«Ливерпуль» Вернернинг трансферидан воз кечди
«Ливерпуль» клуби «РБ Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернер учун курашдан сафдан чиқди, дея хабар тарқатди "The Mirror".
Мерсисайдликлар футболчининг шартномасида кўрсатилган 60 млн евро миқдоридаги товон пулини тўлашни исташмаяпти. Шунинг учун "қизиллар" Вернернинг трансфери борасида музокараларни тўхтатишди. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 24 ёшли футболчининг товон пули келаси мавсумда 40 млн. еврога тушади.
Вернер 2019/20 йилги мавсумда барча мусобақалар доирасида 39та ўйинда майдонга тушиб, 30та гол урди ва 12та голга узатма берди. Унинг "Лейпциг" билан шартномаси 2023 йилга қадар тузилган.
Манба: sport24.ru
Киритилди: 05:53, 28.05.2020. Ўқилди: 4142 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар