Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • 4:2
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • Бундеслига
      • 20.04.2026 14:18
      • Герта
      • 2:0
      • Айнтрахт Брауншвейг
      • 20.04.2026 14:18
      • Вольфсбург
      • 2:2
      • Фрайбург
      • 20.04.2026 14:18
      • Майнц
      • 2:0
      • Нюрнберг
      • 20.04.2026 14:18
      • Бавария
      • 5:2
      • Вердер
      • 20.04.2026 14:18
      • Ҳоффенҳайм
      • 0:0
      • Айнтрахт Ф
      • 20.04.2026 14:21
      • Байер
      • 2:2
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 8 21
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 ОКМК 8 11
9 Локомотив 8 11
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 8 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 8 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум
8-тур Нефтчи 2-1 Насаф
8-тур Машъал 0-1 Хоразм
8-тур Пахтакор 4-2 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Афсонавий футболчи, "миллат тўпурари" — Герд Мюллер ҳаётига назар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Хабарингиз бор, бундан бир неча кун олдин бутун футбол мухлислари буюк футбол афсоналаридан бири бўлган «Бавария» ҳужумчиси Герд Мюллердан айрилиб қолди. Унинг мақтана оладиган хусусиятлари бисёр: «Олтин тўп» соҳиби, Жаҳон чемпиони ва 18 йил давомида бошқалар орзу қилмаган даражадаги совринларни ютган ва кўплаб рекордларни янгилашга муваффақ бўлган шахс сифатида қадрли.

Stadion.uz қуйида Герд Мюллер билан боғлиқ бир қатор диққатга сазовор ҳолатларга қисқача тўхталади.

Олтин тўп

Етмишинчи йилларнинг дастлабки пайтлари «Бавария»нинг жаҳон бўйича тўлиқ гегемонлигида ўтди. Герд Мюллер эса ўша пайтлар жамоасининг ҳақиқий раҳнамоси бўлган. У 69/70 ва 70/71 йилги мавсумларда жами 81 та гол урди, Мексикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида эса ўз ҳисобига нақ 10 та (!) гол ёздириб қўйди. Натижада у 1970 йили «Олтин тўп»ни қўлга киритади.

«Миллат тўпурари» бу йўлда Бобби Мур ва италиялик Луиджи Рива билан кураш олиб борди. Шундай қилиб, Мюллер ушбу совринни қўлга киритган биринчи немис футболчисига айланди. 1972 йили у бу рўйхатга яна бир бор номзод сифатида кўрсатилди, бироқ «Олтин тўп» бу сафар Франс Беккенбауэрга насиб этди.

Бундеслига рекорди

1971/72 йилги мавсумда Мюллерни тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмади. Ушбу мавсумда Герд росмана голлар машинасига айланиб кетди ва унинг ёрдами билан «Бавария» мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Умуман олганда, мюнхенликлар ўша мавсум давомида 101 та гол уришганди ва уларнинг 40 таси бевосита Мюллерга тегишли бўлди. Бу эса бир мавсум давомида ички чемпионат доирасида урилган энг кўп голли серия дегани. Роберт Левандовскининг якунига етган мавсумда ушбу натижани янгиламагунига қадар юқоридаги рекордга ҳеч ким яқинлаша олмади.

1972 евро финалида дубл

1972 йилги Европа чемпионати Германия учун муҳим воқелик сифатида қайд этилди. Гап немисларнинг ғолиб бўлганлигида ҳам эмас аслида. Энди бутун футбол аҳли мана шу кундан бошлаб Германия билан ҳисоблашишни бошлади, уларга росмана кучли жамоа сифатида қарай бошлади. Ўз навбатида Герд Мюллернинг ҳам ҳаётида янги саҳифа очилди. Бу турнирдан сўнг у катта сиймога айланди, ўз номини бутун оммага ёйди. Евро-72 ярим финалида мезбон Бельгияга қарши иккита гол урди. Брюсселдаги финалда эса СССР билан баҳсга жиддий киришган Герд яна ўша ишини такрорлади ва дубл муаллифига айланди.

Натижада Мюллер 1954 йилдан бери биринчи марта мамлакатига йирик совринни тақдим этди. Шундан сўнг, ҳамма бу жамоадан қўрқиш кераклигини ҳис қила бошлади.

Афсонавий йил

1972 йили Мюллер ақлбовар қилмас рекордни қайд этди. Голлар уриш фишкасига айланган бу йигит бир календарь йили давомида жами 85 та гол уришни уддалади. Фақат 2012 йилдагина Лео Месси бу кўрсаткични тамомила янгилаб, 91тага ошириб қўйган.

Жаҳон чемпионати

Мюллер Бундеслига ва Европа чемпионлиги совринларини қўлга киритгач энди унинг биргина орзуси қолар эди - Жаҳон чемпионати. 1974 йилги мундиал эса бунинг учун ягона имконият эди. Айниқса, немисларнинг ушбу турнирдаги мезбонлик мақоми ва бундан аввалги катта турнирни ютганликларини ҳисобга олсак, мухлислар Германиядан катта натижаларни кутишган эди.

Аммо Мюллер жамоадошлари учун барчаси омадсиз тарзда бошланди. Шарқий Германия билан бир гуруҳда тушиб қолган ГФР ўзаро ўйинда ҳам азалий рақибларига имкониятни бой беради. Бироқ плей-оффларда ўзига келган немислар секин аста мухлислар ишончини оқлай бошлайди. Бунда албатта Мюллернинг ҳиссаси катта. Ниҳоят финалга қадар етиб келган Германия бу баҳсда  Голландияни таслим этишни уддалади. Die Mannschaft сафидаги голларга Бретнер ва Мюллерлар муаллифлик қилишди. Герд жамоасига ғалаба келтирувчи голни тақдим этди.  Шундай қилиб, унинг мамлакати иккинчи бор Жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Киритилди: 02:13, 26.08.2021. Ўқилди: 2332 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик