Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7278]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4042]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3366]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3247]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3197]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2702]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2337]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1631]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1586]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1510]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шавкат Мирзиёев бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасига табрик йўллади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 24—31 май кунлари БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларга табрик йўллади.

"Мард ва жасур фарзандларим, юртимиз қаҳрамонлари!

Сиз, азизлар шу йил 24—31 май кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, азму шижоатли ўзбек фарзандлари қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир бор яққол намоён этдингиз.

Сизларнинг мана шундай ёрқин ғалабангиз ва унинг омиллари ҳақида сўз юритар эканмиз, мамлакатимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришга жиддий эътибор берилаётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

Ана шундай юксак эътибор туфайли ёшларимиз ўртасида спортнинг бошқа турлари қатори боксга бўлган меҳр ва қизиқиш ҳам тобора ортиб бормоқда.

Ҳеч шубҳасиз, бу борада ўзининг шонли анъаналарига эга бўлган ўзбек бокс мактабининг сиздек муносиб вакилларининг жаҳон майдонларида эришаётган улкан ютуқлари ҳам беқиёс рол ўйнамоқда.

Бундан беш йил олдин айнан сизларнинг юксак маҳорат ва матонатингиз билан Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХХХИ ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон чарм қўлқоп усталари жаҳоннинг энг қудратли ва етакчи бокс жамоалари қаторига кўтарилгани барчамизга чексиз ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Сизлар кейинги йилларда ана шу ютуқларни янада мустаҳкамлаб, 3 та Осиё биринчилиги, Осиё ўйинлари ва 2019 йили Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатида барча рақибларни ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритганингиз таҳсинга сазовордир.

Ўзбек боксининг шуҳратини келгусида жаҳон миқёсида кенг тараннум этиш, ушбу спорт турини ёшларимиз ўртасида янада оммалаштириш мақсадида яқинда махсус қарор қабул қилганимиз сизларга яхши маълум, албатта.

Мазкур ҳужжатда қарийб бир асрлик бой тарих ва анъаналарга эга бўлган ўзбек бокс мактабини янада ривожлантириш, унинг жаҳон спортидаги етакчилик мавқеини мустаҳкамлаш, ёшларимиз ўртасидан янги Осиё, жаҳон ва Олимпия чемпионлари етишиб чиқишини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланганини айтиб ўтишни истардим.

Шу ўринда мамлакатимизда хотин-қизлар спорти, хусусан, аёллар бокси ҳам изчил ривожланиб бораётганини қайд этиш лозим. Сизлар ғолибликни қўлга киритган Осиё чемпионатида Тўмарис ва Барчинойдек ботир ва довюрак момоларимизнинг муносиб давомчилари бўлган жасур қизларимиз ҳам фаол иштирок этиб, 1 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритганлари ҳаммамизни қувонтиради.

Бу ҳақда гапирганда, яқинда ёшлар ўртасида бўлиб ўтган дунё биринчилигида ўзбек қизи Нигина Ўктамова миллий тарихимизда биринчи марта хотин-қизлар орасида «жаҳон чемпиони» деган юксак шарафга муяссар бўлганини фахр билан тилга оламиз.

Ишонаманки, бу ҳали бошланиши. Келгусида қизларимиз бундан ҳам юксак ғалабалари билан жаҳон бокс оламини ҳайратга солади, албатта.

Азиз ғолиб ва музаффар фарзандларим!

Сизларнинг Осиё чемпионатида эришган улкан ютуғингиз энг улуғ, энг азиз байрамимиз — Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнасига муносиб совға бўлди.

Сизлар ушбу ғалабангиз билан халқимизга янада кўтаринки кайфият ва катта қувонч олиб келдингиз.

Бундай муваффақиятлар замирида тажрибали мураббийлар ва федерация ходимларининг кечаю кундуз қилаётган тинимсиз меҳнати, фахрийларимизнинг йиллар давомида тўплаган буюк ва бебаҳо мероси, халқимиз ва ҳурматли ота-оналарингизнинг дуолари мужассам, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади.

Яқинда Токио шаҳрида бошланадиган Олимпия ўйинларида ҳам сизларга мана шундай улкан зафар ва омадлар ёр бўлсин!

Жаҳон спорт майдонларида Ватанимиз байроғини янада баланд кўтариб, унинг шон-шуҳратини оширишда барчангизга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат ва янги-янги ғалабалар тилайман.

Ёрқин ва улкан ютуғингиз муборак бўлсин!"

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати—2021 мусобақасида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 8 та (1 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза) медалга сазовор бўлган бўлса, эркаклар жамоасининг барча 10 нафар аъзоси совриндорлар қаторидан жой олди (6 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза). Ўзбекистон делегацияси 7 та олтин (6 та кумуш, 5 та бронза) билан мусобақанинг умумий рейтингида 2-ўринни эгаллади.

Манба: president.uz
Киритилди: 22:59, 02.06.2021. Ўқилди: 4534 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик