Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Виллаш-Боаш: «Реал»га ЦСКА билан, «Барса»га «Байер» билан, бизга эса «Наполи» билан осон бўлмайди»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Челси» бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш ўз жамоасининг Чемпионлар Лигаси нимчорак финалидаги имкониятлари ҳақида тўхталар экан, бўлажак рақиб — «Наполи» лондонликларга кўп муаммо келтириши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда, «Челси» расмий сайтига асосланиб, «Sport-express.ru» хабар бермоқда.

Португалиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, плей-офф босқичида ҳар нима бўлиши мумкин.

«Англия чемпионатида пешқадамлардан катта фарқ билан ортда қолиб кетганмиз, шунинг учун ҳам бор эътиборимизни Чемпионлар Лигаси ва Англия Кубоги баҳсларига қаратишдан бошқа чорамиз йўқ. Бироқ, ўрни келганда қайд этиб ўтишим керакки, плей-офф босқичида ҳар нима содир бўлиши мумкин», деди португалиялик мураббий.

«Яхшироқ таркибга эга бўлган жамоа ҳар доим ҳам ғалаба қозонавермайди. ЦСКА «Реал»га, «Байер» «Барселона»га муаммо келтириб чиқариши мумкин бўлганидек, «Наполи»га қарши ўйинда ҳам бизга осон бўлмайди», деди «Челси» устози.

«Неаполликларнинг «Милан»га қарши ўйинидан бир қатор парчаларни кўрдим ва, мен сизга айтсам, «Сан-Сиро»да 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаш — муносиб натижа. Умуман олганда, ҳеч ким бизга осон бўлишини ваъда бераётгани йўқ», дея қўшимча қилди «Челси» бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш.

УЕФА Чемпионлар Лигаси нимчорак финал дастлабки учрашувлари 14-15 февраль 21-22 февраль кунлари бўлиб ўтса, жавоб баҳслари 6-7 ва 13-14 март кунларига белгиланган. «Челси» 21 февраль куни «Наполи» меҳмони бўлса, неаполликлар 14 март куни Лондонга сафар қилишади.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 19:15, 07.02.2012. Ўқилди: 12723 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик