Европа чемпионлар лигасининг "D" гуруҳидан кейинги босқичга чиққан дастлабки жамоанинг номи аниқ бўлди.
"Ювентус" ўз майдонида "Атлетико"ни қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Пауло Дибала ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Мадридликлар бу ўйиндан 1 очко билан қайтишлари мумкин эди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Альваро Мората 2-3 метрдан бўш дарвозага зарба бера олмади.
Ушбу ғалаба туфайли Сарри жамоаси ўз очколарини 11тага етказиб, гуруҳ ғолиблигини ҳал қилди. "Атлетико" эса плей-оффга чиқиш учун сўнгги турда ўз уйида "Локомотив"ни мағлуб этиши керак бўлади.
Германиянинг "Байер" клуби эса Москвада "Локомотив" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз очколарини 6тага етказди ва энг камида Европа лигаси йўлланмасини нақд қилди.
Европа чемпионлар лигаси, "D" гуруҳи, 5-тур
Локомотив Россия – Байер Германия 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 11, автогол Жемалетдинов, 0:2 – 54 Бендер.
Локомотив – Гильерме, Рыбус, Хеведес, Чорлука, Игнатьев, Баринов, Миранчук, Миранчук, Криховяк, Жемалетдинов (Куликов, 65), Эдер (Смолов, 77).
Байер – Градецки, Та, Рецос, Бендер, Венделл, Демирбай (Бендер, 90), Бельараби (Аларио, 77), Диаби, Арангис, Бэйли (Баумгартлингер, 46), Фолланд.
Огоҳлантиришлар: Хеведес (42), Игнатьев (67), Чорлука (67), Венделл (77), Баринов (83).
Ювентус Италия – Атлетико Испания 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 45+2 Дибала.
Ювентус – Шченсни, Данило, Бонуччи, Де Шильо, де Лигт, Рэмзи (Бернардески, 63), Бентанкур (Хедира, 86), Пьянич, Матюиди, Роналду, Дибала (Игуаин, 76).
Атлетико – Облак, Фелипе, Лоди (Лемар, 64), Триппьер, Эрмосо, Коке, Сауль, Эррера (Корреа, 60), Томас, Витоло (Жоау Феликс, 54), Мората.
Огоҳлантиришлар: Эрмосо (32), Бентанкур (35), Лоди (40), Сауль (52), Эррера (58).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).