Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • 0:5
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • 1:0
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • 3:1
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • 2:1
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 0:1
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 28.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брентфорд
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • 2:1
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • 2:1
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
      • 28.04.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Леванте
  • «A» Серия
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 0:2
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • 0:0
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 27.04.2026 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Аталанта
      • 27.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Удинезе

Zo'r TV телеканали 26-апрель куни «Милан» - «Ювентус» ўйинини жонли трансляция қилади [0]

Клопп нима учун “Реал” таклифини қабул қилмаяпти? [0]

Эдди Хау: «Биз кучлироқ кўринган ўйинларда ҳам мағлуб бўляпмиз» [0]

Лига-1. «ПСЖ» камчиликда қолган ҳолда «Анже»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видеошарҳ) [0]

«Манчестер Сити» ички треблга эришадими? Гвардиола жавоб берди [0]

MLS. Месси ўйнаган баҳсда «Интер Майами» «Нью-Инглэнд Революшн»ни енга олмади ва ғалабали сериясини давом эттира олмади (видеошарҳ) [0]

«Арсенал» бурчак тўпларидан урилган голлар сони бўйича АПЛ рекордини ўрнатди [0]

Ла лига. «Атлетико» Гризманн ва Сёрлот голлари эвазига «Атлетик»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [0]

«Ал-Аҳли» кетма-кет иккинчи бор Элит ОЧЛда ғолиб чиқди [0]

«Арсенал» «Ньюкасл»ни мағлуб этиб, АПЛда пешқадамликни қайтариб олди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 33 85
2 Реал Мадрид 33 74
3 Вильярреал 32 62
4 Атлетико 33 60
5 Бетис 33 50
6 Сельта 32 44
7 Хетафе 33 44
8 Реал Сосьедад 32 42
9 Атлетик Бильбао 33 41
10 Осасуна 32 39
11 Валенсия 33 39
12 Райо Вальекано 32 38
13 Эспаньол 32 38
14 Жирона 33 38
15 Алавес 33 36
16 Эльче 32 35
17 Мальорка 33 35
18 Севилья 32 34
19 Леванте 32 32
20 Реал Овьедо 32 28

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Атлетик Бильбао 1-0 Осасуна
33-тур Мальорка 1-1 Валенсия
33-тур Реал Мадрид 2-1 Алавес
33-тур Жирона 2-3 Бетис
33-тур Эльче 3-2 Атлетико
33-тур Реал Сосьедад 0-1 Хетафе
33-тур Барселона 1-0 Сельта
33-тур Леванте 2-0 Севилья
33-тур Райо Вальекано 1-0 Эспаньол
33-тур Реал Овьедо 1-1 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шерзод Насруллаев - ҳужумга хушҳол ҳимоячи!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Насаф» вакили Шерзод Нас­руллаев ҳужумга қўшилишни хуш кўрувчи ва бу ишни яхши уд­далайдиган истеъдодли ҳимоя­чиларимиздан. 2021 йил унинг учун анча самарали келди: «аж-дарлар» сафида ОФК кубогида муваффақиятли тўп сурди ва якунда Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди. Янги йил ҳам Насруллаев учун хушхабар билан бошланди - футболчи Сречко Катанец бошқарувидаги Ўзбекистон миллий жамоаси йиғинига жалб этилди. Махсус мухбиримиз шу баҳона БАА сафари олдидан Шерзодни алоҳида суҳбатга чорлади.

- Шерзод, аввало, Ўзбекистон миллий жамоаси таркибига киритилганингиз билан табриклаймиз.

- Раҳмат. Тушунарлики, ватан жамоаси либосида майдонга тушиш ҳар бир футболчининг асосий орзуси саналади. Албатта, йиғинда бор маҳоратимни ишга солиб, ишонч­ни оқлашга ҳаракат қиламан. Хуллас, кайфият яхши, буёғига машғулотлар ва ўйинларда терма жамоа сафида ўйнашга муносиб эканлигимни исботлашим керак. Афсуски, 21 январь кунига белгиланган Япония термасига қарши ўртоқлик ўйини пандемия туфайли бекор қилинди. Лекин БААда 2та ўйин ўтказиш режалаштирилган. Демак, уларга астойдил тайёргарлик кўрамиз. 

- Миллий жамоада сизни собиқ клубдошингиз Фаррух Сайфиев билан рақобат кутаётгани тайин. Бундан чўчи-майсизми?

- Соғлом рақобат ҳар бир футболчи учун - мотивация. Шундай экан, чўчишга асос йўқ. Муҳими, ҳозирга қадар айнан кучли рақобат ўлароқ, олдинга қадам ташлаяпман. Умуман, ким ўз устида кўпроқ ишласа, ўша кўзлаган маррасига етади.

- Хўш, айнан қайси амплуа­дошларингиз ўйинларидан сабоқ олишга мойилсиз?

- Кўпроқ Европа клублари ўйинларини кузатаман. Хусусан, «Ливерпуль» ҳимоячиси Робертсонга ҳавасим баланд. Унинг ҳужумга интилиши, тўпни жарима майдонига узатиб, кескинликни оширишига гап йўқ.

- Очиғи, Шерзод Насруллаев ўйинида ҳам ҳужумни қўллаб-қувватлаш хоҳиши яққол сезилиб туради.

- Чунки гол уриш ёки унга ҳаммуаллифлик қилиш истаги кучли. Ўтган мавсум Суперлигада «Сурхон», «Турон» ва «Машъал» дарвозасини нишонга олдим. ОФК кубоги турнирида эса «Хўжанд» (Тожикистон)га қарши кечган баҳсда ўзимни кўрсатдим. Асосийси, барча турнирларда кўплаб самарали узатмалар билан жамоам ютуқларига ҳисса қўшдим. Жумладан, кубок мусобақасида «Бунёдкор» ва «Пахтакор»га қарши кечган муҳим ўйинларда голга ассистентлик қилиш ёқимли бўлди.

- Тўп назоратига йўғрилган ҳаракатда қайси футболчи билан ўйинингиз яхшироқ қовушади.

- Ойбек Бозоров кейинги ҳаракатингизни тезда илғайди. Унинг чаққонлик, техник-тактик салоҳияти ҳар қандай футболчига қўшимча куч бағишлайди. Хуллас, Ойбек билан тандем сифатида ўйнаш анча завқли.

- 2021 йилги мавсум ғоят муросасиз кечди. Бироқ охирги турларда Қаршида «Локомотив»га имкониятни бой бердинглар ва «Насаф» якунда совринсиз қолди.

- Аслида ўша учрашувни яхши бошладик. Гарчи кубок ўйинидаги чарчоқ аломатлари яққол сезилган бўлсада, устунликка эришаётгандик. Бироқ Жўрабек Манноновнинг майдондан четлатилишидан сўнг бўшашдик. Охир-оқибат, қўйиб юборилган 2та гол соврин учун курашдаги имкониятимизни йўққа чиқарди...

- ОФК кубоги финалидаги мағлубиятни нима билан изоҳлайсиз?

- Рақибнинг тезкор голи ўйинга танланган тактик режамизни тамомила ўзгартириб юборди. Боз устига, у руҳиятимизга салбий таъсир кўрсатди. Асосийси, бундан тегишлича сабоқ олдик. Ўйлайманки, ушбу тажриба ёш жамоамизнинг халқаро даражадаги кейинги ўйинларида роса асқотади.

- Ўзбекистон кубогининг ҳар бир босқичида ўзига хос жанг кузатилди.

- Айниқса, сафарда АГМКга қарши кечган ярим финал баҳси эсда қолди: майдонда 10 киши бўлиб ўйнаш, пенальтидан фойдаланолмаслик, қўшимча бўлимлардаги голлар... «Пахтакор билан финал учрашувида ҳам шундай драма такрорланди.

- Мавсумда VAR тизимидан фойдаланилди. Бунинг самараси билиндими?

- Ҳа, тизим катта фойда берди. Хусусан, АГМК билан кубок ўйинида айнан VAR ёрдами билан адолатли қарорлар қабул қилинди. Бу тизим янги мавсумда ҳам жуда қўл келиши тайин, фақат тезкорлик оширилса, бас.

- 1998 йилнинг 23 июль куни Косон туманида туғилгансиз. Отангиз Инатулла Жуманазаров - нефть-газ саноати ходими, онангиз Шоҳиста опа - уй бекаси. Ўз ҳақингизда кенгроқ маълумот берсангиз.

- Оилада 3 фарзандмиз, икки опам бор. Косон шаҳридаги 5-мактабда таҳсил олганман. 2000 йилдан «Насаф» қошидаги махсус футбол мактабида Нурали Султонов ва Баҳодир Аннаматов қўл остида шуғулландим. Дебютим 2019 йили «Пахтакор»га қарши кечган ўйинга тўғри келди. 2020 йили 12та учрашувда қатнашдим. Якунланган мавсум эса чемпионат доирасида 22 марта майдонга тушдим.

- Ўйин жараёнида тез-тез ҳужумга қўшиласиз, бундай ҳолатда ҳимоянинг бўшаши панд  беришидан чўчимайсизми?

- Ҳа, ҳимоячининг асосий вазифаси - орқа чизиқда бехато ўйнаш. Лекин замонавий футбол талаби шу - ҳимоячи орқада ишлаш баробарида ҳужумга қўшилиб туриши шарт. Ҳа, баъзан ортга қайтишга улгуролмаслигим ва бундан муаммо юзага келиши мумкин. Лекин фақат ортда ўйнаш билан ҳам иш битмайди-да...

- Яқинларингиз, маҳалла-куйдаги дўстларингиз сизга алоҳида мухлислик қи-лишса керак...

- Албатта. Хусусан, отам ўйи­нимизни имкон қадар Қаршидаги стадионда бевосита кузатишга ҳаракат қилади. Опаларим ва жиянларим эса ўйин куни телевизор қаршисига михланишади. Асосий мухлисим - онам. У учрашувларни ҳамиша катта ҳаяжон билан кузатади ва ўйиндан сўнг дарҳол қўнғироқ қилади: «Болам, қандайсан, ҳеч жойингга шикаст етмадими...?» Қўни-қўшни, маҳалладагилар ҳам менга бефарқ эмаслар, ҳар доим саволларга тутиб, омад тилашади.

- Жароҳат - футболчининг бош душмани. 2020 йили сиз ҳам бу душман  жабрини синаб кўрдингиз...

- Эсимда, «Қўқон-1912» билан учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозондик, аммо жиддий жароҳатга йўлиқдим. Оқибатда нақ 2 ой майдонга тушолмадим. Шукрки, ҳаммаси ортда қолди, бу ҳам ўзига хос тажриба, барибир.

- Янги мавсум старти тобора яқинлашаверади. 26 февраль кунига Ўзбекистон суперкубоги учун ўйин белгиланган. Унда яна «Пахтакор» билан рўбарў келасизлар. Қолаверса, ОЧЛ саралаш босқичи ҳам бор.

- Бу йил мақсад жиддий. Мана, 5 январдан машғулотларга киришдик. Йигитларда кайфият ва иштиёқ баланд. Раҳбарият олдимизга қатъий вазифалар қўймоқда. Умуман, юксак ишонч бизни олға ундайверади.

- Эшитишимизча, 2022 йили шахсий ҳаётингизда ҳам катта ўзгариш бўлади.

- Насиб этса, эрта баҳорда уйланиш тараддудидаман. Хуллас, қўшалоқ орзу-мақсадлар билан янги йилдан қувончли дамлар кутаяпман. Ўз ўрнида газетангиз орқали барча юртдошларимизга омад тилайман. «Насаф»га нисбатан ҳурмат-эҳтиром учун ташаккур. 2022 йили ҳам «ИнтерФутбол» саҳифаларида янада ранг-баранг мақолалар кутиб қоламиз.

Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:30, 19.01.2022. Ўқилди: 2846 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 13
7 Атлетико Александр Серлот 12
8 Барселона Роберт Левандовски 12
9 Алавес Лукас Бойе 12
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик