Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • -:-
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

«Манчестер Юнайтед» «Лилль» вингерини сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда [0]

«Манчестер Юнайтед» Франция чемпионатининг энг яхши африкалик футболчисини сотиб олмоқчи [0]

«Вулверхэмптон» бош мураббийни истеъфога чиқарди. Бу инглиз матбуоти учун кутилмаган қарор бўлди [0]

АПЛнинг икки гранди Кефрен Тюрам трансфери учун курашга қўшилди [0]

«Милан» клуби Рубен Аморим билан бош мураббийлик борасида музокара ўтказди [0]

Мюллер «Бавария»га раҳбарият аъзоси сифатида қайтиш эҳтимоли ҳақида гапирди [0]

Лотар Маттеус Жаҳон чемпионатида Мбаппедан кўра кўпроқ порлаши мумкин бўлган футболчини айтди [0]

«Реал» Камавинганинг нархини сезиларли даражада пасайтирди [0]

Кукурелья «Барселона» машғулотларида Лионель Месси билан боғлиқ бўлган махсус қоида ҳақида гапирди [0]

Суперлига клублари ЖЧ–2026 саралаши учун қанча пул ишлаб топади? [0]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 0 0
3 Чехия 0 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Бир қарич илдамроқ...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун 20 март. Дунё суйган ажойиб ҳужумчилардан бири Фернандо Торреснинг таваллуд куни. У 37га кирди.

Одам ишонгиси келмайди, "Эль Ниньо" шу ёшга кириб қўйганига. Ахир, яқинда эмасмиди Торрес ўзи севган “Атлетико” либосида ла лигани ёндирган баҳслар, “Ливерпуль” ва “Челси” либосида АПЛни гуллатган дамлар, яна Мадридга қайтиб умрбод ардоқлаган мухлислари бағрида “иккинчи ёшлиги”ни бошдан кечирган онлари?! Яқинда эди. Бироқ, умр ўтиб боряпти, азизлар!

Торрес энг омадли ва энг совриндор ҳужумчи, десак муболаға ишлатмаган бўламиз. Унинг бахти Испанияда туғилгани, туғилганида ҳам Раул даврида эмас, “қизил фурия” уйғонган даврда туғилгани, фаолиятини ҳар қандай ёш ҳужумчига имконият берадиган Мадриднинг “Атлетико” жамоасида бошлагани, Англияга бориб ҳам исталган услубга мос тушиб кетавергани... бунақа омадни топиб кўрингчи!

Наздимда, Торреснинг юлдузли они барибир Евро-2008 финали. Испания осмонида порлаб чиққан йигит шу кеча биргина ҳаракати билан тарихга кирган, биргина ҳаракат... Унинг Германия посбонидан бир қарич илгарироқ тўпга етиб бориши натижасида, Испания кўҳна қитъа чемпионига айлана олди. Тамом – шундан кейин “қизил фурия”ни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмади. Бир қарич илдамроқ ҳаракат қилиши натижасида туғилган масканида янги тарих ёзди.

Икки йилдан сўнг жаҳонни забт этган ўғлонлар навбатдаги Европа кубогини ҳам бошлари узра кўтардилар. Тўғри, ЖАРдаги мундиалда қаҳрамонимиз жароҳати туфайли у қадар юксак ўйин кўрсата олмаган бўлиши мумкин, лекин Украинадаги Евро турнирида сўнгги ўйинда гол уриб, тарих саҳифаларига “қаторасига икки финалда гол урган ўйинчи” сифатида жойланди.

Торрес замонавий Испания футболида янги ҳужум асрини очиб берган, десак муболаға ишлатмаган бўламиз. Раул пайтида Раулга ўхшаб нозик ҳаракат қиладиган авлод ўтмиш қаърига сингиб кетгач, буёғига испанлар айнан шу йигит тимсолида тезкор ҳужум услубига эга бўлишди. Бу эса қатор мусобақаларда наф берганини кўрдик.

Эль Ниньо бугунги кунда футболчилик фаолиятини якунлаган. Мураббий бўлишига тилакдош эмасдим, лекин у яқинда "Атлетико"нинг ўринбосарларига устозлик қиляпти. Начора, Фернандони ракета мисол учиб кетаётган ҳужумчи тимсолида эслаб қолгим келганди. Ҳужумчилардан камдан кам сифатли мураббийлар чиқишини эътиборга олсак, ажойиб репутациясини бузиб ҳам қўйиши мумкин. Балки Симеоне ўзига яхши ворис тайёрлаётгандир.

Ахир, уни Мадридда, Ливерпулда ва Лондонда бирдек яхши кўришади. Бу қадар жамланган муҳаббат бошқа ҳужумчига насиб этмаган. У барибир ўзини улғайтирган клубни танлади. Бунинг номини садоқат дейдилар.

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 15:37, 20.03.2021. Ўқилди: 4388 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик