Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Арсен Венгернинг кетиши учун қулай пайт келди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Арсенал» кўчасида байрам, лекин мухлислари мавсумдан қониқиш ҳосил қилишмади. Бу яна қанча давом этади? Навбатдаги чемпионатда ҳам барқарорликнинг йўқолиши, жароҳатлар, аламли мағлубиятлар кузатилмасмикан? Арсен Венгер баҳор фаслини танқидлар гирдобида ўтказди, Англия кубогини қўлга киритгач эса, қаҳрамонга айланди.

Жамоа «Эмирейтс»да «Бавария» томонидан тор-мор этилди, Чемпионлар Лигаси йўлланмаси қўлга киритилмади, клуб етакчиси Алексис Санчес эса бутунлай жазавада. Бу каби тартибсизликлардан сўнг, одатда, мураббий истеъфога чиқарилади ва ҳаммани тинчлантиришни уддалайдиган мутахассис олиб келинади. Шу тариқа қайта тикланиш жараёни бошланади. Кўринишидан, бу ягона йўлга ўхшайди, лекин муаммолар пайти навбатдаги соврин қўлга киритилса-чи?

Французга қарши чиқувчилар жамоанинг уч ҳимоячи тактикасига ўтганидан кейин жим бўлиб қолишди. Бу ҳолат узоқ давом этмади-ю, лекин охири қизиқ бўлди. Афсуски, «Арсенал» аввалги йиллардан фарқ­ли ўлароқ, бу сафар кучли тўртликдан четда қолди. Аммо сўнгги паллада чемпионни кубоксиз қолдирди. Бир ҳафта муқаддам бўлиб ўтган матбуот анжуманидан кейин ҳамманинг умиди сўна бошлади. «Биз 90 фоиз футболчиларимизни сақлаб қолишга уринамиз ва бир-иккита чизиқларни кучайтирамиз», - деб тинчлантиришга уринди мураббий. Шунда Венгерга қаршилар яна эътироз баннерларини қидиришга тушишди.

Таркибининг 10 фоизини сақлаб қола олмайдиган жамоадан кетишга асосий даъвогар сифатида Алексис Санчес, Месут Озил ва Эктор Бельерин кўрсатилмоқда. Зеро, айнан шу уч футболчи топ-клублар «нишон»ига айланишган. Ҳаттоки, икки нафарининг шартномаси тугашига бир йил қолган.

Уларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар келиши мураккаб масала. Алекс Окслейд-Чемберлен ва Гранит Жака етакчи бўлишга тайёр эканликларини билдиришди. Бир қарашда, кўзида иштиёқ порлаб турган йигитларга ишонгинг келади, лекин бу каби ваъдалар аввал ҳам берилган ва улар асло ёддан чиқмайди.

Венгер «тўпчилар» ишқибозлари кўз ўнгида романтикка айланиб қолган, гўё. У бутун дунёга қарши чиқаётгандек: қимматбаҳо харидлар учун миллионлар сарфламайди, мавсум охиригача ёшларга ишонч билдиради. Бошқачасига иш кўришни хаёлига ҳам келтирмайди. Француз хоҳлаган тақдирда ҳам пулларни ўзи истагандек ишлата олмасди. Раҳбарият шунчаки, трансферлар учун катта маблағ ажратмайди ва бу ишни ҳамкорлар бажаришини истайди. Яқиндагина «Арсенал»нинг 67 фоиз акцияси эгаси Стэн Кронке клубдаги улушини Алишер Усмоновга сотишдан бош тортди. Америкаликнинг айтишича, клуб ҳали ҳам стадион қурилишидан кўрилган зарарни қопламаган. Кронкенинг ягона талаби: фойда зарардан кўп бўлиши керак.

Ҳа, «Арсенал»га мухлислик қилиш қийин, чунки бу клуб ишқибози кимни айблашни ҳам билмайди: мураббийми, ўйинчиларми ёки раҳбарият? Замонавий футбол мухлиси нуқтаи назаридан қараганда, Кронкенинг сиёсати бемаънилик, лекин бу совуққон ишбилармон учун энг ақлли ва таваккалдан йироқ вариант ҳисобланади. Алишер Усмонов йирик миқдордаги маблағни трансферларга сарфлаш орзусида, шу тариқа клуб шар каби шишади. Бу каби пуфакнинг ёрилиш эҳтимоли эса жуда катта.

Шундай экан, трансфер борасидаги саволни бошқа манзилга йўллаш керак бўлади. Бу каби вазиятда ишни ижобий томонга ўзгартира оладиган мураббийни топиш қийин. Янги схемада айрим футболчилар янгича ўйин намойиш эта бошлашади ва бу гуруҳ мураббий ортида тоғдай туриб беради. Франциялик мутахассис эса, ўз навбатида, ушбу ўйинчиларнинг янги мавсумда ўсишлари учун нима кераклигини яхши билади.

Аммо худди шу каби умидлар ўтган мавсум якунида ҳам мавжуд эди. Ўшанда клуб иккинча ўринга «сакраш» намойиш этиб, Шимолий Лондондаги рақибларидан ўзиб кетганди. Клуб ҳозир ҳам янги мавсумни омадли бошлаш учун кўпроқ сабабларга эга: янги схема барқарорлик олиб келди, айрим футболчилар ўзларини кўрсата бошлашди, Европа Лигасидаги имкониятлар Чемпионлар Лигасидагидан баландроқ. Лекин қарши омиллар ҳам талайгина: етакчиларнинг клубни тарк этиши, трансфер бозоридаги тежамкорлик, клубнинг бир хилликка урғу бериши. Ҳар мавсум такрорланадиган бу сюжет анча мустаҳкам тушунчага айланган.

Ваҳоланки, «Арсенал» мавсумнинг иккинчи палласида кузатилган омадсизликлардан сўнг якунни кўнгилдагидек ўтказди, асосий муаммоларидан қутулди: ҳимоядаги заифлик, қанотлардаги беқарорлик, таянч ҳудудидаги катта бўшлиқлар йўқолди. Арсен Венгер кучли мутахассис мақомини қайтарди ва қулай пайт топиб, аввалги ютуқларини эслатиб ўтди: «Фаолиятим давомида етти марта Англия кубогини қўлга киритганимдан хурсандман. Клубнинг келажаги ҳақида тўхталсам, раҳбарият билан учрашув белгиланган, тез орада ҳаммаси аён бўлади».

Афтидан, кетиш учун энг қулай палла. Бундай имконият иккинчи марта бўлмаслиги мумкин. Узоқ муддатли фаолиятдан сўнг ажойиб якун. Венгер қадрдон жамоасини тарк этади ва ворисига барқарор ўйин схемаси ва кўзлари ёниб турган футболчиларни қолдиради. Мухлислар эса уни ғолиб сифатида эслаб юришади. Арсен билан жамоа яна аввалги савиясини тиклаши амри маҳол, ёмонлашиши эса осон. Шундай экан, қарор қабул қилишнинг айни пайти.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:25, 07.06.2017. Ўқилди: 6573 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик