Каталониянинг «Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике вақти келиб клуб президенти бўлиш орзуси эканини тан олди.
– Клуб президентлиги учун сайловларда иштирок этасизми?
– Яқин келажакда бўлиб ўтадиган сайловларда аниқ иштирок этмайман. Мен ҳали футболчи мақомига эгаман, шу сабабли сайловларда иштирок эта олмайман. Бироқ, келажакни нима рўй беришини билмайсан. Барчага маълум, мен "Барселона"нинг ашаддий мухлисиман.
Мен ўзим яхши кўрган клуб учун қўлимдан ёрдамни беришни хоҳлайман. Демак, келажакда ўзимнинг ҳиссамни қўшишимни тушуниб етсам, президентлик сайловларида яхши иштирок этишим керак. Агар ёрдам бера олмасам, демак бу лавозимга даъвогарлик қилмайман.
Мен келажакда бир қарорга келаман, бу ҳақда доим орзу қиламан, лекин бу қачон содир бўлишини билмайман, – деди Пике.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).