Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлишни хоҳлаётган Достон Ибрагимов билан интервью

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлиганинг жорий мавсум кашфиётларидан бири бу “Бухоро” футболчиси Достон Ибрагимов, албатта. Трансфер ҳуқуқи “Пахтакор”га тегишли бўлган Ибрагимов жорий мавсумни бухороликлар сафида бошлади. Достон бир нечта узоқ масофалардан ажойиб голлар уриб бухоролик мухлислар кўнглидан жой олди ва жамоасининг асосий фигураларидан бирига айланди.

Достоннинг саъйи ҳаракатлари бекорга кетмади. Эктор Купер футболчини июнь ойидаги миллий терма жамоа йиғинига таклиф қилди. Ибрагимов Туркияга қарши ўйинда терма жамоада дебют қилган бўлса, КХДР термасига қарши ўйинда баҳсни асосий таркибда бошлади ва ўз номига битта ассист ёздириб қўйди. Сурияга қарши ўйинда ҳам Ибрагимов иккинчи бўлимда майдонга тушди. Терма жамоамизнинг янги аъзоси Достон Ибрагимов билан суҳбат уюштирдик.

- Достон одатий савол билан бошлаймиз. Ибрагимов миллионлар ўйинига қандай кириб келган?

- Менимча, футбол ҳар бир эркакнинг ёқтирган спорт тури ҳисобланса керак. Мен ҳам шу 1-синфдан бошлаб кўчаларда ўзимдан ёши катта боллар билан футбол ўйнаб юрардим. Ёзги таътилда ота -онам мени бекор юрмасин деб, сузиш ёки футбол тўгаракларига бермоқчи бўлишган. Отам келиб, менга “Ўғлим “Сўғдиёна” стадиони яқинида Габрилов деган мураббий бор экан, эртадан шунга борасан” дегандилар шу билан футболга кириб келганман. Оиламизда ҳамма футболга қизиқади.

- Демак, биринчи мураббийингиз Габрилов. Бу инсон ҳақида гапириб берсангиз.

- Ҳа, биринчи мураббийим Владимир Петрович Габрилов бўлган. У киши ўз касбини жуда яхши кўрар эди. Мени шу даражага етиб келишимга у инсоннинг ҳиссалари катта. Мен у инсонга қанча яхшиликлар қилсам ҳам кам, мураббийимга каттакон раҳмат айтаман.

- “Пахтакор”га қандай келиб қолгансиз?

- Мен аслида “Машъал” тарбияланувчисиман. 2011 йилда Бухорода ўтказилган республика биринчилигида “Пахтакор” ҳам қатнашган эди. Ўшанда плей-офф баҳсларида “Пахтакор”га қарши ўйнаганмиз, мазкур ўйинда ҳужумда ўйнаб гол  урган эдим, аммо жамоамиз пенальтилар сериясида аламли мағлубиятни қабул қилиб олганди. Шундан сўнг, 2013 йил Жасур Абдураимов мени “Пахтакор”га чақирган. Шу тариқа “Пахтакор”га келиб қолганман.

- Жорий мавсумни “Бухоро”  сафида бошладингиз ва бир нечта узоқ масофалардан ажойиб голлар урдингиз. Узоқ масофадан гол уриш бўйича алоҳида шуғулланасизми?

- Менинг фикримча, ҳар битта футболчи машғулотлар якунлангандан сўнг 15-20 дақиқа қолиб ўз устида ишлайди. Шунингдек, мен ҳам машғулотлардан кейин қолиб, узоқ масофалардан зарба бериш бўйича шуғалланаман.

- “Бухоро”нинг жорий мавсумдаги омадсизликлар ҳақида нима дея оласиз?

- “Бухоро”га келсак, менимча Бахтиёр Ашурматов мавсум аввалида кучли бўлмаса ҳам Суперлигада кураша оладиган жамоа туза олганди. Фақатгина бизга айрим ўйинларда омад етишмади десам тўғри ҳам нотўғри  бўлади. Сабаби жамоа таркиби янги шакилланган эди, мураббийдан бирданига натижа талаб қилиш менимча нотўғри эди. Муҳими жамоа анча мазмунли ўйин кўрсатаётганди. Мураббийга вақт бериши керак эди. Менимча, вилоят жамоаларининг  юқори ўринларга курашмасликларига асосий сабаб ҳам шу деб ўйлайман. Оддий мисол “Насаф”ни олайлик неча йилдан буён етакчи футболчилар жамоани тарк этишига қарамай, қўрқмай ўзининг ёшларига ишонч билдиради ва натижани ўзингиз кўриб турибсиз. Жамоанинг ички муҳитига келадиган бўлсак, ички муҳитни янгилаш керак. Мана янги мураббий Муҳсин Муҳаммадиев келди. Ишонаман, бу инсон билан жамоа Суперлигада ўз ўрнини топа олади.

- Бахтиёр Ашурматов ва Муҳсин Муҳаммадиев ўртасида қандай фарқ сездингиз?

- Тўғрисни айтсам иккала мураббий билан ҳам кам вақт ишладик. Бир жиҳатни аниқ айта оламан  Ашурматов ҳимоявий қаттиқўл мураббий, Муҳсин Муҳаммадиев эса футболчиларнинг кўнглига қарайдиган, ҳужумкор футболни ёқтирадиган мураббий.

- Достон Ибрагимов Суперлигамизнинг бу мавсумдаги кашфиётларидан бири десам, адашмаган бўламан. Мавсум аввалида “Бухоро”да бу даражага эришишингизга ишонганмидингиз?

- Ҳа, албатта, мен шунинг учун ҳам “Бухоро”ни танлагандим. Менда бошқа вариантлар ҳам бор эди.

- Иккинчи даврада ҳам “Бухоро”да қоласизми?

- Буни вақт кўрсатади. Хозирда бир нечта жамоалардан таклифлар бўляпти яхшилаб ўйлаб кўрмоқчиман.

- “Бухоро”даги ўйинларингиз сабаб терма жамоадан ҳам чақирув олишга эришдингиз, сизнингча терма жамоадан чақирув олиш учун ўзини кўрсатиш керакми ёки клубнинг муваффақияти муҳимми?

- Сиз майдонда бир ўзингиз ҳаракатланмайсиз-ку. Футбол жамоавий ўйин. Унда жамоадошларнинг ёрдами билан сиз ўзингизни кўрсатишингиз мумкин. Менимча, ўзини кўрсатган ҳар бир футболчи терма жамоадан чақирув олишга ва ўйнашга ҳақли.

- Сизнингча айни дамда терма жамоадаги етакчи футболчи ким?

- Менимча Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов, Жалолиддин Машарипов ва Элдорь Шомуродов.

- Фараз қилинг Осиё кубоги финали.  90+4 дақиқа ҳисоб 0:0, ҳакам бизнинг фойдамизга пенальти белгилади кимга ишонар эдингиз: Одил Аҳмедов ёки Элдор Шомуродов?

- (кулади) Бу саволингизга жавоб бера олмайман. Бу футбол бунда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

- Эктор Куперни 3та сўз билан тарифланг.

- Унинг қўлидан келади!

- Терма жамоа йиғинада 3та ўйинда майдонга тушдингиз. Сизнингча қайси терма жамоага қарши ўйнаш қийинроқ бўлди?

- Туркия термасига қарши ўйин қийин ўтди.

- Ҳориж футболидан қайси футболчи ва клубнинг мухлисисиз?

- “Реал Мадрид” мухлисиман. Давид Вилья Криштиану Роналдунинг ўйинлари ёқади.

- “Реал Мадрид”нинг ўтган мавсумдаги омадсизликларига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Билмадим, бу ҳақида бир нарса дейиш қийин.

- Достон Ибрагимовнинг энг катта орзуси?

- Жаҳон чемпионатига чиқиш ва Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлиш.

- Мазмунли суҳбат учун катта раҳмат!

- Суҳбат сўнггида “Бухоро” мухлисларига, Бахтиёр Ашурматовга ва жамоа ходимларига миннатдорчилик билдирмоқчиман.

 Жалолиддин ҚОБИЛЖОНОВ суҳбатлашди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:55, 16.07.2019. Ўқилди: 5048 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик