Бугун 29 март, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хоразмда спорт-таълим муассасалари директорлари учун республика ўқув семинари ўтказилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг вазирлик тизимидаги спорт-таълим муассасаларида иш юритиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тартибга солиш тўғрисида буйруғи қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг 13-14 декабр кунлари Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ушбу буйруқда белгиланган вазифалар ижроси таъминлашга қаратилган “Вазирлик тизимидаги спорт-таълим муассасалари фаолиятига оид ҳужжатларни ҳамда спорт ҳаками фаолиятини тартибга солиш” мавзусида ҳудудий ўқув семинар ўтказилди.

Семинарда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти, тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида фаолият олиб бораётган 139 нафар болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари директорлари, спорт федерация (ассоциация)лари мутасаддилари иштирок этишди

Урганч давлат университети маданият саройида ташкил этилган семинарнинг биринчи кунида жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Ш.Мўминжонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифалар хусусида батафсил маълумот берди. Тадбирда, шунингдек, таълим муассасаларида юритилиши лозим бўлган ҳужжатлар номенклатураси, давлат таълим стандартлари, дарсликлар, ўқув қўлланма ва ўқув-методик адабиётларни яратиш ҳамда оммавий спорт тадбирларини ўтказиш мавзуларида маърузалар тингланди.

Шундан сўнг семинар иштирокчилари Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати ҳамда “Ёшлик” спорт мажмуасидаги ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолияти билан танишдилар.

 

Тадбирнинг иккинчи кунида иштирокчиларга таълим муассасаларини ободонлаштириш, наъмунавий йўриқнома асосида безаш ва жиҳозлаш, молия-хўжалик фаолиятини юритиш, юридик хизмат, спорт ҳакамлиги фаолиятига доир малака талабалари, иш юритиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тартибга солиш тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шу куни семинар иштирокчилари Хива шаҳар “Дўстлик” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 октябрь “Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида қурилган “Grand Abdumalik” спорт мажмуасининг тантанали очилиш маросими иштирок этишди.

Спорт мажмуасининг очилиш маросимида жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Ш.Мўминжонов, Хива шаҳри ҳокими, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Мадаминовлар сўзга чиқиб, республикамизнинг турли ҳудудлардан ташриф буюрган спорт-таълими муассасалари директорларига давлат-хусусий шериклиги асосида спорт мажмуаларини ташкил этишнинг шартлари ва афзалликлари ҳақида маълумот беришди.

 


Якунда иштирокчиларга ушбу семинар давомида олган билим ва кўникмаларини ўз муассасаларида амалиётга жорий этиш вазифаси юкланди.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 03:21, 15.12.2018. Ўқилди: 2160 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик