Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Металлург" - "Пахтакор" 2:0 (тўлиқ шарҳ)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони – “Пахтакор”га қарши Бекободдаги учрашувини мухлислар сабрсизлик билан кутишганди.

Боиси пахтакорчиларга қарши сўнгги ўйинларда учралаётган аламли мағлубиятларга кончилар муносиб жавоб қайтаришармикин, деган савол кун тартибида турганди. “Металлург” бу сафар мухлислар ишончини оқлади, “Пахтакор”ни ишонарли тарзда мағлуб этди.

Ўйин томонларнинг тезкор, қарама қарши ҳужумлари билан бошланди. Дарвоза томон биринчи зарбани Жалолиддин Машарипов берди. Аммо “Пахтакор” ҳужумчисининг зарбаси ишончли чиқмади. 9-дақиқада Мирғиёс Сулаймонов Александр Лобанов ҳушёрлигини синаб кўрди. Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Учрашувнинг 23-дақиқасида ҳисоб очилди. Ўнг қанотдан Жавоҳир Эсонқуловнинг ошириб берган тўпини Муроджон Тошматов ўткир бурчак остида дарвоза тўрига туширди – 1:0. Пахтакорчилар посбони бундай зарба берилиши кутмаган эди ва тўпни оёқлари орасидан ўтказиб юборди.

Вазиятнинг бу тахлит тус олиши пахтакорчиларни асло қаноатлантирмасди. Шу сабабдан ҳам тошкентликлар гол ўтказиб юборганларидан сўнг катта куч билан олдинга ташланишди. Ташаббус меҳмонлар томонига ўтди. 25-дақиқада пахтакорчилар жарима зарбасини амалга оширишди. Жалолиддин Машарипов тепган тўп жонли деворга тегиб қайтди. Орадан 11 дақиқа ўтгач Жамшид Болтабоев ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аммо унинг жарима майдони ичидаги хавфли зарбасидан сўнг Суҳробжон Султонов жамоасини муқаррар голдан қутқарди. Биринчи таймда бекободликлар ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолишди.

Танаффусда мураббийлардан тегишли кўрсатмаларни олган бекободликлар иккинчи таймни тезкор ҳужумлар билан бошлашди. Бўлимнинг илк дақиқаларидаёқ металлургчилар ҳисобдаги фарқни оширишлари мумкин эди. Жамоадошларининг қанотдан етказиб берган тўпини Дилмурод Каримов тўхтатиб олди ва дарвозабонни ҳам алдаб зарба берди. Аммо зарба ноаниқ чиқди ва тўп дарвоза тўрига ён томондан бориб тегди. 64-дақиқада Александр Лобанов яна ўша Дилмурод Каримовнинг жуда кучли зарбасидан кейин тўпни қайтариб юборишга муваффақ бўлди. Бироқ хавф бу билан бартараф бўлмаганди. Бурчакка яқин жойда меҳмонлар ўйин қоидасини бузишди. Жаримадан тўпни Мурод Тошматов дарвоза ёнига узатди. “Металлург” ҳужумчиси Фаррух Шотурсунов йўналишни бироз ўзгартириб, олис бурчакда турган жамоадоши Ислом Қобиловни тўп билан таъминлади. Исломнинг бош билан берган зарбасидан кейин эса тўп аввалига дарвоза тўсинига тегиб, сўнгра тўрдан жой эгаллади – 2:0. Ўйин якунида пахтакорчиларнинг учрашувда бурилиш ясашга бўлган уринишлари эса самара бермади. Шу куни ғалабага бўлган ишонч, иштиёқ устун келди ва “Металлург” чиройли ғалабани қўлга киритди!

“Металлург” – “Пахтакор” – 2:0 (1:0).

Бекобод. “Металлург” стадиони. 21-тур. 09.09.2016 йил. 2812 томошабин.

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов – 8,5, Фаррух Ёрмуҳамедов – 8,0, Баҳодир Баҳромов – 8,4, Наим Қосимов – 9.

Назоратчи ҳакам: Александр Попов.

ЎзПФЛ вакили: Валерий Леткин.

Гол: 1:0 – Муроджон Тошматов (24, пас Жавоҳир Эсонқулов), 2:0 – Исломжон Қобилов (68, пас Муроджон Тошматов).

“Металлург”: 32. Суҳробжон Султонов, 4. (с) Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов (70. Жаҳонгир Абдумўминов, 81), 7. Дониёр Одилов (9. Фарҳод Намозов, 85), 8. Аюбхон Нўъмонов, 11. Фаррух Шотурсунов, 13. Жавоҳир Эсонқулов (19. Эргаш Исмоилов,90+2,), 14. Давронбек Каримқулов, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 22. Муроджон Тошматов, 40. Исломжон Қобилов.

Заҳира: 91. Зафар Сафоев, 5. Жасур Аҳмедов, 23. Шерзод Жалилов, 77. Саиджон Абдужабборов.

“Пахтакор”: 16. Александр Лобанов, 4. Аднан Ораховац (48. Тимур Толипов, 72), 5. Акбар Исматуллаев, 7. Азимжон Аҳмедов, 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Жамшид Искандаров, 14. Жамшид Болтабоев (17. Акобир Тўраев, 88), 21. (с) Камолиддин Тожиев, 24. Даврон Ҳошимов, 28. Станислав Андреев, 55. Жасурбек Ҳакимов (51. Андрей Сидоров, 46).

Заҳира: 50. Умиджон Ҳамроев, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 6. Аббос Отахонов, 32. Жасурбек Яхшибоев.

Огоҳлантиришлар: Камолиддин Тожиев (36), Азимжон Аҳмедов (53), Андрей Сидоров (63), Александр Лобанов (69), Дониёр Одилов (71), Аднан Ораховац (71), Давронбек Каримқулов (72).

Учрашувнинг энг яхши ўйинчилари: Дилмурод Каримов – Жамшид Искандаров.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 15:09, 10.09.2016. Ўқилди: 6711 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик