Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • -:-
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 0 0
3 Чехия 0 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қўлдан чиққан «юлдузча»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ҳозирги «Арсенал» ҳужум чизиғида сифатли ижрочига эҳтиёж сезмоқда. Жамоа 32 ёшли қайсар Пьер-Эмерик Обамеянгни эркин агент сифатида қўйиб юборди. 30 ёшли Александр Ляказетт ўзидан кутилаётган сермаҳсулликни намойиш этолмаяпти. 26 ёшли Николя Пепе пулни нотўғри ишлатишнинг ёрқин намунаси, 20 ёшли Габриэль Мартинелли эса барибир, ҳали ёш ва барқарорликка эришолмаяпти...

Январда сербиялик форвард Душан Влаховичнинг «Арсенал»га ўтиши ҳақида гап-сўзлар кўпайгани бежиз эмас, аммо у якунда Италияда қолиб, «Фиорентина»ни «Ювентус»га алмашишга қарор қилди. Айнан туринликлар бугунги мақоламиз қаҳрамони Стефи Мавидидини 2018 йилнинг ёзида «канонирлар»дан 1,5 миллион евро эвазига харид қилишганди. Бироқ келиб чиқиши конголик бўлган футболчи Лондонда қанчалик муваффақиятсиз тўп сурган бўлса, «Ювентус»да ҳам айни ҳолатга тушди.

Демак, Стефи Мавидиди ҳақида. Дербида туғилган болакай футболга «Саутенд Юнайтед» болалар жамоаси орқали кириб келди, 13 ёшидан эса «Арсенал» академиясига кўчиб ўтди. Лондонда ҳужумкор футболчининг иқтидори юқори баҳоланди, бироқ асосий таркибга киритишга жазм этмадилар. Мавидиди аксарият истеъдодли ёшлар сингари ижара йўлини босиб ўтди - уни вақтинча «Чарльтон» ва «Престон» ихтиёрига топширишди. Умуман, Стефи мазкур жамоаларда ёмон ўйнамади, аммо порламади ҳам, қолаверса, ушбу босқичда жароҳатлар унинг фаолиятини мураккаблаштирди. «Чарльтон» сафида Мавидиди икки марта номаълум муддатга сафдан чиқди - дастлаб сонидаги мушаклари шикастланиши сабаб уч ой ўйнамади, сўнгра тиззаости пайлари чўзилиши туфайли икки ойни ўтказиб юборди.

2018 йилнинг ёзида Мавидиди «Чарльтон»даги иккинчи ижарадан сўнг «Арсенал»га қайтди, аммо Лондонда ортиқ қолишни истамади. «Канонирлар» салоҳиятли йигитчани машғулотлар жараёни ҳамда асосий жамоа ўйинларига жалб этишга шошмадилар. Стефи эса Чемпионшип ва Лига 1 жамоаларида ижарада ўйнашдан кўпроғига лойиқлигини ҳис этарди.

Шу паллада горизонтда «Ювентус» пайдо бўлди. Жоржо Кьеллинининг скаутлик билан шуғулланувчи акаси Мавидидини кузатиб, Турин клубига уни тавсия қилиб, шартнома имзолашга ундади. Даставвал «Кекса синьора» Стефини ёшлар жамоасида ўйнатишни кўзлаганди, бироқ деярли бир мавсум давомида «Ювентус» раҳбариятининг режалари ўзгариб кетди, ўша кезлари клубнинг Криштиану Роналдудек юлдузи бор эди.

«Қайсидир паллада «Арсенал»даги вақтим якунланганини тушуниб етдим. 8 йилни ўша ерда ўтказдим, аммо кейинроқ «Ювентус»дан қўнғироқ келди ва бахтиёрликдан бошим кўкка етди - бу ўзгача туйғу эди. Скаут билан гаплашдим, у маълум муддат майдондаги ҳаракатларимни кузатганини таъкидлади. Унинг айтишича, сўнгги уч йилдаги барча энг яхши ўйинларим ёдида экан. Бу ажойиб эди, унга учрашувларда айнан қайси ҳаракатларим мамнун бўлиши мумкинлигини ўзим ҳам эслолмадим. «Ювентус»дан чорлов бўлар экан, рад этишим мумкинмиди? Узоқ ўйланиб ўтирмадим. Менга лойиҳа ҳам, кўп нарсаларни ўрганиш имконияти туғилган маъқул келди. Асосий жамоада ўтказган дастлабки машғулотимни унутмайман, бу гўё кеча содир бўлгандек. Ўшанда илк бор Криштиану Роналдуни кўргандим», - дейди Мавидиди.

2019 йилнинг 13 апрелида Стефи «Ювентус» сафида «А» серия доирасидаги СПАЛга қарши сафар ўйинида (1:2) дебютини нишонлади. Ўша учрашувда гарчи туринликлар ҳисобни очишган бўлсада, уларга омад кулиб боқмаганди. Массимилиано Аллегри иккинчи бўлимда Мавидидини майдонга туширишга қарор қилди, ўша пайт таблода 1:1 ҳисоби порлаб турарди. Гарчи «Кекса синьора» якунда мағлубиятга учраган бўлсада, кейинги турда «Фиорентина» устидан ғалаба қозониб, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритганди.

«Эсимда, СПАЛга қарши ўйин арафасида кийиниш хонасидан охири мен чиққандим, ўшанда Аллегри сўраганди: «Тайёрмисан?». Мен эса: «Албатта, тайёрман», деб жавоб қайтаргандим. Майдонга тушишни орзиқиб кутаётгандим. 69-дақиқада Мойзе Киннинг ўрнини эгалладим, ўша лаҳзаларни умрбод унутмайман. Аллегрининг менга асосий жамоа таркибида тўп суриш имконини бергани ўз кучимга янада кўпроқ ишонишимга сабаб бўлди, мураббийнинг ишонаётганини ҳис этиб турардим»,- дейди Мавидиди.

Аммо воқеаларнинг кейинги ривожи Стефини «Ювентус» асосий таркибига киритмади, балки клубдан кетишига олиб келди. Тез орада ёш форвард отасининг вафоти ҳақида қайғули хабарни олди. Уни клубдан бир неча ҳафтага қўйиб юборишди, Мавидиди падари билан хайрлашиши, оиласи ёнида бўлишига имкон берилди, бироқ Стефи Туринга қайтганидан сўнги Аллегри «Кекса синьора» бош мураббийлигидан кетаётганидан хабар топди - айнан шу мутахассис вингернинг иқтидорига ишонганди.

2019 йилнинг ёзида «Ювентус» Мавидидини «Дижон»га ижарага берди ва Стефи ниҳоят, шу клубда мунтазам ўйин амалиётига эга бўлди. Натижада, маҳоратли футболчи Лига 1да 24та ўйинда 5та гол урди, 2020 йилнинг ёзида эса «Монпелье» қаҳрамонимизни сотиб олмоқчилиги ҳақида Туринга сўров жўнатди. «Ювентус» ортиқча тортишиб ўтирмади, 6,3 миллион еврога келишиб, Мавидидини доимий тўп суриш учун Францияга қўйиб юборди.

«Паладинлар» шу тариқа ажойиб футболчига эга бўлишди, ҳозир у жамоада энг яхшилардан бири саналади. «Монпелье»нинг ўзи кейинги мавсумда еврокубокларда қатнашиш учун курашмоқда, Мавидиди томонидан урилган голлар эса жамоанинг, жумладан, «Монако» (3:2) ва «Ланс»ни (1:0) мағлубиятга учратишида қўл келди. Эҳтимол, Стефининг Франциядаги муваффақиятларидан келиб чиқсак, «Арсенал» 2018 йилда футболчини қўйиб юборганидан ачинаётгандир. Ёш вингерга асосий таркибда ўзини кўрсатишига имкон бермай, Италияга қўйиб юборишди, эндиликда эса, Микель Артетага ҳужум чизиғида сифатли ижрочилар етишмаётган паллада, «канонирлар» афсусланишаётган бўлса, ажабмас.

Матбуотда Мавидидининг «Арсенал»га қайтиши ҳақида гап-сўзлар тарқалди, боз устига, «Монпелье» ўзига тўқ клублар сирасига кирмайди ва дурустроқ таклиф тушган тақдирда «юлдузча»сини сотиш учун музокара ўтказишга доимо тайёр туради. Умуман, сўнгги пайтларда Англия Премьер-лигасида иқтидорларни тарбиялашга ортиқча эътибор қаратилмаётгандек, гўё. Мисол учун, «Челси» Тэмми Абрахамни «Рома»га осонликча қўйиб юборди, ушбу ҳужумчи ҳозир «бўрилар» сафида энг яхшилардан бирига айланган. Ваҳоланки, «кўклар» аввал ҳам шу каби нотўғри қарорни қабул қилишган, Ромелу Лукакуни қўйиб юбориб, кейинчалик катта пулга қайтаришганди.

Агар клублар ва футболчи трансфер масаласида келиша олсалар, эҳтимол, ёзда Мавидидини яна «Арсенал»да кўрармиз. «Канонирлар» мухлислари учун бу ажойиб воқеага айланади, лондонликлар менежменти эса узоқни кўра олмаслик туфайли қў­йилган хатони тузатиш имконига эга бўлади.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:00, 21.02.2022. Ўқилди: 1977 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик