Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Мустафи керак эмас!

Куни кеча кўплаб таниқли нашрларда Каталониянинг «Барселона» жамоаси Лондоннинг «Арсенал» ҳимоячиси Шкордан Мустафи билан шартнома имзоламоқчи эканлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди.

«Mundo Deportivo» нашрининг маълум қилишича, клуб бундай маълумотни тўлиқ рад этган. Жамоа 28 ёшли ЖЧ ғолибининг трансфери борасида ҳеч қандай музокара ўтказмаганини расман эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Мустафи бу мавсумда АПЛнинг атиги 2 та ўйинида иштирок этди холос.

Пуч нишонда!

Каталониянинг «Барселона» жамоаси ярим ҳимоячиси Рику Пуч фаолиятини гранд клублардан бирида давом эттириши мумкин.

«Goal» нашрининг маълум қилшича, ёзда эркин агентга айланадиган футболчи билан «Бавария» ва «Манчестер Сити» клублари жиддий қизиқиб қолгна.

Манбанинг маълум қилишича, Рики Пуч айни дамда Роналд Куман билан келиша олмаяпти. Шу боис, футболчи ўйин амалиётга эга бўлиш мақсадида бошқа клуб билан шартнома имзолаши мумкин.

Ярмоленко Анчелотти қўл остида?!

Англиянинг «Вест Ҳем» жамоаси ҳужумчи Андрей Ярмоленко фаолиятини «Эвертон» жамоаси сафида давом эттириши мумкин.

«The Sun» нашрининг маълум қилишича, «болғачилар» қишда украиналик футболчини трансферга қўймоқчи. Айни дамда, унинг учун асосий даъвогар Ливерпул шаҳрининг «Эвертон» клуби бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда ҳужумчи «Вест Ҳем» сафида 7 та ўйин ўтказди, аммо бирорта гол киритгани йўқ.

Алонсо кетадими?

Лондоннинг «Челси» жамоаси қанот ҳимоячиси Маркос Алонсо фаолиятини Мадрид клубида давом эттириши мумкин.

«El Cheringuito» нашрининг маълум қилишича, 29 ёшли футболчи тез орада «матрасчилар» билан келишувга эришади. 

Эслатиб ўтамиз, Алонсо «Реал Мадрид» жамоаси тарбияланувчиси саналади. У бу мавсумда атиги 3 та ўйинда иштирок этди холос.

Аввалроқ уни «Интер» жамоасига ўтиши борасида миш-мишлар тарқаган эди.

«Наполи» футболчиси кетмоқчи!

Италиянинг «Наполи» клуби ярим ҳимоячиси Станислав Лоботка фаолиятини «Торино»да давом эттириши мумкин.

26 ёшли футболчи билан Италиянинг бошқа бир жамоаси - «Торино» қизиқиб қолган. Шу йилнинг январь ойида жамоа сафига келиб қўшилган футболчи, клуб режаларидан ўрин эгаллай олмади. Шу боис, ҳали 3,5 йиллик шартномаси бўлишига қарамай уни жамоа бошқа клубга сотиб юмоқчи.

«Calciomercato» нашрининг маълум қилишича, футболчининг ўзи ҳам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида клубини ўзгартирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Лоботка бу мавсумда атиги 8 та ўйинда иштирок этди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:39, 25.12.2020. Ўқилди: 8527 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик