Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1930 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Карлуш Кейруш халоскорликка ярайдими?

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Миллий термамизга Карлуш Кейрушнинг бош мураббий бўлиши ҳақидаги гап-сўзлар ҳали тўхтаганича йўқ.

Аксарият футбол ишқибозлари португалиялик мутахассисни «Манчестер Юнайтед» устозига ёрдамчилик қилгани, шунингдек, «Реал»даги қисқа муддатли фаолияти орқали яхши танишади.

Умуман олганда эса, Кейруш ҳақида эътиборга молик маълумотлар кўп. Sports.ru сайтининг «Узбекская кухня» блоги муаллифлари айнан шу мавзу бўйича мақола тайёрлашди. Қуйида ушбу материални ҳукмингизга ҳавола этамиз.

У ҳақда нима биламиз?

64 ёшли мутахассис машҳурликка кўпчилик таъкидлаганидек, Фергюсонга ассистентлик қилган пайтлари эришмаган. Португалияликлар Кейрушни 80-йилларда танишган, ўшанда бу мураббий ўз мамлакатидаги ёшларни ЖЧ ғолибига айлантирганди.

Умуман, португалияликлар U-20 тоифасида икки марта жаҳон кубогига эга чиқишган. Ўшанда Португалия термасида янги авлод вакиллари намоён бўлишди. Улар орасида Луиш Фигу ҳамда Руи Кошта сингари келажак юлдузлари бор эди.

Маълум вақтдан сўнг Кейруш Португалия термасидан таклиф олди, воқеаларнинг кейинги ривожидан эса хабардорсиз. Унинг «меҳнат дафтарчаси»да турли термалар, Мадриднинг «Реал»и, «МЮ» ва ҳозирда ақлли ўйин намойиш этаётган Эрон миллий жамоасидаги ишлари қайд этилган.

Айтишларича, Кейруш ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси дастлабки келишувга эришишган, португалиялик мутахассис билан ёзда ўтадиган жаҳон чемпионатидан сўнг шартнома имзоланиши кўзда тутилган.

Эътиборлиси, ҳозирги жамоасини икки марта мундиалга олиб чиққан мураббий Эрон термасини қаторасига беш йил бошқариш орқали ушбу юрт бош жамоаси тарихига кирди.

Танлов нега чўзилди?

Бошқа томондан, айнан Кейрушнинг танланиши, мослашиш жараёни ва бошқа кўплаб факторлар бўйича саволлар туғиляпти. Таъкидлаш жоизки, португалиялик мутахассис варианти замирида ўзига яраша асослар ётибди.

Ўтган йилнинг кузида ЎФФ расмий сайтида музокара ўтказилаётган мураббийлар рўйхати эълон қилинди. Улар орасида Кейруш йўқ эди. Агар уни бошқа номзодлар билан солиштирсак, дарҳақиқат, португалияликнинг кўп жиҳатдан устунликка эга эканлиги ойдинлашади.

Расмиятчилик нуқтаи назаридан ўша рўйхатга киритилган Миодраг Радуловичдан фарқли ўлароқ, Кейруш кучли тактик ҳисобланади ва буни Эрондаги фаолияти давомида кўрсатиб қўйди.

Славен Билич ёки Берт ван Марвейк сингари мураббийларга солиштирганда эса, Карлушнинг жисмоний ҳолатни яхшилаш бўйича билим борасида устун эканини кўрамиз.

Ўзбекистон термасида эса айнан шу жиҳат бўйича муаммолар йўқ эмас. Шунинг­дек, Кейруш миллий жамоада ақлли ва сермаҳсул ўйин ташкил этиш кўникмасига эга.

Қолаверса, номзодлар орасида Осиёда ишлаш тажрибаси юқорилиги бўйича Кейрушга тенг келадигани топилмайди. Португалиялик мутахассис Эрондан аввал БАА термасида ишлаган бўлса, 90-йилларда Арсен Венгердан Япониянинг «Нагоя Грампус» клубини қабул қилиб олиб, Осиё кубок эгалари кубоги финалига қадар етиб борган.

Шунингдек, Кейруш ЖАР миллий жамоасини ЖЧ-2002га олиб чиққан, аммо саралаш якунида термани тарк этганди.

Тактика устаси

Эрон термаси асосан 4-2-3-1 схемасида фойдаланади. Бу услуб ўйин давомида тез-тез ўзгаради. Мураббийнинг яна бир ўзига хос хусусияти - ўз жамоасининг имкониятларидан максимал даражада фойдаланади.

The Guardian муаллифларидан бири Кейрушга «кучли прессингга асосланган ҳимоявий ўйин устаси» дея таъриф берганди. Аммо бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас.

Эронликларда худди Ўзбекистон термасида бўлгани каби кучли қанот хавбеклари бор ва уларнинг бир неча марта 4-2-1-3 схемасини 4-4-3га ўзгартиришганига гувоҳ бўлганмиз. Қўшимчасига, Кейруш қанот ҳужумчиларининг ўрнини тез-тез алмаштиради.

Ўзбекистон миллий жамоасида иш бошласа, айнан шу жиҳатдан асосий қурол сифатида фойдаланса, ажабмас. Зеро, термамиз мазкур масалада бой захирага эга.

«Оқ бўрилар»га қарши баҳсларда эронликлар деярли ҳар гал ғалаба қозонишган. Сўнгги бешта учрашувда Ўзбекистон термаси фақат битта гол ва битта ютуқ қайд этган. Аммо ўша муваффақиятни барча мухлислар ҳамон яхши эслашади.

Ишқибозларга тўлиб-тошган «Озоди»да Улуғбек Бақоев томонидан урилган ғалаба голи ёддан чиқмайди. Бу тасодифмиди ёки ҳақиқат қарор топганмиди, номаълум, бироқ кейинги мағлубиятлар ўзбек мураббийларининг даража борасида Кейрушдан ортда қолганликларини кўрсатди.

Умуман олганда, португалиялик мураббийга Ўзбекистон термасининг халоскори сифатида қараш нотўғри бўлади. Чунки ўзбек футболи мураккаб даврни бошдан кечирди.

Мухлислар ғалабаларни хоҳлашади, кўпчилик ўйин кўриш учун стадионга бормайди. Айримлар Ўзбекистонда футбол йўқ, деб ҳисоблашади ва мазкур ҳолатда муҳим муваффақиятларга жиддий қарашмайди. Аксарият ишқибозларнинг миллий жамоага ишончи йўқолган.

Кейрушнинг вазифаси фақат ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш билан чекланмайди. У бир-икки йил ишлаб, пул йиғиб, ўз юртига жўнаб қолиши ҳеч гап эмас. Оқибатда ўзбек футболи бир жойда тўхтаб қолаверади.

Ёки барчаси аксинча кўриниш олиши мумкин: португалиялик мутахассис Ўзбекистон термаси билан ёрқин натижалар қайд этиб, ўзбек футболи тарихига киради. Бу жуда мураккаб «миссия», аммо воқеалар айнан шундай ривож топишига ишонгимиз келади.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:55, 06.03.2018. Ўқилди: 7129 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик