Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Асосий эътиборни жамоанинг умумий ҳолатини тезроқ оптималлаштиришга қаратамиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Олмалиқ
Рукн: Интервьюлар
A A A

АГМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов карантиндан қайтган футболчиларнинг ҳолати ва тез орада тикланадиган Суперлига ўйинлари олдидан клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди.

— «Аввало футбол жамоатчилиги ва мухлисларни яна футбол қайтаётганлиги билан табриклайман. Ҳукуматимиз футбол ўйинлари ва машғулотларга рухсат бергани нафақат футбол жамоатчилиги, балки миллионлар ўйинини соғинган кўплаб мухлисларни ҳам хурсанд қилди, назаримда. Муҳими, футбол жамоатчилиги ҳукумат томонидан берилган мазкур ишонч ва имкониятни қадрлаб, ҳозирги пандемия даврида ҳар бир ишга масъулият билан ёндошиши керак. Карантин даврида асосий вақтни уйда оила даврасида ўтказдик. Бу давр ҳам қайсидир маънода баъзи ҳолатлар бўйича керакли хулосаларни чиқаришга ёрдам берди.

Карантинда футболчиларнинг ҳолатини масофадан назорат қилиб, керакли дастурлар асосида шуғулланишларини белгилаб бердик. Эндиликда барча мавжуд тартиб қоидаларга амал қилган ҳолда машғулотларни тикладик. Қувонарлиси, футболчилар карантин даврида ўз ишларига профессионал ёндошиб, имкон қадар ўзларининг жисмоний ҳолатларини бир меъёрда ушлашга муваффақ бўлишган. Машғулотда футболчилар яшил майдонни, тўпни ва айниқса жамоавий муҳитда ўзаро шуғулланишни жуда соғинишгани кўриниб турибди. Яъни улар ишга чанқоқ. Бу эса қисқа фурсатда рестарт оладиган Суперлига ўйинларига уларни ҳар тарафлама тезроқ спорт формаларини оптимал ҳолатга келтиришга ёрдам беради. Тўғри, танаффус узоқ чўзилди ва жамоанинг умумий ҳолатини қисқа фурсатда оптималлаштириш осон бўлмайди. Лекин форс-мажор ҳолати барчани бир хил шароитга қўяди. Шу боис ҳозирги асосий диққатни аввало жамоанинг жисмоний ҳолатини тиклаш ва ўйин ташкил этишда жамоавий ўзаро тушунчаларни тезроқ яна шакллантириб олишга қаратамиз. Машғулотлар ва ўйин орасидаги интервал қисқа бўлсада, чемпионат бошланса учрашувлар орқали жамоанинг умумий ҳолатини тезроқ тиклашга ҳаракат қиламиз.

Мухлисларсиз футбол асосий безагини йўқотади. Лекин ҳозирги даврда энг мақбул йўл томошабинларсиз ўйин. Чунки саломатлик ва хавфсизлик барча нарсадан устун. Ўйлашимча, гарчи мухлислар стадионга туша олишмасада, телеэкран орқали катта қизиқиш билан ўйинларни томоша қилишади. Биз эса уларнинг қўллаб-қувватловини ҳис этган ҳолда майдонга бир мақсад — ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун чиқамиз. АГМК жамоаси олмалиқлик ишқибозларимизни ўзининг чиройли ўйини ва натижалари билан хурсанд этиши учун қаттиқ ишлайди».

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 14:16, 02.06.2020. Ўқилди: 3056 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик