Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3921 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      16:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      20:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      22:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      02:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      04:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.09.2025

      05:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 "Культовые".
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      18:40 "Страна спортивная".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 "Что за спорт?".
      21:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:15 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
      00:30 "Культовые".
      01:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      03:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 6 на автодроме "Игора Драйв".
      07:00 Д/ф "Защита Валерия Васильева".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Амкал" (Москва) - "Салют" (Белгород). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Леон Сатурн" (Раменское) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC 318 в Новом Орлеане, США. Макс Холлоуэй против Дастина Порье. Реванш 2.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      07:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 3 в Праге, Чехия. Обзор.
      08:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      15:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 4 эп.
      23:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Конте услуби Эриксен учун бегонами? – омадсизга айланаётган Дания юлдузи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кристиан Эриксен - ҳақиқий истеъдодли футболчи. У буни деярли ҳар мавсум кўрсатган ажойиб статистикалари ва супер техник маҳорати орқали тўлақонли исботлаб келади. Айниқса, 2018-19 йилги мавсум унинг фаолияти давомидаги энг сермаҳсул ва чиройлиларидан бири сифатида ёдда қолди. У Премьер-лиганинг 35 та учрашувида майдонга тушиб 8 та гол урди. «Тоттенҳем» билан ЕЧЛ финалигача етиб борди ва якунда барча тан олган ҳужум триоси ичида ўзини ажратиб турувчи жиҳатларини кўрсата олди. Лекин жамоада қишга келиб раҳбарият ўзгарди ва янги мураббий Моуриньо режаларида даниялик футболчига жой топилмади. Якунда у Италияга кўчиб ўтишга қарор қилди. Унинг учун янгилик ҳисобланган Миланнинг «Интер» клуби кўпчилик томонидан футболчини очиб юбориши кутилаётганди. Лекин ҳақиқатан ҳам янги клуб унинг учун мана деярли бир йилдан бери янгилигича қолмоқда. Бир сўз билан айтганда Эриксен синов мураббийларига тўғри келиб қолаётганиданми уларнинг ҳам ўз навбатида янги харидларга кўникиб олишлари учун вақт талаб этилади, бу нормал ҳолат.

Бироқ, иқтидорли Эриксеннинг Италиянинг гигант клубларидан бирида ҳалигача ўйинини топиб кета олмаётганининг сабаби нимада бўлиши мумкин?

Ахир, ҳужумкор футбол режимига секин-аста ўтиб бораётган А Серия жамоаларига Кристиандек иқтидорлар керак эмасми? Жамоага АПЛдан келиб қўшилган бошқа шериклари ўз вақтида адаптацияни эплаб кетишди, лекин Кристианга Италия ҳалигача гўё бегона шаҳардек туюлмоқда. У жорий мавсум тўлиғича ўйин амалиётининг йўқлигидан азият чекяпти. Тўғри, А Серияда 7 марта, ЕЧЛда эса 4 марта унинг учун майдонда имкон берилди. Бироқ футболчи ҳали бирор марта фойдали иш коэффициентини намойиш эта олмади. Буни унинг асосан учрашувлар якунланаётган пайтларда, ўйин масаласи деярли ҳал бўлиб улгурган паллаларда майдонга туширилаётгани билан ҳам изоҳлашимиз мумкин. Конте бир-икки марта мана шу тахлит футболчининг устидан кулгандек таассурот қолдирмоқда. Умумий ҳисобда у «нерадзуррилар» либосида 36 та баҳсда 4 та гол уриб 3 та голга ассист берган.

Аввало, Эриксенда Италияга кўчиб ўтгач, тил ва маданият бўйича жиддий камчиликлар юзага келди. У итальян тилини ўзлаштиришда ҳалигача оқсамоқда. Буни ўз шериклари, жумладан Лукаку ҳам бир неча бор таъкидлаб ўтди.  Шунингдек, жуда кўплаб мутахассисларнинг фикрича футболчининг асосий муаммоси Контега боғлиқ. Бу омил услубларнинг ўзаро мос тушмаслиги билан таҳлил қилинади. Натижа ўлароқ, даниялик хавбек клуб тарихидаги омадсиз ўйинчилар рўйхатида Беркамп ва Куарежмалардан кейн 3-ўринни банд этиб турибди. Италиялик мураббийнинг ўзи ишлаган клубларидаги қурадиган услубига эътибор қаратсангиз, у кучли тактик футбол тарафдори, бунинг учун у йўлидан чиққан исталган тўсиқни олиб ташлашга тайёр. Конте майдонда ҳаракат қилаётган шогирдларидан максимал даражадаги натижани талаб қилади. Шу билан бирга у баъзи ҳолларда индивидуал маҳорат эгаларининг келажагига ҳам болта уриб юборганини кўп кузатганмиз. Масалан, «Ювентус»да ишлаб юрган кезлари унинг Дел Пиерога бўлган муносабатини ва футболчининг кейинги тақдирини ҳам худди шу ценарий остида якун топган дейиш мумкин. Буни мураббийнинг ўзи ҳам бир интервьюсида таъкидлаб ўтган эди: «Мен шогирдларимнинг майдонда менинг кўрсатмаларимдан ортиқча ҳаракатлар бажаришини ёқтирмайман, улар мураббий услубига сингдирилишии керак. Футболчилар майдонда имровизацияга асло йўл қўймасликлари талаб этилади», - дея айтиб ўтиб кетган.

 

Контенинг бугунги «Интер»даги тактик режасини тажаввузкор футболга йўйиш тўғрироқ бўлади. Қанотлардан ташкил этиладиган ҳужумларда лотерал позициясидаги ўйинчилар олдинга чиқишади ва ўз ўринларини тез-тез алмаштириб туришади. Бу ерда кўпинча марказ зонаси очиқ қолиб кетади ва мана шу ерда жавлон урадиган меҳнаткаш футболчи клубга етишмаяпти. Даниялик футболчини эса биласиз, марказда кўриб ўрганмаганмиз. Тактик ёндашув жиҳатидан ҳам лондонликлар ва миланликлар футболида кескин фарқларни учратишимиз мумкин. Кристиан аввал ўйнаб юрган, асосан плеймейкерлар учун тортиб кетадиган 3-5-2 схемаси энди унинг янги жамоаси учун бегона. У режа бўйича қанот ва марказий ҳудудлар учун ҳам масъул бўладиган 3-4-2-1 схемасига мос келиши керак эди. Конте шогирдларидан максимал даражадаги совуққонлик ва шидаткор ҳаракатлар талаб қилади. Эриксеннинг баъзи ўйинларида эса айнан мана шу совуққонлик кўзга ташланмаяпти. «Тоттенҳем»да ўйнаб юрган пайтлари унга кўпинча тўп етказиб бериларди ва биз футболчини якка курашларда кўп ҳам кўравермас эдик. Лекин «Интер»да эса бунинг мутлақо тескариси. Энди у бу ерда прессингга ишлашга мажбур. Лекин унинг ҳозирги формасида негадир тезлик хусусияти кескин пасайиб кетган. Агар статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, Эриксен рақибга прессинг уюштириш ва тўпни олиб қўйиш самарадорлиги, шунингдек, бирга бир вазиятлар ва яккакурашлар иштирокида энг паст кўрсаткичга эга – 31%. Буни Конте ҳазиломуз тарзда бир интервьюларисида қистириб кетди: «Эриксен Италияга келганидан сўнг ўз рационида сабзавотлар ва кўкатлар истеъмолини ошириб бориши керак. Бизда иқлим буни талаб этади. Мен эса ҳозир унда на энергия ва на иштиёқни кўрганим йўқ».

Дарҳақиқат, Эриксеннинг табиати нуқтайи назаридан ҳам бу ер балки унга манзур бўлмагандир. Аммо, баъзи назарий жиҳатлар ҳам борки, буларни инкор этиб бўлмайди. Кескин ҳужумга асосланган жамоа чизмаларида ҳам марказий зонада катта бўшлиқлар пайдо бўлиши бор гап. Ҳозирги замонавий футболда ўйинчининг фақатгина битта позицияда ҳаракат қилиши камлик қилади. Янги футбол янгича қатламни шакллантиргани сабабли энди катта авлод вакилларининг ўзгача услубларга кўникиб кетиши бироз мураккаб кечиши бор гап. Янги давр футболи дарҳақиқат жуда мукаммал босқичларни кашф этиб бормоқда. Бугунги кунда натижага бўлган масъулият сезиларли ошиб кетди ва аввалги йилларнинг жозибадор ва техникага қурилган футболи ҳам секин-аста урфдан чиқиб бормоқда. Ҳозир голнинг яратилишида битта инсон омили эмас балки бир нечта футболчилар яхлит битта системага йиғилади. 

Биз Кристианнинг мисолида ҳозирги «Интер»нинг ўйин услубини кузатиб боряпмизки, жамоага Эриксен каби индивидуал, кучли формага эга бўлган иқтидорли футболчилар жуда зарур. Айниқса, клубга ЕЧЛда айнан мана шу каби хусусиятлар етишмади. Хавфли вазиятлар ярата олиш фоизлари борган сари пасайиб кетмоқда. Кўпчилик мутахассисларнинг фикрига кўра ҳам Эриксеннинг айни пайтдаги ачинарли вазияти балки Контенинг тескари услуби ва қаттиққўл характерига боғлиқдир. Лекин футболчи ўз устида ишлашда давом этиб, ўзига берилган кичик имкониятлардан ҳам максимал фойдалана оладиган даражага чиқса, Конте ҳам ўз навбатида албатта, шогирдига ишонч билдиришни бошлайди. Ҳозирги замонавий футболда кучли жамоа таркибидаги асосий фигуралардан бирига айланиш учун клубдаги кучли рақобат муҳитида муносиб иштирок эта билиш керак, айниқса унинг позициясида. Кристиан Эриксен атрофидаги шахсий муамоалари ва техник камчиликларини тезроқ бартараф этиб олиши учун унда вақт кам. Биз эса воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

 

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:47, 13.12.2020. Ўқилди: 1871 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.