Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эктор Купер: «Мақсадимиз — Осиё кубогини қўлга киритиш»

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси яна бир ойдан кейин БААда бўлиб ўтадиган Осиё кубогида иштирок этади. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси мажлислар залида терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер билан матбуот анжумани ўтказилди.

— Австралиядаги йиғиндан кейин саволлар кўпайиб кетди. Австралиядаги 2та ўйинда натижа салбий бўлди. У ерда кўп хатоларга йўл қўйдик. Мағлубият ёқимсиз бўлгани билан унинг фойдали томонлари бор. Мураббий бу хатолардан тўғри хулоса чиқариб оламиз. Осиё кубогидан умидим катта. Ушбу мусобақага яхши формада етиб келамиз, деган умиддаман.

— Ўртоқлик ўйинларида натижа муҳим эмас. Буни биламиз. Аммо Австралиядаги 2та баҳсда ўйинимиз ҳам нурсиз бўлди. Ўтказилган бир нечта ўртоқлик учрашувлари қандайдир хулосалар чиқариш учун етарли бўлдими?

— Ўртоқлик ва расмий ўйинлар деб ажратмайман.Ўртоқлик ўйинларида кўп нарсаларни синаб кўриш мумкин. Биз ҳар қандай ўйинга жиддий ёндашамиз. Корея билан ўйинларда ўйлаган режаларимиз амалга ошмади. Ўйинимизга тўхталадиган бўлсам, сизга бир мисол келтираман. Франция терма жамоаси ҳимоявий ўйин орқали чемпионликни қўлга киритди. Уларнинг ўйини ҳеч кимга ёқмади. Аммо улар соврин қўлга киритишди. Менинг ўйиним сизга ёқмаётган бўлиши мумкин. Лекин бизга аввало натижа керак. Агар қаердадир хато қилаётганимни сезсам, буни дарҳол тан оламан ва ўзгартиришга ҳаракат қиламан. Осиё кубогида биз бутунлай ўйин намойиш қилишимиз ҳам мумкин.

— Ноябрдаги йиғинда терма жамоа таркиби оптималга яқин бўлди, бироқ натижа борасида энг ёмон натижалар қайд этдик. Демак, Осиё кубогига йўл оладиган таркибда яна ўзгаришлар бўлиши мумкинми?

— Осиё кубогига таркиб танлашда фақатгина ноябрь ойидаги йиғинга урғу бермаймиз. Аввалги йиғинлар орқали футболчилар ҳақида етарли хулосаларга чиқарганмиз. Декабрь ойида 15 кунлик йиғин ўтказамиз. Сиз хаёлингизга келмаган футболчилар Осиё чемпионатига бориши мумкин. Бизда терма жамоага номзод футболчилар базаси мавжуд.

— Ливанга қарши ўйинда ҳужумкор ўйин кутгандик, аммо терма жамоамиз кўпроқ ҳимояга эътибор қаратди ва деярли хавфли вазият ярата олмади. Осиё кубоги гуруҳ босқичида бизга нисбатан 2та кучсиз терма бор. Уларга қарши ўйинларда ҳам ҳимоявий ўйинга урғу бериладими? Бизда захирада ҳужумкор ўйин услуби ҳам борми?

— Назарий жиҳатдан, қайсидир ўйиндан олдин рақиб бизга нисбатан кучсиз кўриниши мумкин. Аммо ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашиш мумкин. Мен ўйин услубимни ҳимоявий ёки ҳужумкор деб айта олмайман. Мен учун энг муҳими мувозанат бўлиши керак. Лекин аввало ҳимояда тартибли ўйин намойиш қилишимиз керак. Сизни хотиржам қилишим мумкинки, бизда "В" режа ҳам бор.

— Ўзбекистонга келишдан олдин бизнинг футболчилар ҳақида қандай тасаввур бор эдию, ҳозирда қандай хулосага келдингиз?

— Одатда мураббийлар таркиб танлашда иккита муаммога дуч келиши мумкин: ё савияли футболчи етишмаслиги туфайли, ёки яхши футболчилардан ҳаддан ташқари кўплиги боис. Сизни ҳозирда қандай муаммо қийнамоқда.

— Мен буни муаммо деб ҳисобламайман. Ихтиёримда бор футболчилардан келиб чиқиб жамоа тузаман. Масалан, Германияда кучли футболчилар ҳаддан ташқари кўп, аммо улар ЖЧда гуруҳдан чиқа олишмади. Яна бир марта такрорлайман, биз таркиб борасида ҳам мувозантга эришишимиз керак.

— Осиё кубогида қандай натижа сиз учун қониқарли ҳисобланади.

— Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритиш.

— Қанот ҳимоячиларимиз Суперлига ўйинларида яхши ўйин кўрсатадию, аммо терма жамоа сафида халқаро учрашувларда рақиб ҳужумларини яхши ёпа олишмайди. Бунинг сабаби нимада? Чемпионатимиз савияси пастми?

— Тактика ҳақида гапирадиган бўлсам, бу катта мавзу. Тактика танлашдан олдин жамоанинг ҳолатидан келиб чиқади. Масалан, қайсидир мураббий "Барселона"да қўллайдиган услубни бошқа жамоада қўллашнинг иложи йўқ. Кўп нарса футболчиларнинг маҳоратига боғлиқ. Миллий чемпионат ўйинларини кузатяпман. Қанотдан ҳужумга қўшиладиган яхши футболчилар бор. Аммо бу ҳаммаси зўр дегани эмас. Фақатгина бу билан чекланиб қолмаслиги керак.

— Сиз талаб қилаётган нарсаларни футболчилар қанчалик тўғри қабул қилишяпти. Ўйинчилар билан қандай вазиятда суҳбатлашасиз.

— Ўйинчилар мен талаб қилаётган услубни бажара олишга қодир. Бунга кўзим етяпти. Агар ўйинчи қила олмаслигига кўзим етса, ўзгартириш киритаман. Футболчилар қандайдир ишларни бажара олмаётганига ишонч ҳосил қилсам, захира вариантларимиз бор. Улардан фойдаланамиз.

— Ўртоқлик учрашувларидаги барча ўйинларимиз деярли бир хил чиқди. Осиё кубогида ўйин борасида янгилик кутамизми ёки фақат шундай услубда ўйнаймизми?

— Ҳар қандай терма жамоанинг ўз ўйин услуби бўлиши керак. Кўп ўйин услуби бўлиши ҳам тўғри эмас. Осиё кубогида бошқача услубда ўйнаймиз. Сизларни тушуниб турибман, кўпчилик хавотирга тушиб қолган. Режалаштирган ишларим бинойидек кетса, мусобақада ғолиб чиқишимиз ҳам мумкин. Мен мусобақага оптимистик руҳда ёндашяпман. Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Футболда ўртоқлик ўйинларида ёмон натижа кўрсатган жамоа расмий баҳсларда бутунлай бошқача ўйин кўрсатиши мумкин. Бу нормал ҳолат.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:37, 06.12.2018. Ўқилди: 11164 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик