Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

65 йил футбол билан бирга

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Қарши шаҳрилик Чори ота Асланов гарчи 80 ёшда бўлсада, миллионлар ўйини шайдоси. Ўзининг 65 йиллик умрини ёш авлодга таълим бериш билан бирга, футболга бағишлади. «Насаф» клуби қошидаги фан-клуб аъзоси сифатида элга танилиб, ҳурмат-эътибор қозонди. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти доценти, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, Антик дунё халқаро фанлар академияси академиги, футбол фанати Чори ота Асланов билан суҳбатимиз турли мавзуларни қамраб олди.

- Олий даргоҳда ишлаётган бўлсангизда, футболга бўлган меҳр сизни ҳеч қачон тарк этмади...

- Чунки футбол менинг жону-дилим. 1956 йили Тошкентда «Пахтакор» жамоаси ташкил этилганини эшитиб, қувончимга-қувонч қўшилди. Ўзбекистон радиосидан Ахбор Имомхўжаев, Роман Турпишев томонидан берилган репортажларни ўзгача эҳтирос билан тинглардим. «Пахтакор» иштирокидаги ўйинларни томоша қилиш учун пойтахтга отланардим. «Динамо» (Киев) «Динамо» (Москва), «Зенит», «Заря» ўйинларини бевосита стадиондан кузатишнинг гашти бўлакча экан. Ҳатто, «Пахтакор» 1-лигада қатнашганда ҳам жамоага меҳрим сўнмади. Ўша пайтлар футболга ихтисослашган мустақил нашрлар бўлмасди. «Пахтакор» ўйини ҳақидаги тафсилотлар марказий газеталарда ёритиларди.

- 1979 йил 11 август. Бу кун ўзбек футболи фахри - «Пахтакор» жамоасининг авиаҳалокати билан боғлиқ машъум сана бўлиб тарих саҳифасига ёзилди.

- Дарҳақиқат, бу ҳақда ўйласам бутун вужудимни титроқ босади. Тошкент- Минск авиайўналиши бўйича парвоз қилган самолёт Днепропетровск вилоятининг Куриловка қишлоғи осмонида портлагани ҳақидаги хабарни Касби туманидаги собиқ «Ғалаба» хўжалиги раҳбари, қадрдон курсдошим Тоштемир Аминов ҳузурида эшитиб, Тошкентга отландим. Энди олий лигада ўз ўрни, мавқеига эга бўлиб бораётган жамоанинг бу ҳалокати даҳшатли воқеа эди. «Заря» (Луганск) жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, барчанинг олқишига сазавор бўлган йигитлар самога сочилиб кетди. Кўзда ёш билан Тошкент аэропортига етиб бордим. Тумонат одам. Ўзбекнинг номини бутун дунёга танитиб, яшил майдонда дадил ва ишончли хатти-ҳаракати билан миллионлаб мухлислар олқишига сазавор бўлган 17 нафар жамоа аъзолари энди орамизда йўқ эди. Қирқ мингдан ортиқ мухлис стадионда тўпланган. Авиаҳалокатга учраган йигитларнинг тобути уч марта стадион йўлаги бўйлаб айлантирилди. «Пахтакор»чиларнинг дафн маросими ана шундай тарзда ўтказилди. Ҳа, «Пахтакор-79» юраклардан мустаҳкам ўрин олган, у ҳеч қачон унутилмайди. Ҳозирги кунда ҳам «Пахтакор» қайси жамоа билан ўйнамасин, «шерлар»га бўлган мухлислик иштиёқи сўнмаган.

- Мустақиллик йилларида ўзбек футболида янги қирралар намоён бўлди...

- Бу айни ҳақиқат. 1994 йилда Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги зафарли одими, Осиё миқёсидаги мусобақаларда «Пахтакор», «Нефтчи», «Насаф» жамоаларининг муваффақиятли иштироки ҳақида ҳар қанча илиқ сўзлар айтсак, шунчалик оз. «Навбаҳор», «Дўстлик», «Бунёдкор», «Локомотив» (Тошкент) жамоалари ҳам мамлакат биринчилиги ва кубоги баҳсларида фаол иштирок этишди. Ўзбекистонда футболни ривожлантириш бўйича кўплаб қарор ва фармонлар қабул қилинди. Янги стадионлар барпо этилди. Майдонларнинг ҳолати яхшиланди. Инфратузилма жаҳон андозалари бўйича такомиллаштирилди. Футбол махсус мактабларида камолга етаётган ёшларимизнинг олимпия, миллий терма жамоалари сафидан ўрин олишларидаги хайрли ишлар шулар жумласидандир. Айниқса, 2011 йилда «Насаф»нинг ОФК кубогидаги ғолибона юриши, 2021 йилда ана шу нуфузли мусобақанинг финалигача ёш футболчилар билан етиб боришининг ўзи тарихий воқеа. Ёхуд 2018 йилда олимпиячиларимизнинг Хитойда бўлиб ўтган финалда Вьетнам термаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионлик шоҳсупасига кўтарилгани алоҳида эътиборга молик. Хўш, ўзбек футболида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётган экан, нега энди кўзланган натижаларга эришилмаяпти? 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан мосуво бўлишимиз, олимпиячиларимиз, шунингдек, клубларимизнинг халқаро майдонда омади юришмаётганига сабаб нима? Сўнгги беш йилда мамлакатимизда футболга бўлган эътибор кучайди. Тан олиш керак ўзбек футболи Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов, Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродовларни камолга етказган экан, нега энди ана шундай салоҳиятли, малакали мураббийлар етишиб чиқмайди? Четдан катта маблағлар эвазига олиб келинадиган мураббийларга сарфланадиган маблағни ўзимиздаги мутахассислар малакасини оширишга сарфласак, мақсадга мувофиқ бўларди. Бундан ташқари, ёш, иқтидорли ўсмирларнинг дунёдаги нуфузли футбол академияларида таҳсил олишларини ташкил этишимиз зарур. Ўшандагина мураббий ва футболчиларнинг янги авлоди, Ватан туйғуси билан нафас оладиган навқирон келажак пайдо бўлади.

Мени яна бир муаммо қийнайди. Бу - футболчилар ўртасидаги қўнимсизлик. Баъзи бир ўйинчилар маблағ учун фидойиликни унутиб қўйишмоқда. Ҳатто Суперлигада 14та жамоа бўлса, шунинг камида 10тадан ортиғида ўйнаб чиққан «учар» футболчиларни қандай изоҳлаш мумкин? Аслида, бундай футболчилар аллақачон ўртаҳол ўйинчига айланиб бўлишган. Ёшлар эса «қачон бизга навбат келади?» деб захира ўриндиғида ўтиришибди. Сўзимнинг индаллоси, кўчиб юрувчи футболчилар билан хайрлашадиган пайт етиб келди. Чунки бундайлар юзлаб топилади. «Насаф» клуби қошидаги махсус футбол мактабига бундан 16 йил аввал тамал тоши қўйилганди. «Насаф»да порлаган истеъдодларни ҳозирги кунда Суперлиганинг аксарият жамоаларида учратиш мумкин. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози, беш карра мамлакатнинг энг яхши мураббийи Рўзиқул Бердиев жамоасида тобланган ёшлар ҳозирги кунда Ўзбекистонда тенгсиз бўлганлиги туфайли миллий термамиз ўзагини ташкил этишмоқда. Худди шундай фикр-мулоҳазаларни «Машъал» клубининг махсус футбол мактаби ҳақида ҳам айтсак бўлади.

- 65 йилдан буён миллионлар ўйини билан биргасиз. Икки давр, яъни собиқ иттифоқ ва истиқлол йиллари футболидаги ўсишни нимада сездингиз?

- Ёшим 80да. 65 йилдан буён футболга меҳр қўйган бўлсам, шу орада собиқ иттифоқ шаҳарларида бўлиб, яшил майдоннинг завқли ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олдим. Москва, Санкт-Петербург, Киев, Минск, Днепропетровск шаҳарларига бордим, кўркам стадионлардан такрорланмас Европа футболи ўйинларини мириқиб томоша қилдим. «Пахтакор» иштирокидаги ўйинлардан завқ олдим. Ўз мактабига эга ушбу шаҳарлар футболи ҳали ҳам ўз ўрнини йўқотмаган. Мустақиллик эса янада янги имкониятлар эшигини очди. «Пахтакор», «Нефтчи», «Навбаҳор», «Бунёдкор», «Локомотив», «Сўғдиёна» жамоалари сафига АГМК, «Металлург» клублари қўшилди. «Насаф», «Машъал», «Шўртан» ўз ютуқлари билан ўзбек футболи тарихини безашди. Рўзиқул Бердиевдек мураббийни камол топтирди. Орзум - ўзбек футболининг бундан кейинги парвози сарбаланд бўлсин. «Пахтакор», «Насаф» 2022 йилда Осиё Чемпионлар Лигасида омадли юриш қилиб, ўз ортидан бошқа жамоаларимизни ҳам эргаштирсин. Миллий ва олимпия терма жамоаларимизнинг жаҳон ареналаридаги муваффақиятларини кўриш насиб этсин. Фарзанд, набира, чевараларимиз яшил майдонда тўп суриб, Ватан туйғуси билан яшашсин.

Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:45, 02.02.2022. Ўқилди: 1477 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик