Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3918 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      16:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      20:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      22:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      02:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      04:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.09.2025

      05:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 "Культовые".
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      18:40 "Страна спортивная".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 "Что за спорт?".
      21:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:15 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
      00:30 "Культовые".
      01:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      03:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 6 на автодроме "Игора Драйв".
      07:00 Д/ф "Защита Валерия Васильева".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Амкал" (Москва) - "Салют" (Белгород). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Леон Сатурн" (Раменское) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC 318 в Новом Орлеане, США. Макс Холлоуэй против Дастина Порье. Реванш 2.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      07:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 3 в Праге, Чехия. Обзор.
      08:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      15:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 4 эп.
      23:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ёш футболчилар сўйилмаган қовундек гап». Моуриньо нега энг рекламабоп мураббий?

Баҳо:
+ | -1
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Франциянинг France Football нашри ҳар йили энг юқори маошга эга бўлган футбол мураббийлари рўйхатини ҳавола этади. Ўтган мавсум якунларига кўра, «Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньо бу рўйхатда етакчилик қилиши ҳеч кимни ҳайрон қолдирмагани табиий. 2004 йилда бу рўйхатга қўшилган португалиялик мутахассис 12 мавсумда пешқадамлик қилган. Фақат икки марта уни ортда қолдиришган – 2004 йилда Алекс Фергюсон ва 2009 йили ўша вақти «Челси»да ишлаган Луис Филипе Сколари. 

2016/17 мавсум якунларига кўра Жозе Моуриньо 28 миллион евро маош билан биринчи, кейинги ўринларни Хитой терма жамоаси бош мураббийи Марчелло Липпи (23.5 миллион), «ПСЖ»даги шартномасини бекор қилган Лоран Блан (20 миллион), Карло Анчелотти (15.8 миллион) ва Пеп Гвардиола (14.5 миллион) банд этди.

Ушбу рейтингнинг муҳим хусусияти – бу ерда фақат клубдан олинадиган маошларгина эмас, барча реклама ҳуқуқлари орқали топиладиган даромадлар ҳам ҳисобланади. Айнан мана шу омил Жозе Моуриньони яққол пешқадамга айлантиради, зеро инглиз матбуотининг ёзишича, унинг Манчестердаги маоши 16 миллион евро, яъни Липпи ёки Лоран Бланнинг даромадларидан камроқ. Карло Анчелотти, Пеп Гвардиола каби мураббийлар ҳам Жозега яқинроқ маош олсалар-да, айнан реклама туфайли Жозе рақибларини деярли икки баробар ортда қолдира олади. Бу ҳар йили шунақа ва тасодиф эмас. 

Waitrose тухумлари

2007 йилнинг кузида, «Русенборг»га қарши Чемпионлар Лигаси ўйини олдидан ўтказилган матбуот анжуманида, ўша пайтда «Челси»да ишлаган Моуриньо журналистларга нолиди: «Бу худди қуймоқ ва тухумлар каби, тухум бўлмаса, қуймоқ ҳам бўлмайди», – деганди ўшанда Моуриньо – «ҳаммаси тухумнинг сифатига боғлиқ. Супермаркетда биринчи, иккинчи, ҳамда учинчи сортдаги тухумлар бор. Биринчи сорт тухумлар қимматроқ, аммо улардан ширинроқ қуймоқ чиқади. Яъни, агар биринчи сорт тухумлар Waitrose’да (Британиядаги йирик супермаркетлар тармоғи) сотилса ва сенда у ерга кира олиш имконияти бўлмаса, бу муаммо».

Ўшанда ҳеч ким тушунмади – бу супермаркетларнинг мукаммал режалаштирилган пиар-акцияси эдими ёки Моуриньо ростан ҳам қуймоқ тайёрлайдими? Нима бўлгандаям, бу иқтибос дунёни кезди, кейинроқ эса, Жозе Моуриньонинг расми билан «қадрини ҳамма ҳам билавермайди» деб ёзилган Waitrose рекламалари пайдо бўлди. Сўз ўйини ҳам жуда мос келган – ўша «Русенборг»га қарши ўйиндаги дурангдан сўнг, Моуриньо «Челси»дан истеъфога чиқарилганди. 

Барибир «Waitrose тухумлари» ибораси инглиз футболида фольклор бўлиб қолди ва ҳозиргача эслаб туришади. Бу бир нарсани, Жозенинг ҳақиқатан ҳам товарни реклама қила олишини, у қатнашган ҳар қандай тадбир мунозараларга, эътиборга молик ўлароқ қолишини билдиради.  

Waitrose Моуриньо гўёки тасодифан эслаб юборган ягона бренд эмас, «Мен «Астон Мартин»га эга бўлишни истайман, лекин сиз бу учун мендан миллион фунт сўрасангиз, тентак бўлиб қолибсиз, дейман, чунки у 250 минг туради», – 2007 йилдан иқтибос.

Ёки «Челси»да ишлаб юрган пайтида, ундан Дафф, Роббен ва Жо Коулни нега ротация қилиб тушираётганини сўрашганда - «Нега доим «Астон Мартин»да юравериш керак, ахир бундан ташқари сенда «Феррари» ва «Порше» ҳам бор-ку?» деб жавоб берганди. 

Моуриньонинг чиройли автомашиналарга бўлган меҳри ҳаммага маълум – унинг гаражида «Астон Мартин» ва «Порше» туради. Лекин ҳеч ким аниқ билмайди, Жозе бу гаплар орқали яширин реклама билан шуғулланяптими ёки бу шунчаки солиштирувми?

Фото: Reuters

Португалиялик мураббий ҳеч кимга ўхшамаслигини у эндигина Англияга ташриф буюргандаёқ пайқашганди. 2004 йилдаги матбуот анжуманида унинг ўзи бу ҳақида оғиз очган: «Менда топ футболчилар бор ва кечирасиз-у, уларнинг устози ҳам топ-мураббий. Илтимос, мени мағрур деб ўйламанг, шунчаки ҳақиқатни айтяпман. Мен Чемпионлар Лигасини ютдим, осмондан тушиб қолганим йўқ бу ерга. Мен – ўзига хос инсонман».

Фото: Skysports

Special One – бу ибора бутун дунёга тарқаб кетди. Кимдир кулди, кимдир тушунмади, кимдир ҳайрон бўлди. Аммо ҳамма бу сўзни такрорлар эди.  

Шундан буён Жозенинг иқтибослари бир неча китоб бўладиган даражага етди. Унинг сўзларидан биз «Венгернинг вуайеризм касаллиги борлиги»ни, «кинода Моуриньони Жорж Клуни ўйнаши кераклиги»ни ва яна жуда кўп «маълумот»ларни билиб олдик. 

«Менимча, Худо мени зўр йигит деб ўйлайди. Акс ҳолда, у менга бу қадар кўп нарса бермасди. Менга у жуда кўп бор ёрдам берган, демак мен ҳақимда яхши фикрга эга бўлса керак» – Жозенинг гапи. 

«Ёш футболчилар сўйилмаган қовундек гап. Сўйилгандан кейингина уларнинг яхши ёки ёмонлигини билиш мумкин» – бу ҳам.

«Автобусга кеч қолган футболчини кутгандан кўра, майдонга 10 кишини туширганим афзал».

«Ўйин олдидан матбуот анжуманига кетаётганимда, мен учун ўйин бошланган ҳисобланади».

Бу иқтибослар ҳам унга тегишли. 

Гўёки, дунёдаги бошқа барча мураббийлар бир бўлиб ҳам, биргина Жозечалик эътиборга молик иқтибосларни айтишмагандек, туюлади. «Жарима майдони олдига автобус қўйиш» – унинг бу гапи футбол терминологиясига кириб улгурди. Қизиғи, ўшанда у рақибнинг ҳимояга катта эътибор қаратганидан нолиганди, аммо кейинчалик, Жозенинг ўзи кўп бора ҳимоявий ўйин кўрсатгач, ўзига ҳам ишлатиладиган бўлди. 

Моуриньо чиройли кийинади – майдон четида ҳам, матбуот анжуманларида ҳам, оддий кундалик ҳаётида ҳам. Инглиз тилини яхши билади – у футбол фаолиятини «Порту»да Бобби Робсоннинг таржимони сифатида бошлаган. Қўшимчасига ғалабалар. Икки карра Европа Чемпионлар Лигасида, икки карра Европа лигасида, ўзи ишлаган барча мамлакатларда. Актёрларга хос ташқи кўриниш, актёрлик маҳорати, муваффақият, сўзга чечанлик, юмор – брендлар ундан яхшироқ кимни ҳам топишлари мумкин?

Моуриньонинг омма олдидаги тажовузкор характери кўпинча жамоага ҳам фойда келтиради. У барча зарбаларни ўзига қабул қилади, журналистларни гипноз қилиб, эътиборни бутунлай бошқа томонларга буриб юборади ва шу орқали футболчиларни босимдан озод қилади. Унинг матбуот ёки ҳамкасблари билан доимий жанжаллари жамоа ичкарисида «уруш ҳолатини» яратади. «Ҳамма бизга қарши» – шу фикрни сингдириш орқали футболчиларга ўшимча мотивация беради, уларни жипслаштиради.  

Энг муҳими, Моуриньонинг бу хислатлари, аввало, Моуриньонинг ўзига фойда келтиради. У ўзидан футбол оламидаги энг таниқли қаҳрамонлардан бирини ясаб олди. Табиийки, жуда кўп миқдорда ҳомийлик таклифларига эга. «Манчестер Юнайтед» билан шартнома кўра, у бонусларни қўшмаганда, бир йилда 15.9 миллион ево олади. 12.1 миллион евро эса, унга турли брендлар билан шартномалар орқали келади. Португалиялик мутахассис компьютер ўйинлари ишлаб чиқарувчи EA Sports компанияси юзи ҳисобланади. Шунингдек, Adidas фирмаси, Hublot соатлари, Jaguar автомобил ишлаб чиқарувчилари, BT Sport канали, Lipton чойи, Atlantis меҳмонхоналар тармоғи билан ҳам шартномалари бор. 

Ўтган йилнинг кузидан бошлаб, Heineken пиво концерни 2020 йилгача Жозе билан ҳамкорлик қиладиган ва бунинг учун ҳар йили 4.5 миллион евро тўлайдиган бўлди. Мураббийнинг тижорий ишларини юритадиган САА агентлиги ушбу келишувни ташкил қилди. Жозе Heineken’нинг машҳур Ҳолливуд режиссери Гай Ричи суратга олган реклама ролигида иштирок этиб ҳам улгурди.  

Хўш, янги мавсумда уни бу тахтдан ким тушириб юбориши мумкин? «Челси» клуби учун рекорд бўлган 11 миллионлик шартномани имзолаган эҳтиросли Антонио Контеми? Аммо унда осонгина реклама бозорида даромад қиладиган харизма етишмайди. Албатта, Контенинг совринлари ҳам анча кам. 

Фото: Football.ua

Хосеп Гвардиола? Ҳа, унда совринлар кўпроқ, лекин Жозе каби калондимоғлик унда йўқ, инглиз тилини у қадар билмайди, атрофдагиларга таъсир ўтказиш борасида ҳам Жозенинг олдига туша олмайди. Йиллар ўтиб Пеп ҳам ўзгариши мумкин, лекин характер жиҳатидан у ҳеч қачон Жозе каби бўла олмаслиги аниқ. 

Шунинг учун ҳам, мураббийлар орасида Жозе энг машҳури бўлиб қолаверади. Ҳатто футболчилар орасида ҳам маркетинг фаолияти орқали Моуриньо даражасида топадиганлар кўп эмас. Фақат Роналду (35 миллион доллар), Месси (27 миллион доллар) ва Неймар (22 миллион доллар) ҳомийлик шартномалари бўйича Жозени ортда қолдирадилар холос. 

Манба: kun.uz
Киритилди: 16:55, 29.09.2017. Ўқилди: 6875 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.