Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон боксчилари Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Филиппинда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди.

Мусобақада қитъамизнинг 18 та мамлакатидан 138 нафар ёш боксчилар иштирок этишди. Ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионати 13 та вазн тоифасида ўтказилди. Эътиборлиси, Осиё чемпионатида фақат Ўзбекистон, Қозоғистон ва Ҳиндистон терма жамоалари тўлиқ таркиб билан иштирок этишди. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Филиппинга йўл олган 13 та боксчидан ўнтаси якунда совринли ўринларга сазовор бўлди.

Финал жангларида рингга кўтарилган олти нафар боксчимизнинг учтаси рақибларини мағлубиятга учратиб олтин медалларга сазовор бўлишди ва Осиё чемпионлигини тантана қилишди. Ҳал қилувчи баҳсларда мағлубият аламини тотиб кўрган уч нафар боксчимиз эса кумуш медаль билан кифояланди.

Финал жанглари натижалари:

-52кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Бибарс Жекшен (Қозоғистон) - 1:4
-54кг: Раҳматулло Тошпўлатов - Аитжан Аширхан (Қозоғистон) - 0:5
-57кг: Жавлонбек Юлдашев - Сеон Гун Гох (Жанубий Корея) - 5:0
-63кг: Нурислом Исмоилов - Умар Куванчбек Ули (Қирғизистон) 4:1
-66кг: Асадбек Жуманиёзов - Сора Танака (Япония) 0:5
+80кг: Шоҳруҳ Алматов - Сатендер Сингҳ (Ҳиндистон) 3:2

Демак, Осиё чемпионати якунларига кўра Жавлонбек Юлдашев (-57кг.), Нурислом Исмоилов (-63кг.) ва Шоҳруҳ Алматов (+80кг.) шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлсалар, Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-52кг.), Раҳматулло Тошпўлатов (-54кг.) ва Асадбек Жуманиёзов (-66кг.) ларга кумуш медаллар насиб қилди.

Шунингдек, бир кун аввал Муҳаммадмусо Абдурахманов (-46 кг.), Руслан Абдуллаев (-48 кг.), Шерзод Қодирбоев (-60 кг.) ва Камронбек Рахмонов (-80 кг.)лар бронза медалига лойиқ кўрилишганди. Ана шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 3 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқди. Ушбу натижаси эвазига Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатини Қозоғистон делегациясидан сўнг фахрли иккинчи ўринда якунлади.

Маълумот учун, бунга қадар 2017 йил ҳисобидан ўтказилган катталар ўртасидаги Осиё чемпионати (Тошкент) ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилиги (Бангкок) да Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган эди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:54, 07.08.2017. Ўқилди: 5754 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик