Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Танишинг, «янги Лэмпард»! (видео)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2015 йил «аристократлар» учун анча омадли келди. Ўшанда Жозе Моуриньо бошқараётган «Челси» АПЛ чемпионлиги ва Лига кубогини қўлга киритганди. Клуб академияси тарбияланувчиларидан ташкил топган ёшлар жамоаси эса «требл» қайд этиб, ўз ёш тоифасида нафақат маҳаллий чемпионат ва кубок, балки УЕФА ёшлар лигасида ҳам зафар қучди. Қуйидаги мақолада ушбу муваффақиятга муносиб ҳисса қўшганига қарамай, «Челси» асосий таркибига киролмаган Конор Галлахер ҳақида ҳикоя қилинади.

Иқтидорли ярим ҳимоячи Европа Лигаси-2018|2019 финалида «аристократлар» асосий таркибида майдонга тушиш имкониятига эга бўлганди. Ўшанда «кўклар» устози Маурицио Сарри кутилмаганда Конорни «Арсенал»га қарши кечадиган ҳал қилувчи ўйин (4:1) қайдномасига киритди. Бироқ Галлахер учрашувни захира ўриндиғида томоша қилди. 2019 йилдан бошлаб эса «Челси» раҳбарияти маҳоратли хавбекни бошқа клубларга ижарага беришни маъқул кўрди. Аввалига Конор «Чарльтон» либосида Чемпионшипда ярим йил ўйнади, кейин эса чемпионатнинг иккинчи қисмини «Суонси»да ўтказди. Ушбу жамоалар таркибидаги ўйинлари орқали Чемпионшип унинг имкониятлари даражасидан анча паст эканлигини исботлади. Жумладан, мазкур лиганинг 2019|2020 йиллар мавсумида Конор «Чарльтон» сафида 6та гол ва 4та ассист муаллифига айланди. «Суонси»да эса 7та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Шу тариқа, Галлахернинг 2020 йил ёзда «Вест Бромвич»га ижарага берилиши ҳеч кимни ҳайрон қолдирмади. Аммо Конорнинг олдин Славен Билич, кейин эса Сэм Эллардайс мураббийлигида орқароқда ўйнаганлиги шахсий кўрсаткичига ҳам таъсир ўтказди. Натижада, у 30та ўйинда майдонга тушиб, бор-йўғи 2тадан гол ва ассист қайд этди, холос. Галлахернинг саъй-ҳаракатларига қарамай, «Вест Бромвич» АПЛда ўз ўрнини сақлай олмай, Чемпионшипга равона бўлди. Оқибатда «Челси» иқтидорли футболчисининг ижараси учун янги жамоа излаб, «Кристал Пэлас» вариантида тўхтади. Ўшанда «бургутлар» раҳбарияти таркибни ёшартириш бўйича катта ҳажмда иш олиб бораётган, бош мураббийлик эса нафақага кузатилган Рой Хожсоннинг ўрнига тайинланган Патрик Виейрага ишониб топширилганди.

Кўплаб мутахассислар франциялик мураббийга ишончсизлик билан қараб, лондонликларнинг АПЛда «жон сақлаш» учун кураш олиб боришларини тахмин қилишганди. Бироқ ушбу тахминларга терс ўлароқ, Виейра жуда тез фурсатда «Кристал Пэлас»нинг зерикарли ўйинига жозиба киритди. Франциялик мутахассис бошқарувида «бургутлар» 4-3-3 схемасига ўтишди, бу эса Галлахерга ҳужум чизиғида кўпроқ ҳаракат қилиш имкониятини тақдим этди. Қаҳрамонимиз АПЛ-2020|2021да бутун ўйин, яъни 90 дақиқа давомида рақиб жарима майдончаси ичида тўпга ўртача ҳисобда 1,03 марта тегинган бўлса, айни пайт бу борадаги кўрсаткичи 2,28га тенг! Шунингдек, хавбекнинг дарвоза томон йўлланган зарбалар бўйича натижаси ҳам икки баробар ошиб, 0,87дан 1,65га кўтарилди.

Галлахернинг сўнгги икки мавсумдаги статистик маълумотларига назар ташлаб, у айнан Виейра бошқарувидаги жамоада ҳужумда кўпроқ имкониятларини намойиш этаётганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. 6 февраль куни 22 ёшини нишонлаган Галлахер жорий мавсум «Кристал Пэлас»нинг энг яхши тўпурари ҳисобланади, «гол}пас» тизими бў-йича 13 (8}5) балл тўплашга улгурди. Конор ҳозирги жамоасида янада очиқ ва аниқ ўйин намойиш эта бошлади, шиддатли ўсишга эришмоқда, кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олишни ўрганди.

Масалан, ўтган йилнинг 30 октябрь санасида «Манчестер Сити»га қарши кечган баҳсда ажойиб ўйин намо­йиш этди. Ўшанда Патрик Виейра шогирдлари ўз майдонларида «шаҳарликлар»ни сенсацион тарзда, 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган, «Челси»га тегишли бўлган маҳоратли ярим ҳимоячи қадрдон клубининг «шаҳарликлар» билан чемпионлик курашига муносиб ҳисса қўшиш ниятида Гвардиола жамоаси дарвозасига 1та гол уриб, 1та самарали узатмани амалга оширганди.

Галлахер - юқори техникага эга, Премьер-лига стандартларига жавоб берадиган футболчи. Конор аслида ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳисоблансада, «Вест Бромвич» таркибида ўйнаганида, ҳимоя чизиғини ҳам мустаҳкамлай олганди. Ўтган мавсум якунларига кўра, Галлахер ҳимоя-даги яккакурашларда иштирок этиш бўйича чемпионатда 18-ўринни эгаллади - 90 дақиқалик ўйин вақти бўйича - 9,62%.

Бошқа томондан, тўпга эгалик қилишга урғу бериладиган жамоада Галлахерга осон бўлмайди, лекин у профессионал даражада ўсишни истайди. Режага кўра, бир йил олдин «Вест Бромвич»да ҳар бир ўйинда ўртача ҳисобда атиги 30та пас берган бўлса, ҳозирга келиб сезиларли ўсишга (20 фоиздан ортиқ) эришганини кўриш мумкин. Кутилмаган ҳолат юз бермаса, Конорнинг жорий мавсумни «Кристал Пэлас»да якунлаши эҳтимолдан холи эмас. Бинобарин, Англиядаги кўплаб таҳлилчилар «Челси» ўз академияси тарбияланувчисини ортга қайтариши мумкинлигини истисно этишмаяпти.

«Бургутлар» устози Патрик Виейра иқтидорли шогирди ҳақида фикр билдираркан, Конорни «акристократлар» афсонаси Фрэнк Лэмпардга қиёслади: «Бундай футболчи ҳар қандай мураббийнинг орзусидир. Галлахер қўлидан келганича ҳаракат қилади, борини беради ва ўйинни яхши ўқий олади. Унинг фазилатларини жуда қадрлайман. Конорни Рэй Парлор билан солиштирган бўлардим. Мабодо, якуний зарбанинг аниқ амалга ошиши борасида гапирадиган бўлсак, бу кўпроқ Лэмпардга хос услуб. Унинг ижросини кўрганимда, Фрэнкни эслайман».

Бошқа томондан олиб қараганда, Галлахернинг «Кристал Пэлас»да ўйини янада очилиши ва такомиллашиши учун идеал шароитлар яратилган. Конор «бургутлар» таркибида мунтазам ўйин амалиёти, бош мураббий ишончига сазовор бўлди. Аммо «Челси» мухлислари яқинда Тухелнинг ўзи Галлахернинг ўйини тобора очилиб бораётганлиги, буни жиддий тарзда кузатиб бораётгани ва унга келаси мавсум учун таркибдан жой бериш имкониятини баҳолаётганини тан олганидан хурсанд бўлишлари керак.

Эҳтимол, Конорнинг «кўклар» асосий жамоасигача бўлган йўли Рис Жеймс ёки Калум Хадсон-Одоиники каби осон эмасдир, аммо Лэмпарднинг ҳам «Челси»да дарҳол етакчиликни қўлга ололмаганлигини унутмаслик керак. Шунга қарамай, Фрэнк кейинчалик ажойиб ўйин намойиш этган ҳолда, кўп йиллар давомида етакчиликни ҳеч кимга бермади. Маҳоратли Конор Галлахерни ҳам келажакда шундай тақдир кутаётган бўлса, ажабмас!

Улуғбек УМАРОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz

Киритилди: 13:09, 22.03.2022. Ўқилди: 2991 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик