Иқтидорли шахматчиларга стипендия жорий қилинди
Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби спортчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ёш шахматчилар учун стипендия жорий этди. Бу ҳақда мактаб Ахборот хизмати хабар берди.
Стипендия ҳомий ташкилотлар томонидан ажратилган маблағлар фонди доирасида Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг халқаро ва республика мусобақаларида яхши натижаларга эришган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, яхши хулқ-одобли ўқув-машғулотлар ва спорт мусобақаларида мунтазам иштирок этадиган спортчи-ўқувчиларига стипендия комиссияси қарорига асосан тўланади.
Айни пайтда шахмат бўйича жаҳон, Осиё ва мамлакат мусобақалари чемпион ва совриндорлари бўлган 31 нафар ўқувчи муносиб деб топилди ва 100 минг сўмдан 300 минг сўмгача ойлик стипендия соҳибларига айланишди.
Шахмат мактабининг ушбу стипендиялари мамлакатимиздаги ёш иқтидорли шахматчиларнинг халқаро ва мамлакат турнирларида ижобий натижаларни қўлга киритишига, ёшлар ўртасида шахматни янада оммалаштиришга хизмат қилади.
Манба: telegraf.uz
Киритилди: 11:47, 23.02.2017. Ўқилди: 5563 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар