Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умид Аҳмаджонов жаҳон чемпионатини Тошкентда ўтказиш масаласини муҳокама қилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабар бериб ўтганимиздек, айни пайтда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, мамлакат футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Жанубий Кореяда бўлиб турибди. МОҚ раҳбари сафар давомида Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раиси Аҳмаджон Раҳимов билан бирга бир неча муҳим учрашувларни ўтказди. Жумладан, Осиё таэквондо иттифоқи, таэквондони ривожлантириш халқаро фонди, шунингдек, Жанубий Корея футбол ассоциацияси, Жанубий Корея таэквондо ассоциацияси вакиллари билан музокаралар олиб борилди.

Навбатдаги учрашув Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунг Вон Чой билан ташкил этилди. Учрашувда Умид Аҳмаджонов ва Аҳмаджон Раҳимовга Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги фавқулотда ва мухтор элчиси Виталий Фен ҳам ҳамроҳлик қилди. Унда Аҳмаджонов Ўзбекистонда Токио 2020 Олимпиадасига мамлакат Президенти томонидан қабул қилинган фармон асосида, ҳар бир спорт турига алоҳида ёндошув билан кенг кўламда тайёргарлик олиб борилаётгани ҳақида гапириб берди. Шунингдек, Аҳмаджон Раҳимов Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раҳбари этиб сайланганидан сўнг амалга оширган ишлари, бундан кейинги режалари ҳақида маълум қилди.

Миллий олимпия қўмитаси президенти Бутунжаҳон таэквондо федерацияси раҳбаридан Ўзбекистон терма жамоаси учун малакали мураббий жалб қилиш бўйича амалий ёрдам сўради. Ўз навбатида, жаноб Чой бу борада албатта мамлакатимиз таэквондо ассоциациясини қўллаб-қувватлашини, шунингдек, ўзбекистонлик таэквондочилар учун ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш бўйича ҳам ёрдам беришга тайёр эканлигини айтиб ўтди. Томонлар Универсиадага тайёрланаётган кореялик таэквондочиларни Ўзбекистонда ўқув-машғулотлар олиб боришлари бўйича ҳам келишувга эришдилар.

Учрашувнинг энг аҳамиятли жиҳати шунда бўлдики, олиб борилган музокаралар натижасида 2019 йилги кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Тошкентда ўтказиладиган бўлди. Аввалроқ, мазкур чемпионат АҚШда ўтказилиши белгиланганди. Бироқ, учрашув давомида Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон ушбу мусобақани қабул қилишга ҳар томонлама тайёр эканлигини маълум қилди. Шу тариқа, 2019 йилда кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказиладиган бўлди.

Шунинг билан МОҚ раҳбарининг Жанубий Кореяга хизмат сафари якунланди.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 16:09, 04.12.2018. Ўқилди: 9410 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик