Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 10.12.2025 01:00
      • Монако
      • 1:0
      • Галатасарой
      • 10.12.2025 01:00
      • Аталанта
      • 2:1
      • Челси
      • 10.12.2025 01:00
      • Барселона
      • 2:1
      • Айнтрахт Ф
      • 10.12.2025 01:00
      • Интер
      • 0:1
      • Ливерпуль
      • 10.12.2025 01:00
      • ПСВ
      • 2:3
      • Атлетико
      • 10.12.2025 01:00
      • Тоттенхэм
      • 3:0
      • Славия
      • 10.12.2025 01:00
      • Юнион
      • 2:3
      • Марсель
      • 10.12.2025 22:45
      • Қорабоғ
      • 2:4
      • Аякс
      • 10.12.2025 22:45
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Копенгаген
      • 11.12.2025 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 0:0
      • ПСЖ
      • 11.12.2025 01:00
      • Байер
      • 2:2
      • Ньюкасл
      • 11.12.2025 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:2
      • Буде-Глимт
      • 11.12.2025 01:00
      • Брюгге
      • 0:3
      • Арсенал
      • 11.12.2025 01:00
      • Ювентус
      • 2:0
      • Пафос
      • 11.12.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 11.12.2025 01:00
      • Бенфика
      • 2:0
      • Наполи
  • Элит ОЧЛ
      • 10.12.2025 15:00
      • Сеул
      • 1:1
      • Мельбурн Сити
      • 10.12.2025 15:00
      • Санфречче Хиросима
      • 1:0
      • Шангхай Шенхуа

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 16 40
2 Реал Мадрид 16 36
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 16 31
5 Эспаньол 15 27
6 Бетис 15 24
7 Атлетик Бильбао 16 23
8 Хетафе 15 20
9 Эльче 15 19
10 Сельта 15 19
11 Алавес 15 18
12 Райо Вальекано 15 17
13 Севилья 15 17
14 Реал Сосьедад 15 16
15 Осасуна 15 15
16 Валенсия 15 15
17 Мальорка 15 14
18 Жирона 15 12
19 Реал Овьедо 15 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

13/12 01:00 Реал Сосьедад - Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:30 Барселона - Осасуна
14/12 01:00 Хетафе - Эспаньол
14/12 18:00 Севилья - Реал Овьедо
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 01:00 Алавес - Реал Мадрид
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳамид Актамов: «Аксарият футболчиларнинг таъби нозик бўлиб қолган»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Янгиликлар
A A A

ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси ҳамда ОФК кубогида иштирок этиш учун лицензиядан ўтганлар рўйхатини эълон қилганди. Бу йил Ўзбекистондан 17та клуб лицензиялаш бўйича ҳужжатларни ОФКга тақдим этганди.

Улардан 13таси текширувдан муваффақиятли ўтган бўлса, 4та клуб - «Қизилқум», «Сўғдиёна», «Обод» ва «Шўртан» талабни бажара олишмади. Бу жамоаларнинг бари якунига етган мавсумда олий лига баҳсларида иштирок этганди.

Аксинча, биринчи лига чемпиони сифатида элита йўлланмасини қўлга киритган «Цементчи» ҳам текширувдан ўтганлар сафида қайд этилди. Биз ушбу маълумот эълон қилингач, «Қизилқум» бош мураббийи Ҳамид Актамов билан учрашиб, ундан турли масалалар юзасидан интервью олдик.

Ҳамид аканинг айтишича, клуб фақат ОФК лицензиялашидан ўта олмаган ва бунга клуб ходими Самандар Боборажабовнинг ҳужжат топширишда «дедлайн»га улгурмагани сабаб бўлган. Эътиборлиси, раҳбарият бу ходимни дарҳол ишдан бўшатган.

- Ҳамид ака, «Қизилқум» ОФК лицензиялашидан ўта олмади. Айнан қайси йўналишларда муаммолар аниқланган?

- Лицензиялаш масаласида ҳеч қандай камчилик йўқ. Мазкур жараён шу ишларга масъул бўлган ходимимиз Германияга ўқишга кетган вақтга тўғри келиб қолди. Ўша пайт ОФК ойнаси очиқ эди. Афсуски, у олмон ўлкасидан туриб зарур ҳужжатларни интернетга жойлаштиришда бироз кечикди.

Айнан шу, айтиш жоиз бўлса, эътиборсизлик сабаб ОФК лицензиялашидан ўтолмадик. Лекин ПФЛ ўтказган лицензиялашдан муваффақиятли ўтганмиз. Шундан келиб чиқиб айтишим керакки, «Қизилқум» Суперлигада иштирок этади.

ОФКнинг бу қарори ПФЛга таъсир ўтказмайди, чунки у асосан келаси мавсум ОЧЛда иштирок этадиган «Локомотив», «Насаф» ва «Пахтакор»га тегишли. Насиб қилса, 2018 йилнинг март ойида лицензиялашдан ўтолмаган клублар учун қайта текширув ўтказилади. Ўшанда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этамиз.

- Жамоангизда ечимини кутаётган муаммолар борлигини жуда яхши биласиз. Кўпроқ нималарга эътибор қаратиш керак?

- Муаммолар йўқ ҳисоби. Ҳамма шароитлар бор. Фақат бош ҳомийимиз келаси мавсум учун сметани тасдиқлаб бериши ҳамоно ишларни бошлаймиз.

- Тахминан қанча маблағ эвазига совринли ўринлар учун курашадиган рақобатбардош жамоа тузиш мумкин?

- Узр, бу саволга жавоб беролмайман.

- Ўтган мавсум жамоа ўз имконияти даражасида ўйнай олмади. Лекин «Қизилқум»нинг ички потенциали юқори эди...

- Бунинг ўзига яраша объектив ва субъектив сабаблари бор. Мавсумга юқори кайфиятда тайёргарлик кўргандик. Таркиб борасида ҳеч қандай муаммо йўқ эди.

Сиз айтгандек, рақобатбардош жамоа шакллантиргандик. Афсуски, 1-турдаёқ «Пахтакор»га ютқазиб, чемпионатни омадсиз бошладик. Илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг футболчиларнинг руҳияти тушиб кетди.

- Жамоанинг омадсиз иштирокига фақат 1-турдаги мағлубият сабабми?

- Қайсидир маънода, шундай деса ҳам бўлади. Ушбу мағлубиятдан кейин футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи йўқолди, негадир ички муҳит ўзгарди. Йигитларимиз ўзларига келганда эса «Қўқон-1912»га имкониятни бой бериб қўйдик.

Кейин эса ўзи шундоқ ҳам таранг бўлиб турган вазият янада чигаллашди. Боз устига, мухлисларнинг бироз ўринсиз ҳақоратлари ўйинчиларга руҳий томондан салбий таъсир қилди.

- Бош мураббий сифатида вазиятни ижобий томонга ўзгартиришга интилдингизми? Балки бу йўлда сизга бирор нарса тўсқинлик қилгандир?

- Қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Қатор мағлубиятлардан сўнг «Бунёдкор»ни ўз уйида енгишни уддаладик. Бунинг натижасида оз бўлсада ўзимизга келиб олгандик. Аммо аксарият футболчилар юлдузга айланиб қолишди. Ана шундан кейин омад яна биздан юз ўгирди. Боз устига, ҳар куни босим остида ишладик.

- Мавсум якунлари жамоада муҳокама қилиндими? Бошқаларга ўрнак бўлиши учун ўша сиз айтган «юлдузлар»га нисбатан жазо қўлландими?

- Йиғилиш қилдик, йигитлар билан гаплашиб олдик. Фойдаси бўлади, деган умидда уларга вазиятни тушунтирдик. Лекин машғулотда бошқа муҳит, ўйинда эса мутлақо бошқа муҳит сақланиб қолаверди.

Ҳозир ўшанда бажарилган ҳар бир ишимизни таҳлил қиляпмиз. Ҳа, хатоларимиз ҳам йўқ эмас. Йилдан-йилга тажрибамиз ошиб боряпти. Насиб қилса, 2018 йилда ҳаммаси бошқача бўлади.

- Балки қайсидир футболчилар ички муҳитни бузишгандир?

- Ҳа, шунақаси ҳам бор. Қисқача айтганда, бизга кўз тегди. 2016 йили 6-ўринни эгаллагандик. Ўшанда йигитлар жуда яхши ўйин намойиш этишганди. Бу мавсум эса улар нима учун ўйнаётганликларини унутиб қўйишди.

Аксарият футболчиларимизнинг таъби нозик бўлиб қолган. Қисқаси, меҳнатни ташлаб қўйишган. Бундай бўлишига ёшликдаги тарбия сабаб, деб ўйлайман. ЎФФнинг янги раҳбарияти айнан шу жиҳатга эътибор қаратяпти. Яъни, клублардан футболчиларни ёшликданоқ янгича руҳиятда тарбиялашни талаб қилмоқда.

Федерация жуда тўғри иш тутди. Жуда кўп нарса ёшликдаги тарбияга боғлиқ эканлигига ўз тажрибамда гувоҳ бўлдим. Бу йил зўрға кучлилар сафидаги ўрнимизни сақлаб қолдик. Мана шундай ҳолатда кимга қийин, албатта, клуб раҳбарлари ва мураббийлар штабига.

- Жамоа ўша таъби нозик футболчилар билан хайрлашдими?

- Бу саволингизга ҳозир жавоб беролмайман.

- Якунига етган мавсумда «Қизилқум» ҳакамлардан азият чекмадими?

- Бизда бу мавзуда гапириш учун ҳуқуқ йўқ. Хатони ҳамиша ўзимиздан излаб келганмиз. Қайси ўйинларда ютқазган бўлсак, унда ҳакамларнинг хатосини кўрмадим. Демак, жиддий эътироз йўқ.

- Артур Геворкяннинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз? «Қизилқум» сардори ўз имконияти даражасидан паст ўйнамадими?

- Артур тажрибали, ўз ишига профессионал тарзда ёндашадиган футболчи. Шуни айтишим керакки, унинг ўтган мавсумда бизга кўп ёрдами тегди.

- У билан шартнома узайтириладими?

- Агар битим бандлари бўйича келишиб олсак, узайтирилади.

- Бу масалада унинг ўзи билан гаплашдингизми?

- Ҳа. Насиб қилса, у янги мавсумда ҳам «Қизилқум» шарафини ҳимоя қилади.

- Легионерлар ишончни оқлашдими?

- Фақат Артур!

- Қолганларда адашдик, деб ўйлайсизми?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 12:46, 06.01.2018. Ўқилди: 4058 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 16
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Барселона Роберт Левандовски 8
4 Мальорка Ведат Мурики 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
8 Эльче Рафа Мир 6
9 Бетис Кучо Эрнандес 6
10 Барселона Ламин Ямаль 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.