Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

«Манчестер Юнайтед» Германия терма жамоаси футболчиси учун курашда «Бавария»га имкониятни бой берди [0]

Бугун ЖЧнинг очилиш маросими ва Мексика-ЖАР ўйини Zo'r TV орқали жонли трансляция қилинади [0]

Рафинья ЖЧ–2026да ғолиб чиқиш учун Бразилия қайси жиҳатини яхшилаши кераклигини айтди [0]

«Фулхэм» Алваро Арбелоа билан музокара ўтказди — The Athletic [0]

Англия терма жамоаси Коста-Рикани ишончли ҳисобда мағлуб этди (видеошарҳ) [0]

Португалия ўртоқлик учрашувида Нигерияни мағлуб этди, Роналду вазиятлардан фойдалана олмади (видеошарҳ) [0]

ФИФА Гаити терма жамоасидан ЖЧ–2026 бошланишига икки кун қолганда форма дизайнини ўзгартиришни талаб қилди [0]

ЖЧ-2026. Ўзбекистон — Колумбия учрашувига бўлган қизиқиш рекорд даражага етди [0]

Сифатли саволларга сифатли жавоблар [0]

Месси Аргентинанинг 70 йиллик рекордини янгилади [0]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Канчельскис «Қўқон-1912» билан ўйиндан кейинги фикрлари учун тушунтириш берди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суперлиганинг 1-тури доирасидаги “Навбаҳор” — “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Наманган жамоаси устози Андрей Канчельскис билдирган фикрлар футбол жамоатчилиги орасида тушунмовчиликларга сабаб бўлди. Бунда россиялик мутахассис ЎФА ишлаш тизимини тушунмаётгани ортидан танқидий фикрлар билдиргани кўриниб қолганди.

 Профессионал футбол лигаси мазкур ҳолатни босиқлик билан қабул қилди ҳамда ишни ЎФА қўмиталарига оширишга шошилмади. Аксинча, Канчельскис билан бир неча кундан сўнг боғланиб, мазкур масала юзасидан изоҳ сўради.  

“Биласизми, 1-тур ўйинини мезбон бўла туриб, ўз майдонимизда ўтказмаганимиз кайфиятимизни бироз бузди. Қолаверса, чемпионатни ғалаба билан бошламоқчи эдик. Лекин якунда “Қўқон-1912” билан дуранг ўйнадик. Бунинг ортидан матбуот анжумани вақтида кайфиятим жойида эмасди. Ҳаяжон сабаб фикрларимни бироз қўпол тарзда баён этиб юбордим. Аслида эса айнан кимнидир ёки ЎФАни танқид қилиш ниятида эмас эдим. Қизишиб айтган сўзларим учун футбол жамоатчилигидан узр сўрайман”, — деди Канчельскис.

 Қайд этиш керак, Профессионал футбол лигаси ўз майдонида улкан ўзгаришлар қилаётган “Навбаҳор” футбол клубининг меҳнатларини қадрлайди. Шунинг учун ҳам мазкур жамоага ўз уй учрашувларини вақтинчалик исталган стадионда ўтказиш имконияти тақдим этилди. “Навбаҳор” стадионининг янги кўриниши қачон тайёр бўлиши ҳам, мазкур жамоа айнан қайси стадионда ўйнашни ихтиёр этиши ҳам ЎзПФЛ ёки ЎФАнинг қўлида эмас. Бундан келиб чиқадики, бош мураббий томонидан билдирилган кескин фикрлар кўпроқ жамоа раҳбариятига тегишлидир. 

  “Айни пайтда ПФЛ барча майдонлар идеал ҳолатда бўлишини талаб этмоқда ва бу жуда тўғри фикр. Ушбу ташаббусни тўла қўллаб-қувватлайман. Европада, хусусан, Англияда фаолият олиб борган киши сифатида айтишим мумкинки, яхши ҳолатдаги майдонда футболчи ҳам роҳатланиб тўп суради. Шунинг учун уй стадионимиз имкон қадар тез муддат ичида тайёр бўлишини ҳамда жамоамиз ишқибозларини чиройли ғалабалар билан хушнуд этишини истайман”, — деб фикрида давом этди мураббий.

 ЎзПФЛ Канчельскис томонидан билдирилган мазкур фикрларни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, бир йил муқаддам Суперлиганинг бир қатор клублари айнан “Навбаҳор” стадиони масаласида қийинчиликка дуч келгани, бироқ ПФЛ талаби билан ўйинлар наманганлик мухлислар кўз ўнгида ўтишини талаб қилганини эслаб ўтишни жоиз деб ҳисоблайди. “Навбаҳор” раҳбарияти бундан тўғри хулоса чиқариб, вазиятни яхшилаш йўлидан юраётгани ёқимли ҳолат. Таъмирлаш ишлари якунига қадар эса клуб мутасаддилари европалик мураббийга ҳолатни тўлиқ тушунтириб беришлари керак бўлади.

 

Профессионал футбол лигаси майдони айни пайтда учрашувларни қабул қилишга тайёр бўлмаган жамоаларга стадион танлаш ҳуқуқини тақдим этди. Шу боисдан “Навбаҳор” — “Қўқон-1912” учрашуви Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтди. Боиси, Намангандаги стадион ҳам, “Қўқон-1912” уй стадиони ҳам айни дамда янги мавсумга тўлиқ тайёр эмас эди. Наманганликлар шу сабаб ўз уй учрашувини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказиш ниятида эдилар. Якунда эса “Навбаҳор” “Истиқлол” стадиони эмас, балки ТТЙМИ стадиони билан келиша олди ва натижада “лочинлар” илк тур ўйинини Тошкентда ўтказишди. “Навбаҳор” ва “Истиқлол” стадиони ўртасидаги келишув нима сабабдан амалга ошмагани юзасидан ҳам “Навбаҳор” футбол клуби изоҳ бериши керак, ПФЛ эмас. 

ЎзПФЛ Канчельскис томонидан ҳаяжон сабаб айтилган фикрларга кейинчалик тузатиш киритилди, деб ҳисоблайди. Шунингдек, таъмирлаш ишлари давом этаётган бир қатор стадионларда иш якунига етгунига қадар футбол мухлислари ва ОАВ вакилларидан масалага босиқлик билан ёндошишни сўрайди. Яна бир неча кунлардан сўнг Суперлиганинг бир қатор стадионларида ижобий ўзгаришлар бўлаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Шу билан биргаликда ЎФА ҳамда ЎзПФЛ асоссиз танқид қилингани ҳолатида футболчи ёки мураббийлар ишини Тартиб-интизом ҳамда этика масалалари бўйича жавобгар қўмиталар кўриб чиқишини эслатиб ўтамиз. 

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 14:44, 16.03.2019. Ўқилди: 3366 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик