Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 31 70
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 31 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 31 38
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 31 35
15 Севилья 31 34
16 Алавес 31 33
17 Эльче 31 32
18 Мальорка 30 31
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Реал Мадрид 1-1 Жирона
31-тур Реал Сосьедад 3-3 Алавес
31-тур Эльче 1-0 Валенсия
31-тур Барселона 4-1 Эспаньол
31-тур Севилья 2-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жанг бошланди ёхуд Ҳоланд учун даъвогар 8 клуб

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтган ёзги трансфер ойнаси сўнгги йиллардаги энг қизиқарлиси бўлди. Лионель Месси «Барселона»ни тарк этди ва Криштиану Роналду кутилмаганда «Манчестер Юнайтед»га қайтди. Аммо кейинги ёз ҳам худди шундай қизиқарли бўлиши тахмин қилинмоқда. Кейин трансфер ойнасининг асосий қаҳрамонлари катта эҳтимол билан «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва Дортмунднинг «Боруссия» клуби етакчиси Эрлинг Холанд бўлади. Француз билан ҳамма нарса озми-кўпми аниқ. У ё парижликлар билан шартномани янгилайди, ёки «Реал»га ўтади. Аммо норвегиялик билан боғлиқ вазият аниқ эмас.

Ҳоланднинг «Боруссия» билан шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади. Аммо келаси ёзда футболчининг келишувида ҳар қандай клуб уни 75 миллион еврога сотиб олиши мумкин бўлади. Сабаби, унинг шартномасида шундай битим бор. Бир томондан, бу пандемиядан кейинги даврда муносиб миқдор. Бошқа томондан, бу дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири учун унчалик кўп пул эмас. 21 ёшли ҳужумчи учун кураш ўтган йилнинг ёзида бошланган. «Асаларилар» жамоада сақлаб қолишга муваффақ бўлишди, чунки улар норвегиялик учун ўзлари истаган суммани сўраши мумкин эди. Лекин мавсум охирида немис клуби тўпурарини қўлдан чиқариш эҳтимоли бор. Ҳозир эса биз сизлар билан Ҳоланд учун 8 та даъвогарни кўриб чиқамиз.

«Манчестер Сити»

Манчестер шаҳрининг кўк қисмидаги клуб Ҳоландга асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Ўтган ёзда «Сити» «Тоттенхэм» ҳужумчиси Харри Кейнни сотиб олишга уриниб кўрди, аммо бу муваффақиятсиз якунланди. «Шаҳарликлар» келаси ёз инглиз билан боғлиқ вазиятга қайтиши даргумон. Ҳоланд улар учун энг устувор номзод бўлади ва бундан ташқари, унинг нархи ҳам арзонроқ. Ахир, 7 ёш кичик ва 25 миллион евро арзонроқ сифатли ҳужумчини сотиб олсангиз, Кейнни 100 миллион еврога сотиб олишнинг нима кераги бор? Норвегиялик учун ҳам «Манчестер Сити» варианти қизиқ бўлиши мумкин. Биринчидан, «шаҳарликлар» унинг молиявий талабларини қондира оладилар. Иккинчидан, жамоада фақат битта марказий ҳужумчи бор - Габриэль Жезус. Демак, футболчига «Манчестер Сити» асосий таркибида жой кафолатланган.

«Манчестер Юнайтед»


Ҳоланд «Боруссия»га ўтишдан олдин ҳам «Манчестер Юнайтед» билан боғланган эди. Бунга асосий сабаб - «Юнайтед» устози Оле-Гуннар Сульшер. Унинг раҳбарлигида футболчи «Мольде»да ўйнаган. Манкунианларнинг молиявий муаммолари бор, лекин улар ҳар доим таркибни мустаҳкамлаш учун маблағ топишади. Бундан ташқари, «Олд Траффорд» эгаларини келаси ёзда 2 та ҳужумчини - Антони Марсьял ва Эдинсон Кавани тарк этиши мумкин. Шундан сўнг, «Манчестер Юнайтед» марказий ҳужумида фақат Криштиану Роналду қолади. «Қизил иблислар» одатда битта марказий ҳужумчи билан ўйнайди. Аммо Ҳоланднинг келиши бу борада муаммо бўлмайди, чунки португалиялик қанот ҳужумчиси сифатида ўйнаши мумкин. Миш-мишларга кўра, «Манчестер Юнайтед» ҳали ҳам норвегияликка қизиқиш билдирмоқда. Манкунианликлар пул топишса, Сульшер футболчи билан музокараларда муҳим элементга айланиши мумкин.


«Челси»

Ҳоландни сотиб оладиган бошқа инглиз клуби. Трансфер чеклови олиб ташланганидан сўнг, «Челси» қиммат харидларни амалга оширмоқда. Ўтган ёзда «кўклар» норвегияликка жиддий қизиқиш билдиришганди, аммо якунда улар «Интер»дан Ромелу Лукакуни ортга қайтаришди ва бельгиялик учун 115 миллион евро тўлашди. Шу билан бирга, «аристократлар»нинг «Боруссия» тўпурарига бўлган қизиқиши сақланиб қолмоқда. Тимо Вернернинг Лондондаги келажаги аниқ эмас. Британияликлар келаси ёзда немисни сотиш эҳтимоли катта. Шундан сўнг, «Челси» жамоаси бошқа ҳужумчига жой ажратилади ва клуб ҳисобида сотувдан тушган яхшигина сумма бўлади. «Кўклар» Вернерни сотса, Эрлингга яна даъво қилишига шубҳа йўқ. Лукаку билан норвегияликларнинг бир қаторда ўйнаши жуда қизиқ бўлиб чиқиши мумкин.

«ПСЖ»

Франция вице-чемпионлари топ-футболчилар билан боғлиқ янгиликларда ҳар доим пайдо бўлади. Килиан Мбаппе билан боғлиқ ноаниқ вазиятни ҳисобга олсак, бунинг сабаби ҳам бор. «ПСЖ» футболчини сақлаб қолиш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Аммо, агар Килиан барибир «Реал»га кетса, парижликлар дарҳол унга муносиб ўринбосар қидиришни бошлайдилар. Ҳоланд – асосий номзод. «ПСЖ» футболчининг ҳам, унинг агенти Мино Райоланинг ҳам молиявий талабларини қондиришига шубҳа йўқ. Яна бир савол - норвегиялик «Париж»га боришни хоҳлайдими? Миш-мишларга кўра, Франция вице-чемпионлари аллақачон ҳужумчи билан боғланишган. Уларнинг айтишича, норвегияликни парижликлар сафига ўтиш қизиқтирмайди. Аммо, «ПСЖ» осонликча таслим бўлмоқчи эмас. Чунки, клуб Мессини қўлга кирита олишдими, демак Эрлингни ҳам сотиб олиши мумкин.

«Реал Мадрид»

«Реал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади - Мбаппе. Аммо, агар француз «ПСЖ»да қоладиган бўлса, «қаймоқранглилар» Ҳоланд трансферига мурожаат қилади. Испанларнинг пули бор. Сабаби, Мадрид клуби 2 мавсум давомида яримҳимоячи Эдуардо Камавинга учун атиги 31 миллион евро сарфлашган, бироқ улар мунтазам равишда ўз футболчиларини сотишган. Ҳатто Ла Лига президенти Хавьер Тебас ҳам «қироллик клуби» коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқирозга қанчалик сабр-бардош берганига қойил қолади. Карим Бензема ҳозирда яхши формада, лекин франциялик ҳужумчининг ёши сабаб, бу узоққа чўзилмаслиги мумкин. Мариано Диас ва Лука Йович - мадридликлар ишонадиган футболчилар эмас. «Қироллик клуби» Эден Азар хариди узоқ вақтдан бери, клубнинг энг катта шартномаси бўлиб қолмоқда, лекин келаси ёз улар трансфер «бомба»сини амалга ошириши мумкин. Чунки, вазият шунга қараб кетмоқда.

«Барселона»

Сир эмаски, «Барселона» молиявий аҳволи ёмон. Аммо, бренд туфайли каталонияликлар хусусий компаниялар учун жозибали бўлиб кўринмоқда. Испан матбуоти хабарига кўра, бир нечта сармоявий фондлар Ҳоланд билан шартнома имзолашда «кўк-анорранглилар»га ёрдамини таклиф қилишган. Каталонияликлар ҳақиқатан ҳам норвегияликни қўлга киритишни исташади, чунки Серхио Агуэро, Мартин Брейтвэйт ва Люк де Йонг узоқ муддат жамоада қоладиган футболчилар эмас. Аммо, каталонияликлар футболчининг маошини тўлаши керак бўлади, бу йилига камида 10 миллион еврониташкил қилади. «Барселона» ҳозирда ёш ва сифатли ҳужумчи билан шартнома имзолаш имкониятига эга - бу эса уларга керак. Каталонияликлар таваккал қилишга ҳақли, сабаби бу масалани кечиктириш уларга қимматга тушиши мумкин.

«Ливерпуль»

Британия матбуоти хабарига кўра, мерсисайдликлар Ҳоланд билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу кўп жиҳатдан Муҳаммад Салоҳ билан бўлган вазиятга боғлиқ бўлади. «Ливерпуль» футболчини сақлаб қолмоқчи, аммо бунинг учун клуб Муҳаммад катта маош талаб қилмоқда. Агар, мисрлик келаси йил ёзда «қизиллар»ни тарк этса, унинг  сотувидан тушган пулни «Боруссия» ҳужумчисига сарфланиши мумкин бўлади. Аммо «Фиръавн» сотилмаса ҳам, ҳаммаси ҳал бўлиши мумкин. Мерсисайдликлар охирги пайтларда ортиқча маблағ сарфламаяпти. Қолаверса, жамоани ҳужумчилар Роберто Фирмино ва Дивок Ориги каби футболчилар тарк этиши мумкин. Бу шуни англатадики, «қизиллар» янги ҳужумчига муҳтож бўлади. Бу эса норвегиялик трансферини амалга оширишга туртки бўлишши мумкин.

«Бавария»

«Бавария» спорт директори Ҳасан Солиҳамиджичнинг яқинда берган интервьюсида «рекордлар устаси» Ҳоландни кузатаётганини тасдиқлади. Мюнхен клубининг трансфер стратегиясини ҳисобга олган ҳолда, бунинг аксини айтиш аҳмоқлик бўларди. Ҳозирча, норвегиялик битта чемпионат доирасида клуб регистрациясини ўзгартиришини тасаввур қилиш қийин. Ҳатто «Бавария» бошқарувининг собиқ раҳбари Карл-Хайнц Румменигге ҳам «Боруссия»дан кетганидан кейин Эрлингни Германияда қолиши мумкин эмаслигини тан олди. Аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин ва Мюнхен клубида яхши ўйинчи учун пул доимо бўлади. «Немис машинаси» агар Роберт Левандовски оптимал ҳолатда бўлса ҳам, Ҳоландга таркибдан жой топади. Аммо, ушбу трансфер амалга ошиш эҳтимоли паст. Чунки, Эрлинг бошқа чемпионатга ўтмоқчилигини таъкидлаган. Бироқ, мюнхенликлар Дортмунд клубидан кўп марта футболчи харид қилган. Бу эса кўп нарсани англатади.


Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.

Киритилди: 11:29, 17.10.2021. Ўқилди: 9476 марта. Фикрлар: 18 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 15
4 Осасуна Анте Будимир 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Барселона Рафинья 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик