Бугун 25 июль, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Президент қарори, «Малибули» олимпиячилар, «Реал» билан келишув, формати ўзгартирилган Суперлига – 2018 йилда қандай ишлар бажарилди?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2018 йил ортда қолди. Яхши ниятлар билан 2019 йилни бошладик. Олдинда катта мусобақа – Осиё Кубоги кутиб турибди. Миллий терма жамоага мазкур мусобақада омад тилаган ҳолда, ўтган йилга бир назар ташлаймиз. 2018 йил ўзбек футболи учун муваффақиятли бошланди. 

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойда ўтган Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашиб, чемпионликка эришди. Вакилларимиз драматик тарзда кечган финал учрашувида Вьетнам устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўзбек футболи тарихидан жой олишди. Чемпионлар юртимизга қайтиб келгандан кейин Президент Шавкат Мирзиёев томонидан муносиб тақдирланиб, ғолибларга “Малибу” автомашиналари топширилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш ва бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида, 2018 йил 16 март куни Шавкат Мирзиёев томонидан ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

Мазкур қарорда Ўзбекистонда футбол ривожига катта таъсир ўтказадиган кўплаб масалалар қаторида, Республикамизнинг ҳар бир вилоятида болалар ва ўсмирлар футбол академиясини ташкил этиш ҳам кўзда тутилганди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилиб, 14та ҳудудий ва Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ташкил қилинди. 

Миллий чемпионатимизда ҳам катта ислоҳотлар бошланиб, чемпионат формати ўзгартирилди. Суперлига ва Про-лига ташкил қилинди. Жамоалар сони 12тага қисқартирилиб, “олтин очко” қоидаси жорий қилинди. Бунинг натижасида чемпионат қизғин курашлар остида кечиб, ҳар бир учрашувда мухлислар шиддатли баҳслар гувоҳига айланишди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов мавсум бошланишидан аввал ҳудудларга сафар уюштириб, вилоят футбол ассоциациясилари томонидан мавсумга тайёргарлик доирасида амалга оширилаётган ишлар билан шахсан танишди. Суперлига ўйинлари бўлиб ўтадиган стадионлар, у ердаги инфратузилмаларни кўздан кечирди. Шунингдек, вилоятлардаги стадионларда ўтказилган мавсумнинг очилиш учрашувларида қатнашди.

Миллий терма жамоамиз учун кучли спарринг-рақиблар танлаш ва улар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш борасида ҳам кўплаб самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан, март ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокаш ва Сенегал терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказди.

Шунингдек, май ойида Эрон билан, июнда таркибида Луис Суарес, Эдинсон Кавани бўлган Уругвай терма жамоаларига қарши баҳс олиб борилди. Эътиборли томони, ушбу терма жамоаларнинг барчаси ЖЧ-2018га йўлланма олган бўлиб, улар мундиалга тайёргарлик доирасида Ўзбекистонга қарши баҳс олиб боришди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан болалар футболини ривожлантириш, бу йўлда футболи ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, улардан унумли фойдаланиш борасида ҳам кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, аввалдан тасдиқланган режа асосида йил давомида кўплаб мусобақалар, турнирлар, Республика чемпионатлари ташкил қилинди.

Ушбу мусобақаларда қатнашган ёш футболчиларга совғалар, Кубоклар ва дипломлар топширилди. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари аъзолари 5та ёш тоифасида ўтказилган Республика чемпионатларини диққат билан кузатиб бориб, мазкур мусобақаларда ўзини кўрсатган футболчиларни терма жамоаларга жалб қилишди.

Шунингдек, футболи ривожланган мамлакатлар тажрибасидан унумли фойланиш мақсадида, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Испанияга сафар уюштириб, Испания футбол федерацияси ва Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти билан ҳамкорлик бўйича бир қатор келишувларга эришилди.

Ана шу келишувларга асосан, “Қироллик клуби” академияси мураббий ва мутахассислари июнь ойида юртимизга ташриф буюришди. Улар икки ҳафтага яқин вақт давомида республикамизнинг турли вилоятларидан келган ёш футболчиларга маҳорат дарслари ўтишди. Ушбу келишувнинг иккинчи қисмига кўра, Ўзбекистондаги ёш футболчилар орасидан танлаб олинган 40 нафарга яқин болакайлар Мадридга олиб кетилди. Улар “Реал Мадрид” клуби билан яқиндан танишиб, клуб академиясида машғулотларда иштирок этишди.

Ҳамкорликнинг кейинги босқичида “Реал Мадрид” клуби академияси мутахассислари Ўзбекистоннинг турли вилоятларида бўлиб, у ердаги болалар билан маҳорат дарслари ва машғулотлар ўтказишди. Бу йўналишдаги ишлар ҳали давом этади.

Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) томонидан пойтахтимизда 3та мусобақа ташкил этилди. 16 ва 15 ёшгача ўғил болалар ва аёллар терма жамоалари ўртасида ташкил қилинган мусобақалар юқори савияда ўтказилди. Ушбу мусобақаларда Эрон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Ўзбекистон терма жамоалари қатнашишди. Ўзбекистон U-16 ва Ўзбекистон аёллар терма жамоалари мусобақа ғолибига айланишганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Осиё футбол конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифанинг Россиядаги Жаҳон чемпионати пайтидаги учрашувлари чоғида ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилишини Тошкентда ўтказиш учун келишиб олишган эди.

Шу муносабат билан 26 сентябрь куни пойтахтимизда илк бор ОФК Ижроқўмининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ФИФА ҳамда ОФКнинг мартабали меҳмонлари, хусусан ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа ҳамда Бош котиб Дато Виндсор Жон бошчилигидаги делегация аъзолари қатнашишди. Ушбу тадбир давомида кўплаб муҳим қарорлар қабул қилинганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

Ўзбекистон миллий терма жамоасини бўлажак Осиё Кубоги ва Жаҳон чемпионати баҳсларига муносиб тайёрлаш учун кучли хорижий мутахассисни терма жамоамизга бош мураббий этиб тайинлаш борасида ҳам узоқ вақт музокаралар олиб борилди. Ниҳоят, Ўзбекистон миллий терма жамоасига аргентиналик таниқли мутахассис Эктор Купер бош мураббий этиб тайинланди. У терма жамоамизни қабул қилиб олиши билан тайёргарликни бошлаб юборди. Август, сентябрь, октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида миллий терма жамоамиз учун йиғинлар ташкил қилинди. 

Бундан ташқари, сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланиб, терма жамоамиз учун Сурия, Эрон, КХДР, Қатар, Ливан ва Жанубий Кореяга қарши 6та ўртоқлик учрашувлари ташкил қилинди. Бу ўртоқлик ўйинларида вакилларимиз 2та ғалаба, 2та дуранг ва 2та мағлубият қайд этишди.

Шунингдек, декабрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Туркияда йиғин ташкил қилинди. 15 кун давом этган йиғин давомида Эктор Купер Осиё Кубогига борадиган якуний таркибни эълон қилди.

Айни пайтда миллий терма жамоа аъзолари Бирлашган Араб Амирликларига йўл олишди. Умид қиламизки, биз учун 2019 йил ҳам худди 2018 йил каби муваффақиятли бошланади!

Манба: Stadion
Киритилди: 10:35, 02.01.2019. Ўқилди: 6696 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.