Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Ливерпул"нинг трансфер сиёсати мухлислар кўзини қувонтирмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сайёрамизда футбол клубини қандай қилиб тўғри бошқаришга оид мисол бўлса, унда бу мисол бош мураббий Юрген Клопп ва унинг "Ливерпул”идир.

Охирги беш мавсумда "Ливерпуль" 8 нафар футболчини ёки 40 миллион евродан кўпроқ бўлган харидларни амалга оширди. Улардан учтаси — Муҳаммад Салоҳ (42 миллион евро), Виржил ван Дейк (84,65 миллион евро) ва Алиссон (62,5 миллион евро) аллақачон клуб афсонасига айланишган.

Фабиньо (45 млн евро) "қизиллар"нинг ўрта чизиғидан жой олди ва ҳимоячилар ҳаракатсиз қолганда у ҳимоя марказига ўтиб кетди. Наби Кейта (60 миллион евро) Фабиньо каби ёрқин порламади, аммо гвинеялик ёрдамисиз ҳозирги "Ливерпул"ни тасаввур қилиш бироз мушкул.

Диого Жота, 44,7 миллион евро

2020 йилнинг ёзида "Ливерпуль" "РБ Лейпциг" етакчиси Тимо верньерни сотиб олиш имкониятига эга эди, бироқ Юрген Клопп "Вулверхэмптон"дан португалиялик Диого Жотани танлади ва немис футболчиси "Челси"га 53 миллион евро эвазига йўл олди.

Кейин кўпчиликда ўй пайдо бўлди: Жота қаерда-ю ва Верньер қаерда?

Натижа сизга яхши маълум: Тимо мунтазам равишда мемлар қаҳрамонига айланди, Жота эса Роберто Фирминони асосий таркибдан четлатди. Энди "қизиллар"нинг ҳужумкор кучи ҳақида гапирганда, Салаҳ-Мане-Фирмино ўрнига Салаҳ-Жота-Мане учлиги ҳақида гапирамиз.

СССРда хизмат кўрсатган мураббий Михаиль Якушин бир пайтлар шундай деган эди: "Жамоавий ўйин тамойили совет футболида етакчи тамойил ҳисобланади. Ўйинчи нафақат яхши бўлиши керак - у маълум бир жамоа учун яралган бўлиши керак".

Жота бу тамойилнинг ҳақиқий тимсолидир. Катта юлдуз бўлмагани учун у "Ливерпуль" ўйин моделига жуда мос тушди. Унинг мисоли яна бир бор исботлаб бердики, жаҳон миқёсида обрў-эътиборга эга бўлган футболчини сотиб олиш шарт эмас, асосийси ўз жамоангизга айнан керакли футболчини олишдир. Юрген Клопп бу қоидани жуда яхши ўрганган.

Иброҳима Конате, 40 миллион евро

2021 йилда "РБ Лейпциг"дан сотиб олинган Конате янги авлод ҳимоячиси. Иброҳиманинг бўйи ҳам жуда баланд (1 метр 94 сантиметр) юқори сифатли паслар ўзтаиш ва юқори босимдан чиқиб кетиш учун техникаси етарли. 2021/22 йилги мавсумнинг биринчи қисмида француз янги лигага кўникиб қолди ва Жоэль Матипга қараганда камроқ майдонга тушди.

Аммо яқин орада Конате камерунлик футболчини асосий таркибдан чиқариб юбориши мумкин. Камида Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг энг муҳим ўйинида "Интер"га қарши ўйинда (2:0) Клопп ҳимоя марказига одатий ван Дейк-Матип комбинациясини эмас, балки Ван Дейк ва Конатени қўйди. "The Athletic" нашри Иброҳиманинг Миландаги ўйини "Ливерпул"даги энг яхши ўйини деб топди. Афтидан, Матип жамоади ўрни ҳақида қайғуриши керак.

Луис Диас, 45 миллион евро

Қишда "Ливерпуль" "Порту"нинг колумбиялик вингери Луис Диасни ўз сафига қўшиб олди. У биринчи ўйинларданоқ яхши таассурот қолдира бошлади: у "Норвич"га гол урди ва "Лидс"га қарши ўйинда кучли ҳаракат қилди. Деярли ҳеч кимда шубҳа йўқки, колумбиялик футболчи Премьер-лигада ўнлаб голлар кирита олади.

"Луис Португалияда кўп нарсаларни ўрганди, ҳужумчи сифатида яхшиланди. У ҳозирда Колумбия футболидаги энг муҳим футболчи", - дейди колумбиялик журналист Хуан Фелипе Сиерра.
Диаснинг трансфери билан "Ливерпуль" Фирмино, Салоҳ ёки Мане кетган тақдирда ўзини суғурта қилди. Мисрлик, бразилиялик ва сенегалликнинг шартномалари 2023 йилнинг ёзида тугайди ва янгилаш бўйича музокаралар ҳозирча қийин кечмоқда.

Энди "Энфилд" бошлиқлари музокараларда кучли картага эга: улар Диас билан шартнома имзолагани ва Жотанинг фавқулодда даражасига эришганини ҳисобга олсак, кекса юлдузларнинг кетишидан хавотирга тушмайди.

Киритилди: 21:31, 28.02.2022. Ўқилди: 7204 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.