Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналду қолиши керакми? Ёки кетиши?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz Роналдунинг Туринда қолиши ёки уни тарк этишидан қандай фойда бор эканлиги борасида фикр алмашади.

Роналдуда “Ювентус”ни тарк этиш учун сабаб бор. Шу билан биргаликда қолиш учун ҳам асослар етарли. Вазият 50/50 бўлиб турибди. Икки холда ҳам футболчи ва “Ювентус” учун фойда ва зарарлар мавжуд.

Кетиш керак! “Ювентус” молиявий фойда кўради

Футбол учрашувларининг тўхтатилиши нафақат “Ювентус”га, балки барча клубларга молиявий зарба бўлди. Коронавирус сабабли футболчиларнинг трансфермеркетдаги нархи ҳам пасайишни бошлади. Тўғри, Роналду замонавий футбол оламининг қироли, у чинакам брендга айланиб бўлган футболчи. Шундай бўлсада, Кришни “Ювентус” ёзда катта суммага сотиш орқали ўз бюджетини тиклаб олиши ва унинг маошини тежаш орқали катта фойда кўриши мумкин. Агар уни Туринда яна бир йил олиб қолишса, Роналду Европа чемпионатидан сўнг 36 ёшда бўлади. Унинг трансфер нархи ҳам кескин пасайиб кетиши турган гап. Шундай экан, имкон борида “Юве” Роналдудан фойда чиқариши зарур!

Қолиш керак! Қария ва ҳатто бефойда бўлса ҳам!

Қайсидир маънода Роналдунинг трансферидан наф чиқариш мумкин, бироқ уни қўлга киритиш учун “Ювентус” 100 миллион евро сарф этганини унутмаслик лозим. Роналду Чемпионлар лигасида зафар қучиш мақсадида олиб келинди. Ҳозирча бу ишни уддасидан чиққани йўқ. Шундай бўлсада, унда вазиятни ўнглаш, клубни узоқ кутилган Европа тахтига олиб чиқиш учун имкон бор. Заррача имкон бор экан, ундан воз кечиш тўғри эмас. Роналдунинг ПСЖга ўтиши борасидаги миш-мишларга ишонадиган бўлсак, Криш “Ювентус”да қолишдан фақат наф кўради. Гап шундаки, унинг жисмоний имкониятлари “Лига 1”да 40 ёшда ҳам кўтаринки мавсум ўтказиш имконини яратиб беради. Шундай экан, кетишга шошилиш керак эмас!

Кетиш керак! Роналдуни кутишмоқда!

Роналдунинг ПСЖда кечроқ бўлсада тўп суриши мумкинлиги ҳақида сўзлаб ўтдик. Шундай бўлсада, уни ўз сафида кўришни истаётган “Реал Мадрид” ва “Манчестер Юнайтед” жамоаларининг таклифи яна қачон бўлади? Португалиялик футболчи Италияга кўчиб ўтган бўлсада, унинг қалби барибир Мадридда қолганини барча англаб турибди. Боз устига, ФлорентиноПерес уни ортга қайтариш учун уриниб кўришга ваъда ҳам беришга улгурди. Агар Криш яна ўз даражасига чиқишни ва ўз даражасига чиқишни истаса Мадридга қайтиши талаб этилади. Бунинг учун эса ҳозир айни пайти!

Қолиш керак! Ор-номус иши!

Агарда Роналдуни “Ювентус” ўз жамоасида сақлаб қолмаса, катта талафот кўриши аниқ. Биринчи навбатда Криш даражасидаги Мбаппе, Месси, Неймар, Салоҳ ҳеч бўлмаса Манени қўлга киритиш “оқ-қора”ларнинг қўлидан келмаслиги аниқ. Аньелли буни яхши англаб турибди. Ҳомийлик шартномалари, футболка савдоси ва турли қўшимча бонуслар сабабли “Ювентус” Роналдунинг кетишидан катта зарар кўриши аниқ. Бундан ташқари, келажак авлод “Ювентус”дек буюк клуб қандайдир 50-60 миллион евро сабабли Роналдуни жамоада узоқроқ олиб қолмагани учун раҳбарлардан ёзғиринишини ҳам унутмаслик лозим!

Кетиш керак! “Олтин тўп” учун кураш

Роналдуни қўлга киритган клуб катта фойда кўриши аниқ. Гап молиявий даромад ҳақида кетмаяпти. Мисол учун Криш “Реал” сафида 10-мавсумини ўтказадиган бўлса, бу стадионларга яна мухлисларнинг қайтишига туртки бўлади. Бугунги кунда Кришга дунёнинг барча минтақасида катта қизиқиш мавжуд. Айнан шу қизиқиш сабабли уни қўлга киритишни истаган клублар сон мингта! Қаҳрамонимиз келаси мавсумни Холанд ёки Мбаппе билан биргаликда “Реал Мадрид”да ўтказиши, “Барселона”ни мағлуб этиш орқали “олтин тўп”лар бўйича ҳисоб-китобни тенглаштириб олиши мумкин. Қайсидир маънода Туринни тарк этиш Криш учун ҳам наф келтириши турган гап.

Қолиш керак! Етакчи футболчи Туринда асқотади

Роналдуда ғолиблик руҳи ва улкан тажриба мавжуд. Айнан шу хислатлар бугунги кунда Туринда у қадар қадрланмаётган бўлиши мумкин, бироқ бу устунликлар “Ювентус” учун ҳал қилувчи учрашувларда ёрдам беришига шубҳамиз йўқ. Роналду туғма етакчи ва чинакам ғалаба тимсоли. Ўз вақтида Буффон ҳам, Дибала ҳам,ҳатто Пирло ҳам Роналду сингари етакчилик қобилиятига эга бўлмаган. Агар Роналду жамоани тарк этса,ким клубда етакчиликни бўйнига олади? Пьянич дейсизми? Кулгули,тўғрими?!

Кетиш керак! Усиз жамоа ҳужумида енгиллик

Тан олиш лозим, футболда қарама-қарши фикрлар тўқнашуви доимо бўлган ва бўлиб келади. Криш ҳужум чизиғида “Юве”га ёрдам беряптими ёки уни халақит? Жамоа унга ўйнамоқда. Бу эса, Кришнинг хатоси туфайли кўплаб ҳужумларнинг барбод бўлишига олиб келмоқда. Айниқса, “Лион” билан учрашувда шу омил кўзга яққол ташланиб қолди. “Юве” Роналдудан максимум фойда чиқариши учун кучли вингерлар талаб этилади. Салоҳ ёки Холандсиз Кришнинг жамоада бўлишидан наф жуда ва жуда кам.

Қолиш керак! Евро яқин

Роналду Туринда ўзини бахтли ҳис этмаётган бўлиши мумкин, бироқ унинг фаолиятидаги энг катта мусобақаларнинг сўнггиси тобора яқинлашиб келмоқда. Криш Турин об-ҳавосидан, жамоадошларидан, шароитлардан рози. Уни барчаси ҳозирча қаноатлантирмоқда. Боз устига, “Юве”нинг ички муҳити ҳам ҳавас қилса арзигулик даражада. Мухлислар Роналдуни бошида кўтариб юрганини ҳам инобатга олсак, бундай шароит унинг янги клубида бўлиши ёки бўлмаслиги катта савол остида қолмоқда. Европа чемпонати ўтказиладиган мавсумни бегона клубда бегона иқлимда бошлаш Роналдунинг керакли формага кириб олишига тўсқинлик қилиши мумкин. Шундай экан, таваккал қилишга шошилмаслик лозим.

Yahyoxo'ja Ulug'xo'jayev

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:01, 12.04.2020. Ўқилди: 6271 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик