Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бавария»да авариями?!

Баҳо:
+1 | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Нико Ковач шогиртдлари «Баер» жамоасидан 2 – февраль оқшомида аламли мағлубиятни қабул қилиб олишди. Бу ўзи шундоқ ҳам аламзада мухлисларни ғазабини қўзғатди. Ўша учрашувдаги мағлубиятдан сўнг, Мюнхенлик мухлисларнинг аксариятиКовачнинг истеъфосини талаб қила бошлашди…

«Бавария» бу мавсумда Бундеслигада ғолиб чиқиш имкониятини тобора йўқотиб бормоқда. «Бавария» даги авариянинг сабаби нимада? Келинг, таҳлил қилиб кўрамиз

Трансфер ойнасидаги сусткашлик

«Бавария» азалдан камҳарж жамоалар сирасига кириши сир эмас. Немис клуби ўз скаут ва академиясига таянган ҳолда доимо Европада қудратли жамоалар сирасига кирган. Аммо, сўнгги йилларда бу жамоа ўйинида кескин пасайиш кузатилди. Айниқса, Юпп Ҳайнкеснинг қайд этган треблидан сўнг, «Бавария» Европада бошқа шов – шув кўтармади… Ҳайнкес давридаги Роббен, Рибери, Ноер, Лам, Манджукич, Швайнштайгер сингари жамоанинг юраги бўлган ўйинчиларнинг ярми жамоада эмас, қолганларнинг эса ёшлари ўтиб қолди.

Ўша йирик ғалабадан сўнг «Бавария» айтарли ҳеч кимни ҳарид қилмади. («Реал Мадрид»да юлдузлик касаллигига чалиниб таркибдан тушиб қолган Ҳамес ёки 19 ёшли тажрибасиз Саншешни агар катта трансфер деб бўлса) Левандовскийни қандай қўлга киритишгани ҳаммага аён.

Замонавий футболдан ортда қолмаслик учун дунёдаги энг кучли академия эгаси саналган «Барселона» ҳам тез – тез ҳаридларни амалга оширмоқда ва зоналардаги камчиликни шу йўсинда бартараф этмоқда. «Реал Мадрид» жамоаси Роналдо жамоани тарк этгач, унинг ўрнини боса оладиган футболчини ҳарид қила олишмади ва оқибатда натижалар ҳам сезиларли даражада тушиб кетди. Тўғри, аввалари Европанинг ҳамма клублари ўз академияларига таяниб ротацияни амалга оширшир эди, ҳозир эса вазият ўзгарган. «Бавария» ўз даражасига қайтиши учун эконом режимни ҳеч бўлмаса бир неча мавсумгаўчириб қўйиб ҳаракат қилиши даркор!

У қадар «Авторитет»га эга бўлмаган мураббий

Гвардиола, Анчелотти, Ҳайнкес, Луи Ван Гал сингари футбол оламининг ўзига хос устунлари саналадиган мураббийлардан сўнг ёш ва тажрибасиз Нико Ковачни «Голливуд» аъзолари у қадар қизиқш билан кутиб олишмагани аниқ.

Жозе Моуриниёнинг айнан шу мавзуга оид қизиқ фикрларидан бирига эътибор қаратинг

Журналист. «Реал Мадрид» нинг кетма – кет ЧЛ да ғалаба қозонишида Зиданнинг ҳиссаси катами? Жозе. Албатта. Биласизми бу ғалабанинг сири нимада? Гап шундаки, Зизунинг шогирдлари орасида ҳурмати ва авторитети баланд! Айнан шу сабаб унинг кўрсатмаларини футболчилар икки ҳисса бажаришга ҳаракат қилишади

Дарҳақиқат, Балки Ковачга айнан ўша «авторитет» етишмаётгандир. Ким билади дейсиз?!

Ковачнинг номаълум услуби

«Бавария»га келганидан сўнг, «Голливуд»нинг ўйин услубини ўзгаришини мухлислар кутган эди, афсуски, ўйин услубида инқилобий ўзгариш кузатилмади. Жамоа ҳали ҳам Левандовскийга ўйнамоқда. Бавария ҳужумга ўтаётганда олдиндан ўйланган ҳеч қандай комбинация ёки тактик ҳужумларни амалга оширмаяпти. Футболчилар шунчаки вазиятга қараб импровизация қилишга мажбур бўлишмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳужумда оқсашга олиб келмоқда. Ҳозирда замонавий футболда «Барселона», «Манчестер Сити», «Ливерпул» «Ювентус», «Тоттенҳем» сингари гранд жамоалар ўз ўйин услубига эга. Афсуски, ҳозирча «Бавария» бу жамоалар қаторида йўқ. Балки муаммонинг асл моҳияти ҳам шундадир?! Қачонки клуб ўз ўйин услубини йўлга қўймас экан, жиддий натижага эришишнинг иложи йўқ

Хулоса

«Бавария» клуби директориКарл - Хайнтс Румменигге Нико Ковачга ишонишда давом этишини қайта – қайта такрорламоқда. Ҳадемай ЧЛ плай – офф баҳслари бошланади. Агар, «Бавария» «Ливерпул»дан ўта олмаса, Нико Ковачнинг курсиси қатиқ қимирлаб кетиши аниқ. Биз эса воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Yahyoxo'ja Ulug'xo'jayev

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:31, 03.02.2019. Ўқилди: 6502 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик