Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, 14-20 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича халқаро «Dubai Cup» мусобақаси ўтказилди. Ушбу турнирда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳам иштирок этди ва учта ўйин якунига кўра ғолибликни қўлга киритди. Бугун, 24 ноябрь куни Миллий олимпия қўмитасида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. Унга ёрдамчи мураббий Шуҳрат Асатов, терма жамоа футболчилари Ҳусниддин Ғофуров ва Азиз Омонов ҳамроҳлик қилди. Тадбирда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов ҳам иштирок этди. Анжуман давомида «Dubai Cup» мусобақаси якунлари, Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Токио 2020 Олимпиадасига атаб ишлаб чиқилган стратегияси, режалар ва йиғинлар ҳақида маълумот берилди.

Равшан Ҳайдаров:

Терма жамоа ҳақида

«Авваламбор шуни қайд этиб ўтишим лозимки, Олимпия терма жамоамиз учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Токио Олимпиадаси йўлида стратегия ишлаб чиқдик. Шу мақсадда ОТЖ учун турли йиғинлар ташкил этиб келмоқдамиз. Бу борада ишлар аллақачон бошланган. Ўйинчиларни саралаб олиш жараёни ҳозир ҳам давом этмоқда. Таркиб шакллантирилмоқда. Бу бўйича кенг миқёда ишлар олиб бормоқда. Нафақат жисмонан, балки рухий томонлама ҳам ишланмоқда. Терма жамоа учун кучли психологларни ҳам жалб қилганмиз».

«Dubai Cup» мусобақаси ҳақида

«Яқинда Бирлашган Араб Амирликларида якунланган «Dubai Cup» мусобақаси йил давомида қилинган ишлар самарасини кўрсатиб берди. Нуфузли турнир давомида Япония, БАА, Қувайт каби яхши савиядаги терма жамоалар билан ўйинлар ўтказдик. Бундай рақибларга қарши баҳсларда жамоамизнинг кучини кўриб олиш имконияти бўлади. Йиғиндан унумли фойдалана олдик деб ҳисоблайман.

Келгуси режалар

«Тайёргарлик режамиз кунма-кун тузиб чиқилган. Декабрь ойида Тошкентда йиғин бошланади. Унда жисмоний тайёргарлик бўйича иш олиб борилади. Январда эса Туркияда йиғин ташкил қилинади. Словакия ва Озарбайжон терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашуви ҳам режалаштирилмоқда. Февраль ойида эса Европада бўлиб ўтадиган йиғинда иштирок этамиз».

Таркибни шакллантириш масаласида муаммо юзага келмаяптими?

«Олимпия терма жамоасида йиғилган футболчиларимиз орасида U-23 жамоамизда ўйнаган йигитлар ҳам бор ва бу борада уларнинг ўзига хос тажрибалари бор деб бемалол айта оламан. Умуман олганда, селекция ишлари кенг қамровда олиб борилди. Кўплаб футболчиларга имконият берилди. Жамоани шакллантириш узоқ давом этадиган жараён. Ушбу терма жамоамиз учун 165 нафаргача футболчи синаб кўрилди. Уларни жисмоний ва рухий тестлардан ўтказганмиз. Бундан ташқари, клубларимиз мураббийлари билан ҳам мунтазам алоқадамиз».

Равшан Ҳайдаровнинг ОТЖдаги келгуси тақдири қандай бўлади?

«Тўғри, бунгача хориждан мураббий олиб келиниши ҳақида гап-сўзлар бўлди. Бу ҳақида аниқ маълумот бера олмайман. Аммо, айни дамда менга юклатилган аниқ вазифа бор ва уни бажариб келмоқдаман. Бош мураббий ролида ким бўлишидан қатъий назар, бу жараён тўхтаб қолмаслиги лозим. Терма жамоага ким келса ҳам қўлдан келганича ёрдам беришга тайёрман.

Футболчилар «Dubai Cup» турнири ҳақида

Азиз Омонов: «Дубайда ўтказилган халқаро мусобақада кучли жамоалар иштирок этди. Бу турнир орқали биз халқаро ўйин амалиётига эга бўлдик. Ушбу мусобақада жамоамиз яхши шаклланиб келаётганини кўрдик».

Ҳусниддин Ғофуров: «Халқаро мусобақада ғалаба қозона олганимиздан хурсандмиз. Жамоамизда барча бирдек ҳаракат қилмоқда. Бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Олимпия терма жамоаси бир оила сифатида шаклланмоқда. Насиб қилса, бундан буён ҳам қўлдан келганича ҳаракат қилиб, яхши натижаларни кўрсатмоқчимиз».

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келгуси йилнинг март ойида Тошкентда U-23 Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Ушбу саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этган терма жамоалар 2020 йилнинг январь ойида Таиланд мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатида қатнашади. Мусобақада кучли учликка кирган терма жамоалар Токиодаги Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:41, 24.11.2018. Ўқилди: 3547 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик