Улуғбек Бақоев: "Мухлислар ғалабамизга улкан хисса қўшди"
"Бухоро" - "Олмалиқ" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев иштирок этди.
"Чемпионат бошланиши билан мухлисларимизни табриклайман. Бугунги ўйинда футболчиларимиз мураббийлар кўрсатмаларини астойдил бажаришга ҳаракат килишди ва шунинг эвазига ғалаба қозондик деб ўйлайман.
Хорватиялик легионернинг ҳужжатлари билан муаммо юзага келди, насиб қилса кейинги баҳсда у майдонга тушади.
Яна икки футболчи билан музокаралар олиб бораётган эдик, афсус ушбу трансфер амалга ошмай қолди. Жамоада ҳозирча бошқа ўзгариш бўлмайди.
Бутун бошли жамоа номидан мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Улар бугун бизнинг ғалабамизга улкан ҳисса қўшишди", - дейди Улуғбек Бақоев.
Манба: pfcbuxoro.com
Киритилди: 20:33, 04.03.2017. Ўқилди: 5664 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар