чемпионлар Лигасида кўрсатган ўйинлари эмасми стадионга мухлисларни оқиб келишини таъминлаган? Ҳа, “Перузи”ю “Бек Теро”лар билан кечган беллашувлар футболимиздаги ўзгаришлар туфайли эди.

Ҳар доим ҳар хил ўзгариш бўлади, буни биласиз. Кейинги ўзгаришлар бир клуб атрофида кечди – “Бунёдкор”. Бу бутунлай ўзгача лойиҳа эди. Терма жамоага даҳли бўлмаса-да, берадиган фойдалари бош жамоамизга бориб тақаладиган лойиҳа аста-секин унутилаёзган футболнинг қайта тирилишига туртки бериб юборди. Ривалдою Вилянуэвага қарши ўйнаб, шунинг натижасида шаклланган “Пахтакор” таркиби бир қатор етакчи йигитларни кашф этди. Бу эса, терма жамоамизнинг ўйини жонланишига олиб келди.

2011 даги шоументал ўйинларимиз асосчиси Вадим Абрамов эди. Бу сафар футболимизга жон кириши олдингидек раҳбариятнинг ўзгариши билан эмас, чет элдан келган футболчилар ҳисобидан эмас, бир клуб атрофида амалга оширилган катта лойиҳа натижасида эмас, бир мураббийнинг футболга бўлган бўлакча қарашлари боисидан келиб чиқди. Терма жамоа ўйини чиройлашгани ва футболчилар роҳатланиб ўйнаётганидан хулосага келамизки, бу ўзгариш самаралироқ ва табиийроқ эди.

Ҳай, майли, бу даврлар ортда қолди. Мен айтмоқчи бўлган гап шуки, футболимиз яна ўзгариш остонасида турибди. Вақт эътибори билан ҳам бу муддат келиб бўлган, мухлисларнинг футболдан безиб бораётгани эътибори билан ҳам. Билмадим, бу галги ўзгариш қандай бўлади, аммо у қандай бўлишидан қатъий назар, бир муддатга бўлсин ашаддий футбол ишқибозларини яна стадионларга жамлай олади, деб ўйлайман.

Муҳими, бу ўзгаришдан келиб чиқадиган натижалар давомий бўлсин, “Уста ва Маргарита”нинг охирги сатрларида келгандек, “... на Гестаснинг пучуқ қотили, на Иудеянинг тошбағир бешинчи прокуратори чавандоз Понтий Пилат...”ни эслай олмайдиган ҳолда уйғонмасак бўлгани...

Хайрулла ҲАМИДОВ, “Чемпион+” газетаси

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:39, 29.06.2016. Ўқилди: 16396 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.