Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Камбэк»ларингдан айланай, ЕЧЛ…

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

ЧЛнинг охирги 2 мавсумида кузатилган «камбэк»лар - бу хаёлотга сиғмас қандайдир метафизика. Тўғриси, Европа клуб футболининг бош турнири охирги вақтларда кучли сеҳр ичида қолганини мантиқан тушунтириб бериш умуман имконсиздир. Буни на VAR (ушбу тизим фақат «МЮ» ва «Манчестер Сити» иштирокидаги ўйинлар - драмаларга маълум даражада таъсир ўтказди), на илк ўйинда ғалаба қозонган жамоаларнинг қўрқоқлиги ва на мураббийларнинг тактик ношудликларига боғлаб бўлади. Қанчалик ғалати туюлмасин, метафизика энг ишонарли изоҳдек кўринмоқда...

ЧЛ тарихида ҳали ҳеч қайси мавсумда бу қадар кўп «камбэк» қайд этилмаганди. Яъни илк ўйинда мағлубиятга учраган жамоаларнинг жавоб баҳсида курашиш ҳуқуқини қутқариб қолиши шунчалик кўп кузатилган эмасди. Ўзи мураккаб «камбэк»лар Чемпионлар Лигаси учун ҳеч қачон меъёр саналмаган. Мисол учун, 2004-2012 йиллар оралиғида илк ўйинни 2та ёки 3та гол фарқи билан бой берган бирор жамоа вазиятдан чиқиб кетолмаган. Демакки, турнирда нақ 8 йил давомида чинакам «камбэк» рўй бермаганди. Бундан олдинги икки ҳолатни эслаймиз:

Мавсум-2003|2004. Чорак финал. «Депортиво» «Сан Сиро»даги 1:4дан кейин Ла-Коруньяда «Милан»ни 4та жавобсиз гол билан «сийлади».

Мавсум-2003|2004. Чорак финал. «Реал Мадрид» ўз майдонида «Монако»ни 4:2 ҳисобида енгди, кейин Францияда «куйиб» қолди - 1:3.

Мавсум-2011|2012. Ушбу узоқ жимликни «Челси» ва «Наполи» клублари Лондондаги ўйиннинг қўшимча бўлимлари воситасидагина бузишди - «кўклар» Италияда 1:3 ҳисобида ютқазишганидан кейин ўз майдонларида 4:1 кўринишида устун келишди. «Ҳаётда тез-тез мўъжизаларга юз тутишинг мумкин. Лекин улар одатда мутлақо кутилмаган жойда бўй кўрсатади. Ҳар ҳолда, табиий равишда кутганинг амалга ошса, у мўъжиза ҳисобланмайди», - деганди сафарда 1:4 ҳисобида енгилганига қарамай, ўз майдонида «Милан»дек ўз даврининг яққол кучли клубига 4та жавобсиз гол «тортиқ» этган «Депор» бош мураббийи Хавьер Ирурета. Демакки, Ла-Корунья жамоаси устози миланликлар тўсиғидан ўтишга умуман ишонмаган ёки буни асло кутмаган...

Европа Чемпионлар Лигасининг охирги икки мавсуми «плей-офф» раундларида рўй берган воқеаларни фақат қандайдир руҳий формула асосида шарҳлаш мумкиндек. Мутлақо тушунарсиз ечимлар....

***  «Ливерпуль» - «Барселона» - 4:0. Каталониядаги 0:3дан кейин, боз устига, Муҳаммад Салоҳ ва Фирмино каби клуб етакчилари аралашувисиз...

***  «ПСЖ» - «МЮ» - 1:3. Манчестердаги 0:2дан кейин, охирги дақиқалар, VAR аралашуви, пенальти...

***  «Ювентус» - «Атлетико» - 3:0. «Ванда Метрополитано»даги 0:2дан кейин. Қирол Криштиану Роналду наъра («хет-трик»)си...

***  «Реал» - «Аякс» - 1:4. Амстердамдаги 1:2дан кейин. Бир кўришда «Сантьяго Бернабеу»га нисбатан аланга олган муҳаббат таъсири.

***  «Манчестер Сити» - «Тоттенхэм» - 4:3. Лондондаги 1:0дан кейин. Яна VAR аралашуви ва 90}3-дақиқада Раҳим Стерлинг томонидан урилган қутқарув голининг бекор қилиниши...

***  «Аякс» - «Тоттенхэм» - 2:3. Лондондаги 1:0дан кейин. Сеҳрли 90}6-дақиқа, Лукас Моура...

***  «Рома» - «Барселона» - 3:0. Камп-Ноу»даги 1:4дан кейин. Умидсиз «бўрилар»нинг қўққисдан ташланиши...

***  «Реал» - «Ювентус» - 1:3. Туриндаги 0:3дан кейин. Ҳисоб 0:3 бўлиб турган бир паллада «Юве» дарвозаси томон пенальти белгиланиши (қўшиб берилган дақиқада) ва Жанлуижи Буффондан аччиқ таъриф: «Ҳакам юрак ўрнига ахлат қутисини кўтариб юрган экан...».

***  «Рома» - «Ливерпуль» - 4:2. Англиядаги 2:5дан кейин. Умумий ҳисоб - 6:7, яна ярим финалда-я...

***  Ҳа, минг-минглаб изоҳ ва тушунтиришларга бўйсунмайдиган руҳий тебранишлар... «Барселона» - «ПСЖ» ўйини (6:1) ЧЛга катта таъсир ўтказгани ҳақидаги теорияда жон борга ўхшайди. Март ойидаги ўша «жинни»лик қандайдир қўлланма-китоб, абадий намуна бўлиб қолгандек. Унда нима ёзилган? Ҳаммаси оддий гаплар: «Олдиндан таслим бўлиш аҳмоқлик, ҳаттоки, уят ҳам...». Кечагина «Энфилд Роуд» важоҳати олдида ожизона бош эгишга мажбур бўлган «Барселона»нинг ўша вақтдаги бош мураббийи Луис Энрике сўзларидан иқтибос келтирамиз: «Сержи Робертони майдонга туширар эканман, битта гапни қайта-қайта такрорладим - фақат жарима майдонига интил, албатта, гол урасан». Натижани бир эсланг, Париждаги 0:4дан кейин 6:1 ва охирги ҳал қилувчи гол муаллифи айнан Сержи Роберто. «Тўғриси, анча вақтгача тушунмаганман - ухлаяпманми ёки ҳаммаси реал ҳодиса? Ҳаётимда бирор марта бундай баланд шовқинни эшитган эмасдим», - дея кулиб эслаганди Роберто кейинчалик ўша сеҳрли оқшом воқелигини. «Камп Ноу»да рўй берган ғалати «камбэк»дан бир ҳафта ўтар-ўтмас «Монако» ўзгача куч олиб, «Манчестер Сити»га нисбатан «сурбет»лик қилганию, бамайлихотир чорак финалга йўл олгани эсингиздами? Ҳа, французлар эҳтимолки, Каталония мўъжизасидан ўзгача илҳом олишгандир.

***  Воқеаларнинг кейинги ривожи эса ҳамманинг ёдида. «Ҳеч ким бизга ишонмаганди, - деди «Рома» халоскори Эдин Жеко бир йил олдин «Барселона» 3:0 ҳисобида доғда қолдирилган ўйиндан кейин. - Ҳамма-ҳамма жамоамизнинг кейинги раундга чиқиш имконияти кўпи билан 5 фоизга тенглигини таъкидлади. Очиғи, майдонда юз берган воқеаларни таърифлашга тил ожиз. Ақлга сиғмайдиган ва имкони йўқ қандайдир телбаворлик. Энди ярим финалдан роҳатлансак, бас. Шахсан мен буёғига ҳеч нарсадан қўрқмайман».

***  Қисқаси, шу чўчимаслик синдроми охирги 2 йилда бутун ЧЛни қуршаб олгандек. Оддий айтганда, эндиликда ҳеч қайси жамоа ҳеч қайси рақиб ёки ҳисоб олдида қўрқувни ҳис қилаётгани йўқ. Энг муҳими, чўчимаслик хислати аксар жамоаларга қўл келмоқда ҳам. «Барчаси кишини эсанкиратиб қўядиган даражада. Агар ўйиндан олдин кимдир менга шундай бўлишини айтганида, асло ишонмасдим, уни телбага чиқариб қўярдим балки... Ҳар ҳолда, бундай қилишнинг иложи йўқлигини таъкидлардим, - деди Клопп «Энфилд» марказидаги хурсандчилик онларидан бир неча дақиқа ўтиб. - Қулоқ солинглар, ҳозир соат 10 дақиқа кам 23:00, демак, болалар кроватда ухлаб ётган бўлишлари керак. Йигитлар шунчаки, кўрсатиб қўйишди. Кучли шайланиш... Агар хоҳласангиз, менга жарима солаверинг, бироқ бу она тилим эмас ва бугунги воқеаларга бошқача тавсиф беролмайман».

***  «Аякс» - «Тоттенхэм» ўйинидаги воқеалар ривожини қандай изоҳлаш мумкин? 3та бўлимдан ке-йин 3:0 - Амстердам клуби олдинда. Охирги 45 дақиқа натижаси - 0:3 ва «Тоттенхэм» ЧЛ финалчиси! Умуман, «шпорлар» жорий мавсум драмалар қиролига айланишди: 85-дақиқада урилган гол эвазигагина гуруҳ босқичидан чиқишди, 1|4 финал раундида уларга VAR тизимининг 90+3-дақиқадаги аралашуви қўл келди, Амстердамда эса 90}6-дақиқа (!)да гол уриб, «Аякс»ни «кўмишди». Айтингчи, бу қандай мўъжиза? «Тоттенхэм» бундай омадни қаердан ва қанчага сотиб олган...?

Ҳа, фақат сайёрамизнинг энг зўр турниридагина шундай бўлиши мумкин...

Манба: InterFutbol
Киритилди: 10:10, 17.05.2019. Ўқилди: 2827 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик