Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Валенсия 24 26
15 Жирона 23 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

UzReport раҳбари ЎФФ Ижроия Қўмитасига янги аъзоси сифатида киритилди

Баҳо:
+1 | -1
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Расмий тадбирлар / Йиғилишлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислари залида бугун, 30 октябрь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ЎФФ Ижроия Қўмитасининг янги аъзоси тасдиқланди.

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Устави 33-моддаси 7-бандига асосан Ижроия Қўмитасининг вакант бўлиб қолаётган ўрнини тўлдириш учун UzReport ахборот агентлигининг Бош директори Жўраев Равшанхон Эргашовичнинг номзоди қўмита аъзолари томонидан маъқулланди.

Жўраев Равшанхон Эргашович ЎФФ Ижроия Қўмитасининг янги аъзоси сифатида навбатдаги Конференцияда кейинги муддат учун сайловга қўйилади.

“Билдирилган ишонч учун миннатдорман. Умид қиламанки, бўлажак ишларимиз мамлакатимизда футбол ривожи учун ҳисса қўшади”, – деди Равшанхон Жўраев.

“Равшанхон Жўраевни ЎФФ Ижроқўми аъзоси этиб тасдиқлангани билан табриклайман”, – деди ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов. “UzReport ахборот агентлиги ЎФФ Маркетинг бошқармаси ва ЎзПФЛ билан ҳамкорликда катта лойиҳаларни амалга оширишига умид қиламан”.

Равшанхон Жўраев 1971 йил 23 февраль куни таваллуд топган. Маълумоти олий. 1994 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган. Фаолияти давомида бир қатор ташкилотларда раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган. 2010 йилдан буён UzReport ахборот агентлиги Бош директори лавозимида фаолият юритмоқда.

UzReport ахборот агентлиги 1999 йилда ташкил топган. 2014 йили агентлик қошида UzReport TV, 2017 йили эса Futbol TV телеканаллари ташкил қилинди. Футбол бўйича Анлгия ва Испания чемпионатлари, шунингдек, Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси ўйинлари трансляцияси ҳуқуқини харид қилган телеканал мазкур учрашувларни жонли равишда мухлислар эътиборига ҳавола этмоқда.

Маълумот учун, ЎФФ Ижроия Қўмитаси таркиби 11 кишидан иборат. Қуйида Ижроқўмнинг тўлиқ таркиби билан танишиш мумкин.

ЎФФ Ижроия Қўмитаси таркиби

1. Умид Аҳмаджонов – ЎФФ Президенти

2. Шоакром Исроилов – ЎФФ Биринчи вице-президенти

3. Ачилбай Раматов – ЎФФ вице-президенти

4. Пўлат Бобожонов – ЎФФ вице президенти

5. Рустам Қурбонов – Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси

6. Бобур Шодиев – “Пахтакор” ФК президенти

7. Мурод Алиев – “Бунёдкор” ФК Бош директори

8. Мансур Ражабов – “Локомотив” ФК президенти

9. Комил Ярашев – Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти ректори

10. Наримон Жалолов – Ўзбекистон футбол фахрийлари кенгаши раиси

11. Равшанхон Жўраев – UzReportахборот агентлиги Бош директори

Манба: the-uff.com
Киритилди: 20:37, 30.10.2017. Ўқилди: 4172 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.