Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал Мадрид» ишонмаган Юлдузлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳеч кимга сир эмас, «Қироллик» клуби исталган футболчини ҳарид қилишга қурби етадиган жамоа. Айнан катта траснферларга суянадиган клуб ўз академияси битурувчиларига ҳар доим ҳам ишонавермайди. Бугун ана шундай ичонч билдирилмаган футболчилар ҳақида.

Самюэль Этo'о

Этo'о деганда ҳамманинг кўз олдига  «Барселона» либосидаги футболчи келиши аниқ. Шундай бўлсада, Самюэль Испаниядаги кариерасини «Реал Мадрид»да бошлаган. У 16 ёшида «Кастилия» сафига келиб қўшилади. Афсуски, унинг янги жамоаси Испаниянинг 3-двизионига тушиб кетади. У ерда эса фақат Европа фуқаролигига эга футболчилар тўп суриши мумкинлиги сабабли, «Реал Мадрид» уни «Эспаниол»га ижарага бериб юборади. Дел Боске уни бир неча бор майдонга туширган бўлсада, Самюэль Мариентес, Раул, Анелка сингари ҳужумчилари бор жамоадан жой олиш нақадар қийин эканлигини ҳис қилади.
Шу тариқа  4,5 миллион эвазига “Малёрка “сафига ўтиб кетган Камерунлик футболчи у ерда 4 та ажойиб мавсумларни ўтказди. Юздан ортиқ учрашувда майдонга тушган Самуэл 66 та гол билан клуб мухлислари ёдида қолади. Кейин «Барселона» уни 27 миллион евро эвазига ҳарид қилади. Уёғига эса ғалабали онлар бошланади…

Пабло Сарабиа

Ҳозирда «Ла Лига»да ёрқин ўйинлар кўрсатаётган «Севилья» футболчиси аслида «Реал Мадрид» тарбияланувчиси саналади. У 11 ёшидан бошлаб «қироллик» клуби академиясида таҳсил олишни бошлайди. 18 ёшида эса ЙЧЛ доирасида кимсан Роналдунинг ўрнига майдонга тушади. Кейинчалик, клуб янги ҳарид қилинган футболчилар сабабли унга асосий таркибдан жой топиб бера олмай қолади. Оқибатда, футболчи «Ҳетафе» клубига ўтиб кетади. 5 та ажойиб мавсумдан сўнг уни «Севилья» ҳарид қилади. Янги жамоада футболчи 2 мавсумда 25 та гол ва 22 та ассист билан мухлислар ва мураббийлар ишончини тўлиқ оқлайди. Ҳозирда унинг «Реал Мадрид» томонидан қайта сотиб олиниши борасида миш-мишлар кўпаймоқда. Агар Иско ўз даражасига чиқа олмаса, Сарабианинг «Реал Мадрид»га қайтиши ҳақиқатга анча яқинлашиб қолади. «Севилья» уни атиги 1 миллионга ҳарид қилган эди. Ҳозирда футболчининг нархи 40 миллион атрофида баҳоланмоқда.

Пачеко

Ҳозирда «Реал Мадрид»да дарвозабонлар билан муаммолар кўпайиб бормоқда. Куртуа мавсумни ишончсиз ўтказмоқда. Навас эса заҳирада кўп ўтиргани учун ўйин амалиётига эга эмас. Бу орада Зизунинг ўғли ҳам кўриниш бера бошлади. Агарда «Реал Мадрид» 2015-йилда Даниел Пачекони текинга «Алавез»га қўйиб юбормаганида, ҳозир ажойиб дарвозабонга эга бўлган бўлар эди. Гап шундаки, Пачеко «Алавез»ни «Сегунда»дан «Примеро»га олиб чиқди ва ҳозирда Евро кубокларда иштирок этувчи ўринлар учун кураш олиб бормоқда. Анчагина жиддий ва совуққон дарвозабон аллақачон янги жамоаси таркибида 30 дан ортиқ қуруқ учрашувлар ўтказишга муваффақ бўлди. Ҳозирда у ўз клубининг энг қиммат футболчиси саналади.

Хуан Мата

Хуан Мата клуб академиясига 13 ёшида келади ва 5 йил «Реал Мадрид»нинг иккинчи таркиби шарафини ҳимоя қилади. Энг ачинарлиси, Матага клуб асосий таркибда бир дақиқа майдонга тушишга ҳам имконият бермайди. Мата эса 2007-йилда «Валенсия» таркибига ўтиб кетади. Ўзининг дебют мавсумидаёқ фантасктик ўйинлар кўпрсатган футболчи жамоасининг Испания кубогини қўлга киритиши учун катта ёрдам беради. Ўша йили Вилла, Силва, Мата учлиги бутун Европани ўзига қаратган эди. Кўп ўтмай, бу учлик гранд клублар томонидан талаб кетилди. Мата фаолиятини «Челси»да давом эттирган футболчи, деярли, барча турнирларда ғолиб чиққан кам сонли футболчилардан бирига айланди.

Маркос Алонса

Деярли бутун ёшлиги «Кастилия»да ўтган Маркосга асосий таркибда ўзини кўрсатиш учун атиги 1 дақиқагина берилади. Ҳимоячи омадини синаб кориш учун 2010-йилда АПЛ га йўл олади. «Болтон», «Сандерленд» сингари клубларда ўз ўрнини топа олмаган футболчи фаолиятини «А серия»да давом эттириш мақсадида Италияга йўл олади. Узоқ кутилган омад унга «Фиорентина» клуби сафида кулиб боқади.  Ажойиб ўйинлари эвазига грандларнинг эътиборини тортган футболчини «Челси» ҳарид қилади ва уни юлдуз даражасига олиб чиқади. Айниқса, Конте даврида Алонсо фантастик мавсумларни ўтказади. Ҳозирда футболчи клубининг алмаштириб бўлмас футболчиси саналади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:05, 10.04.2019. Ўқилди: 15293 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.