“Челси” раҳбарияти янги ҳафта бошлангунга қадар “Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукакуни сотиб олишни якунлашни кутмоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, лондонликлар бельгиялик ҳужумчининг қайтишига катта қизиқиш билдирмоқда.
“Челси” Лукакуни яқин орада жамоага қўшилишига умид қилмоқда, чунки у 13-августда
бошланадиган Премьер-лиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўриши даркор.
Маълум бўлишича, 28 ёшли футболчи “нерадзуррилар” раҳбариятига Лондон клубининг таклифини қабул қилиш сўрови билан мурожаат қилган. Миланликлар аллақачон Лондон клубининг таклифини икки марта рад этишган, бироқ 110-120 миллион евро уларни ишонтириши мумкин.
Аввалроқ, Лукаку “Челси” билан йилига 15 миллион евро маош оладиган шартнома борасида
келишиб олгани ҳақида хабар берилган эди. Бу унинг “Интер”даги маошидан икки баравар кўп.
Маълумот учун, Лукаку 2011-йилдан 2014-йилгача “Челси”да тўп тепган. 2019-йилдан буён
эса “Интер” шарафини ҳимоя қилади. Ўтган мавсумда ҳужумчи А серия доирасида 36 та ўйин
о?тказди ва 24 та гол уриб, 11 голли узатмага муаллифлик қилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).